бозор иктисодиёти шароитида фирмаларда ишлаб чикариш харажатлари

DOC 245.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355448051_40954.doc , tc tr - = p p tr tc q fc q afc = ) ( ) ( fc ) ( afc fc afc q ) ( q vc vc avc ) ( q vc fc tc + = fc vc q ( ) tc c q tc atc = q vc fc avc afc atc ) ( + = + = atc afc avc atc , afc avc mvc q vc q vc q fc q vc fc q tc mc = d d = d d + d d = d + d = d d = ) ( 0 ) ( = d d q fc mvc mvc mc = mvc q d vc d dq vc d mc ) ( = ac , avc , afc mc ac mc avc mc > ac avc ac avc ac avc mc a b ) ( min q …
2
доирасида зиммасига олади, холос. корпорация - пайчиликка асосланган жамият бўлиб, ҳар бир мулк эгасининг масъулияти ушбу корхонага қўшган ҳиссаси билан чекланган. корхона акцияларини сотиб олган шахслар корхона мулки эгаларига айланадилар. корпорация фаолиятини акционерлар мажлиси назорат қилади. акциядорлар ўз акцияларига даромад (дивиденд) оладилар. корпорация кредиторлари ўз талабларини акциядорларга эмас, корпорацияга қўядилар. акционерлик жамияти очиқ турда бўлса, корхона акциялари очиқ бозорда, яъни фонд биржаларида эркин сотилади. акциядорларга корпорация ёқмаса, улар ўз акцияларини очиқ бозорда сотиб корхона билан алоқасини умуман узиши мумкин. фойда олмайдиган ташкилотлар. бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш мақсадида ҳаракат қилмайдиган касаба уюшмалари, клублар, мачитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва бошқалар киради. кооперативлар. кооперативлар ўз аъзоларининг ресурсларини фойда олиш мақсадида бирлаштириш асосида вужудга келади. фирманинг қисқа ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти. фирманинг ишлаб чиқариши ва харажатлари тўғрисида гапирганда уларни икки хил вақт оралиғида қараш лозим, қисқа муддатли ва узоқ муддатли. қисқа муддатли оралиқ - бу шундай вақт оралиғики, фирма …
3
ресурсларга ўзгарувчан ресурслар дейилади. қисқа муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш қувватини ўзгартира олмайди, лекин ундан фойдаланишни интенсивлаштириши мумкин. узоқ муддатли оралиқда ишлаб чиқариш қуввати ҳам ўзгаради. албатта узоқ ва қисқа муддатли оралиқлар ҳар-хил маҳсулотлар учун турлича бўлиши мумкин. фирмаларда харажатлар, ишлаб чиқариш ва фойда. ҳар қандай фирманинг асосий мақсади фойдани максималлаштиришдан иборатдир. умумий ҳолда фойда ялпи даромаддан умумий харажатларни айириш орқали топилади. (1) бу ерда - фойда; - умумий даромад; - умумий харажат. харажатлар фирмага нисбатан ташқи ва ички харажатларга бўлинади. ташқи харажатларга ташқи тўловлар, яъни ташқи мол етказиб берувчиларга (хом-ашё, материаллар, электроэнергия, газ) тўловлар киради. умумий даромаддан ташқи харажатларни айириб ташласак, бухгалтерия фойдасини оламиз. бухгалтерия фойдаси ички (яширин) харажатларни ҳисобга олмайди ички харажатлар сифатида қуйидагилар қаралади: 1) тадбиркорнинг ўзига тегишли ресурсларга бўлган харажати; 2) тадбиркорлик қобилиятига тўғри келадиган ва тадбиркорга тегишли бўлган нормал фойда. бухгалтерия фойдасидан ички харажатларни айириб ташласак иқтисодий фойдани оламиз. ташқи ва ички харажатларнинг йиғиндиси альтернатив …
4
г қарор қабул қилишига таъсир қилмайди. масалан, фирма 100 минг сўмга махсус ускуна сотиб олди, лекин фирманинг қарори ўзгарди ва бу ускуна умуман керак бўлмай қолди, ундан альтернатив фойдаланиш варианти мавжуд эмас. фирма ушубу ускунани 60 минг сўмга сотиб, 40 минг сўм зарар кўрди. 40 минг сўм қайтарилмайдиган харажат ҳисобланади ва фирманинг ҳаракатига таъсир қилмайди. ўзгармас харажат (fc - fixed cost) - бу қисқа муддатли оралиқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган харажатдир (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳам, камайганда ҳам ўзгармайдиган харажат). ўзгармас харажатларга бинодан, техникадан, иншоотлардан, ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, ижара ҳақи, капитал таъмирлаш, маъмурий харажатлар киради. ўртача ўзгармас харажат (afc - average fixed cost) - бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган ўзгармас харажат бўлиб, у қуйидагича аниқланади: . (5) ўртача ўзгармас харажат маҳсулот ҳажми ошиши билан камайиб боради. ўзгармас харажат ва ўртача ўзгармас харажатлар чизиғи графикда қуйидагича тасвирланади (6.1-расм). 1-расм. ва чизиқлари графиги. ўзгарувчан харажат …
5
б чиқариш ҳажмига) эришганда ўзининг минимал қийматига эришади (6.2-расм), ишлаб чиқариш ҳажми яна ошса, ўртача харажат ҳам ошиб боради (бу ерда бошқаришнинг мураккаблашуви, самарали бўлмаган ресурслардан фойдаланиш, ўзгарувчан харажатларни ошишига сабаб бўлади). ўртача ўзгарувчан харажат фирма фаолиятини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. унинг ёрдамида фирма фаолиятининг самарадорлиги, фирманинг мувозанат ҳолати ва келажакдаги истиқболи (ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қисқартириш ёки тармоқдан чиқиш) белгиланади. 2-расм. ва чизиқлари графиги. умумий харажатлар (tc - total cost) - қисқа муддатли орлиқда маълум миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг йиғиндисига тенг: . (6) бу ерда - ўзгармас харажат, - ўзгарувчан харажат. ўртача харажатни баъзи ҳолларда ўрнига билан ҳам белгилайди. график кўринишда умумий харажат чизиғи ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар чизиқларини қўшиш билан ҳосил қилинади (6.3-расм). 3-расм. умумий харажатлар. ўртача умумий харажатларни умумий харажатни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин: , ёки ўртача ўзгармас (afc) ва ўртача ўзгарувчан (avc) харажатларни қўшиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор иктисодиёти шароитида фирмаларда ишлаб чикариш харажатлари"

1355448051_40954.doc , tc tr - = p p tr tc q fc q afc = ) ( ) ( fc ) ( afc fc afc q ) ( q vc vc avc ) ( q vc fc tc + = fc vc q ( ) tc c q tc atc = q vc fc avc afc atc ) ( + = + = atc afc avc atc , afc avc mvc q vc q vc q fc q vc fc q tc mc = d d = d d + d d = d + d = d d = ) ( 0 ) ( = d d q fc mvc mvc mc = mvc q d vc d dq …

DOC format, 245.0 KB. To download "бозор иктисодиёти шароитида фирмаларда ишлаб чикариш харажатлари", click the Telegram button on the left.