тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари

DOC 108,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350206805_13867.doc тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари режа: 1. банкротлик тушунчаси ва унинг аломатлари. 2. ўз-ўзини банкрот деб топиш тартиби. санация тушунчаси ва унинг тайинланиши. 3. ташқи бошқарув – янги ҳуқуқий институт сифатида. 4. банкрот бўлган тадбиркорлик субъектининг тугатилиши. 1 банкротлик тушунчаси ва унинг аломатлари. банкротлик институти тадбиркорлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни яхши йўлга қўйиш, ўзаро тўлов интизомини кучайтириш, йиғилиб қолган кредиторлик ва дебиторлик қарзларини ундириш, оқибат натижада ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш борасида муҳим аҳамият касб этади. маълумки, собиқ иттифоқ даврида аксарият хўжалик юритувчи субъектлар давлат тасарруфида бўлиб, ишлаб чиқариш режали иқтисодиётга асосланарди. корхонанинг кимдан ва қанча миқдорда хом-ашё олиши, қандай маҳсулот ишлаб чиқариши, тайёр маҳсулотни кимларга ва қандай нархларда сотиши, олинган фойдани нималар учун ишлатиши юқоридан тасдиқланган ҳамда корхоналар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланган қатъий режалар асосида белгилаб қўйиларди. яъни, бу ерда хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик яратилмаганлиги учун уларнинг банкротлиги тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас эди. …
2
малари билан тартибга солина бошланган. аммо ўша пайтларда бу нормалар кўпроқ жиноий-ҳуқуқий тусда бўлган. яъни, корхонани банкротлик ҳолатига туширганлик учун аксарият ҳолларда жиноий жавобгарлик белгиланган. банкротликнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилган ҳолда у билан боғлиқ муносабатлар ҳар доим ҳам жиноий тусда бўлмаслиги, кўпинча фуқаролик, моддий-ҳуқуқий муносабатларга яқин бўлганлиги сабабли кейинчалик банкротлик билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг аксарият қисми фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни ташкил қила бошлаган. республикамиз бозор иқтисодиётига қадам қўйган дастлабки пайтларда тадбиркорларнинг банкротлик ҳолатига тушиб қолишига кўпинча хўжалик юритувчи субъектлар давлат тасарруфидан чиқарилган ҳолда улар хусусий шахслар қўлига ўтиб, бу шахсларда ҳали тадбиркорлик фаолияти борасида тажриба етарли эмаслиги сабаб бўлган бўлса, ҳозирги пайтда эса, асосан корхона раҳбарларининг уқувсизлиги, қонунчиликни яхши билмаслиги, давлат томонидан берилган имконият ва енгилликлардан етарли тарзда фойдалана олмаслиги, бозор иқтисодиётининг ўзига хос қонуниятларини чуқур ўрганмаслиги, шартномавий интизомга қатъий риоя этмаслиги, шерикларни танлашда алданиб қолиши, маркетингни юрита билмаслиги, талаб ва таклифни инобатга олмаслиги, меҳнат жамоаси фикри билан …
3
риш ҳуқуқи асосида фаолият кўрсатадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслиги, жумладан, уларнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилмаганлиги ҳамда улар молиявий-хўжалик фаолиятини эркин тарзда амалга ошира олмаслиги сабабли бундай корхона ва ташкилотлар банкрот деб эътироф этилиши мумкин эмас. банкротликка оид қонунчилик жаҳон миқёсида 2 хил йўналишда ривожланиб бормоқда. биринчи йўналишнинг моҳияти шундан иборатки (англия, германия ва ҳ.к.з. давлатларда), бунда банкротликка оид қонунчиликнинг моҳияти асосан ночор аҳволга тушган корхонани тезроқ тугатиб (банкрот қилиб), унинг кредиторлари қарзини қайтаришга қаратилган бўлади. қонунчиликдаги иккинчи йўналиш бўйича (ақш, франция ва ҳ.к.з. давлатларда) ривожланаётган давлатлардаги банкротликка оид ҳуқуқ нормаларида ночор аҳволга тушган корхонани имкон қадар сақлаб қолиб, уни ночор аҳволдан чиқаришга кўпроқ эътибор берилади. республикамизнинг 1994 йил 5 майдаги «банкротлик тўғрисида»ги қонунида бу икки йўналишни бирлаштиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс этган эди. аммо кейинчалик қабул қилинган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмунига эътибор берилса, бизда ҳам бу соҳадаги қонунчиликда иккинчи йўналишнинг хусусиятлари кўпроқ намоён …
4
банкрот деб эътироф этиш хусусиятлари билан бирга бундай корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳам аниқ белгилаб берилган. банкротлик тушунчаси италянча «banco rotto» деган сўздан олинган бўлиб, аслида курсининг (ўриндиқнинг) синиши деб таржима қилинса-да, бу сўз қарздорнинг ночор аҳволга тушиб синиши, барбод бўлиши деган маънода ҳам кенг ишлатилади. қонунда кўрсатилишича, банкротлик (иқтисодий ночорлик) дейилганда, хўжалик суди томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон қилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги тушунилади. ўзбекистон республикасининг «банкротлик тўғрисида»ги қонунида банкротлик аломатлари юридик шахслар учун алоҳида, жисмоний тадбиркор шахслар учун алоҳида ўрнатилган. юридик шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 6 …
5
обгар” эмас, “кредитор” ва “қарздор” дейилади. чунки бу ерда аризачи даъво қилмайди. фақат суддан корхонанинг ночор аҳволга тушганлиги сабабли уни банкрот деб топишни сўрайди. шу сабабли, банкротлик ишлари кўриб чиқилаётганида кредиторлик ёки дебиторлик қарзларига нисбатан даъво муддати ҳам қўлланилмайди. қонуннинг 5-моддасига кўра банкрот деб топиш учун хўжалик судига қуйидаги 4 хил тоифадаги шахслар ариза беришлари мумкин: 1. прокурор; 2. кредитор (солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ идораси ва бошқа ваколатли идоралар); 3. қарздор; 4. ўзбекистон республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва унинг вилоят бошқармалари (қарздорнинг мол-мулкида давлат улуши бўлса). шунингдек, ушбу моддада белгиланишича, қонунда назарда тутилган ҳолларда ўзга шахслар ҳам ариза беришлари мумкин. қарздор-юридик шахс ўзини банкрот деб топиш тўғрисида судга ариза бериши учун бу ҳақда мулкдорнинг ёки ваколатли давлат идорасининг қарори бўлиши керак. қарздор судга ўзини ўзи банкрот топиш тўғрисида ариза бериши учун унда давлат божи тўлаш учун етарли маблағ бўлиши шарт. аксарият …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари" haqida

1350206805_13867.doc тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари режа: 1. банкротлик тушунчаси ва унинг аломатлари. 2. ўз-ўзини банкрот деб топиш тартиби. санация тушунчаси ва унинг тайинланиши. 3. ташқи бошқарув – янги ҳуқуқий институт сифатида. 4. банкрот бўлган тадбиркорлик субъектининг тугатилиши. 1 банкротлик тушунчаси ва унинг аломатлари. банкротлик институти тадбиркорлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни яхши йўлга қўйиш, ўзаро тўлов интизомини кучайтириш, йиғилиб қолган кредиторлик ва дебиторлик қарзларини ундириш, оқибат натижада ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш борасида муҳим аҳамият касб этади. маълумки, собиқ иттифоқ даврида аксарият хўжалик юритувчи субъектлар давлат тасарруфида бўлиб, ишлаб чиқариш ре...

DOC format, 108,5 KB. "тадбиркорлик субъектлари банкротлигининг ҳуқуқий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.