бозор иктисодиёти шароитида махсулот ва товарларни реализация килишнинг хусусиятлари

DOC 168.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403155185_43552.doc бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот ва товарларни реализция қилишнинг хусусиятлари режа: 1. маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнининг ҳуқуқий шакллари. 2.маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнини ташкил қилиниши, унинг шакллари ва усуллари. бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик тобора ривожланиб давлатга тегишли кўпгина корхоналар хусусийлаштирилади ва маҳсулотлар, товарларни ишлаб чиқарувчи субъектларнинг аксарияти хусусий секторга тўғри келади. тадбиркорлар ўртасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий муносабатлар вужудга келиб, ушбу ижтимоий муносабатлар ичида маҳсулот тайёрлаш ва уни топшириш билан боғлиқ мулкий муносабатлар алоҳида ўрин тутади ва улар бевосита хўжалик фаолияти орқали амалга оширилиб товар-пул тавсифига эга бўлади. уни тартибга солишнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб маҳсулот тайёрлаш ва сотишга оид, олди-сотди, контрактация, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш, энергия ва бошқа ресурслар билан таъминлаш каби хўжалик шартномалари катта аҳамиятга эга бўлади. товар ишлаб чиқаришга оид шартномалар ишларни бажаришга, хизмат кўрсатишга оид шартномалардан ўзининг баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қилади. товар ишлаб …
2
л қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга хўжалик шартномаси дейилади. товар ишлаб чиқариш ва топширишга оид шартномалар гуруҳига маҳсулот тайёрлаш ва сотиш тўғрисидаги шартномалар. чунончи, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, улгуржи савдо, энергия ва газ етказиб бериш каби шартномаларни киритиш мумкин. тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда ўзгалар билан турли хилдаги шартномали муносабатларда бўлади. тадбиркорлик соҳасидаги шартномалар тизими уч гуруҳа бўлинади: 1) товар ишлаб чиқариш ва топширишга оид хўжалик шартномалари; 2) ишларни бажаришга оид хўжалик шартномалари; 3) хизмат кўрсатишга оид хўжалик шартонмалари. корхоналарнинг иқтисодий фаолият юритиши мулк шаклининг ривожланиш қонуниятлари, мақсадлари асосида ҳаракатда бўлади. бозор иқтисодиётини жорий этиш асосида корхоналарни вужудга келтириш турли хил мулк шакллари асосида ташкил қилинади ва хўжалик фаолиятини юритиши учун имкон яратади: республикамизнинг қишлоқ-хўжалик соҳаси моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи энг муҳим тармоқ ҳисобланади. қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш, иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш шу куннинг муҳим талаби, иқтисодий тарақиётимизнинг гарови бўлиб қолди. ўтказилган иқтисодий ислоҳотларнинг …
3
алар белгиланган. деҳқон ва фермер хўжалиги ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб турли хил шартномалар тузади. товар ишлаб чиқариш ва мулкларни топширишга оид шартномаларнинг субъектлари бўлган томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришлари шарт. товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларнинг объекти маҳсулот тайёрлаш ёки сотиш мажбуриятини бажариш учун қилинган ҳаракатлардан ва унинг натижасидан иборат. масалан, олди-сотди шартномаси бўйича мулкни топшириш, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича эса маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдир. бу ишлар, хизматлардан фарқ қилиб, тайёр маҳсулот ёки тайёрланиши керак бўлган маҳсулот, товар ишлаб чиқариш ва сотиш шартномасининг объекти ҳисобланади. ушбу маҳсулотни тайёрлаш, олиш, сотиш хўжаликларнинг бевосита шартномавий фаолиятлари асосида амалга оширилади. олди-сотди шартномасида сотиладиган маҳсулот тайёр ҳолда бўлади ва шартноманинг тузилиши ва ижро этилиш вақти бир вақтга тўғри келади. маҳсулот етказиб бериш шартномасида ва ушбу гуруҳ мажбуриятларига кирувчи барча хўжалик шартномалари контрактация, энергия ва газ таъминотида маҳсулотнинг топширилиш вақти шартноманинг тузилиш вақтига тўғри келмайди, яъни маҳсулот тайёрланмаган бўлади. маҳсулот етказиб бериш …
4
қли бўлади. товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларга икки томонлама шартномага кирганлиги туфайли ҳар икки тарафнинг муайян ҳуқуқ ва бурчлари бўлади. олди-сотди шартномасида сотувчининг бурчи ва ҳуқуқи сотилган мулкнинг шартномага мувофиқ олувчининг эгалигига ёки оператив равишда бошқариши яъни хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга топширилишдан ва унинг учун белгиланган ҳақни олишдан иборатдир. олувчининг асосий ҳуқуқи ва бурчи сотилган ашёни қабул килиши ва бунинг учун белгиланган баҳони тўлашдан, агар сотилган нарса шартнома шартларига мувофиқ топширилмаса, унинг ўзига топширилишини сотувчидан талаб қилишдан иборат бўлади. контрактация шартномасида қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилади: · қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдори, сифати, уларни етказиб бериш муддатлари, тартиби ва шартлари ҳамда топшириш жойи; · тайёрловчи ташкилотлар ва корхоналарнинг маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиб олиш ва белгиланган баҳолар билан унинг ҳақини тўлаш юзасидан олган мажбурияти, шунингдек деҳқон, фермер ва ширкат хўжаликларига пул аванслар бериш муддатлари ва уларнинг миқдори; · қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни ҳамда уларни қабул пунктларига ва корхоналарга ташишни ташкил қилишда хўжаликларга …
5
рлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилишининг доимий мониторинги олиб борилиши учун шахсан жавоб беришлари кўзда тутилди. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича назорат ўрнатилди. шартнома мажбуриятлари тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари; қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари давлат божи тўлашдан озод қилинди. 2.маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнини ташкил қилиниши, унинг шакллари ва усуллари. бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро мунособатларини хўжалик шартномаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқарган субъект уни сотишдан манфаатдор бўлиб, бу манфаатдорлик тузилган шартноманинг шартлари, уни бажариш муддатлари ва баҳосига бевосита боғлиқ бўлади. хўжалик шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатдан малакали тузиш эса шартнома тузувчи тарафнинг қонун ҳужжатларини қай …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор иктисодиёти шароитида махсулот ва товарларни реализация килишнинг хусусиятлари"

1403155185_43552.doc бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот ва товарларни реализция қилишнинг хусусиятлари режа: 1. маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнининг ҳуқуқий шакллари. 2.маҳсулот ва товарларни реализация қилиш жараёнини ташкил қилиниши, унинг шакллари ва усуллари. бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик тобора ривожланиб давлатга тегишли кўпгина корхоналар хусусийлаштирилади ва маҳсулотлар, товарларни ишлаб чиқарувчи субъектларнинг аксарияти хусусий секторга тўғри келади. тадбиркорлар ўртасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий муносабатлар вужудга келиб, ушбу ижтимоий муносабатлар ичида маҳсулот тайёрлаш ва уни топшириш билан боғлиқ мулкий муносабатлар алоҳида ўрин тутади ва улар бевосита хўжалик фаолияти орқали амалга ошир...

DOC format, 168.0 KB. To download "бозор иктисодиёти шароитида махсулот ва товарларни реализация килишнинг хусусиятлари", click the Telegram button on the left.