махсулот ва товарларни биржалар оркали реализация килиниши

DOC 289,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403155106_43551.doc маҳсулот ва товарларни биржалар орқали реализация қилиниши режа: 1. бозор иқтисодиёти шароитида биржалар орқали товарларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. биржа савдоларининг ташкил қилиниши ва кимошди савдосида шартнома тузиш тартиби. 3. қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиниши. 4. қимматли қоғозлар бозорида инвестиция институтларининг таркиби ва уларнинг фаолияти бозор муносабатлари шароитида маҳсулот ва товарларни реализация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари биржа орқали амалга ошириладиган савдолар ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган ва 2001 йил янги таҳрирда қабул қилиниб, 2005 йил 22 сентябрида ўзгартиришлар киритилган “биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонуни билан биржаларда товар ва маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқий тартибга солинади. мазкур қонуннинг 3-моддасида биржа тушунчаси берилган бўлиб, - биржа юридик шахс бўлиб, олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкора биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари савдоси учун шарт-шароит яратади. биржа фаолияти - биржа фаолияти биржа савдоларини ташкил этиш …
2
мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас. биржа листинги деганда биржа товарларини биржа ахборотномасига киритган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиботи тушунилади. биржа листингини ўтказиш тартиби биржа савдоси қоидалари билан белгиланади. брокерлик ўрни- брокерлик ўрни биржа томонидан юридик шахсларга, қоида тариқасида, пулли асосда бериладиган, биржа битимларида ва биржа фаолиятида ушбу қонунга мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқи. биржа акциядорига брокерлик ўрни уни сотиш ҳуқуқисиз берилиши мумкин. брокерлик ўрнининг эгаси фақат битта шахс бўлиши мумкин. брокерлик ўрни иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас. биржанинг ўзи сотадиган брокерлик ўрнининг бошланғич нархини биржанинг ижро этувчи органи белгилайди. брокерлик ўрнининг қиймати биржанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас. биржалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда тузилиши мумкин. биржа устав фондининг миқдори биржа рўйхатга олинган санадаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн минг баравари миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. биржанинг фирма номи “биржа” сўзини ўз ичига олган бўлиши керак. биржанинг ҳуқуқлари: · нарх …
3
и чиқариб туришга; · мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) оммавий ахборот воситаларида биржа товарлари нархини эълон қилишга, биржа аъзоларини ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида хабардор қилишга мажбур. · қонун ҳужжатларига, биржа устави ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ биржанинг бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин. биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда шу биржадаги брокерлик ўрнини сотиб олган ёки олган юридик шахслар биржа аъзолари ҳисобланади. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек биржа ходимлари биржа аъзоси бўлиши мумкин эмас. биржа аъзоларининг ҳуқуқлари: · биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини тузиш; · биржа аъзоларининг умумий йиғилишида иштирок этиш; · биржа комиссияларини сайлаш ва уларга сайланиш; · биржа савдоси қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; · биржа хизматларидан фойдаланиш ва брокерлик ўрнини тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир. · қонун ҳужжатларига, биржа устави ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ биржа аъзолари бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. биржа аъзоларининг мажбуриятлари: · биржа савдоси …
4
а савдолари биржа томонидан, биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товарининг савдоси. биржа савдолари биржада марказлаштирилган тарзда ва ушбу савдоларда биржанинг барча аъзоларига бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда ўтказилади. биржа савдоси қоидалари: · биржада амалга ошириладиган биржа битимларининг турлари; · биржа битимлари иштирокчиларининг таркиби ва уларга қўйиладиган талаблар йиғиндиси; · биржа савдоларини, биржа битимларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини рўйхатга олиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби; · биржа товарлари нархини чиқариш тартиби; · товарларни биржа савдоларига қўйишга ижозат бериш тартиби (листинг); · биржа битимлари иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби; · биржа савдосида муомалада бўладиган стандарт контрактлар тавсифи; · агар савдо майдончалари ёки бўлинмалари биржа томонидан ташкил этилган бўлса, уларнинг рўйхати ва номлари; · биржа савдоларини ўтказиш тартиби; · биржа аъзоларига ахборот хизмати кўрсатиш тартиби; · биржадаги нархни шакллантириш жараёни устидан назорат қилиш тартиби; · биржада низоларни ҳал этиш тартиби; · биржа аъзолари ва ходимларининг биржа савдоси қоидаларини бузганлик учун …
5
муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимлари; 3. фьючерс битимлари товарларга доир стандарт контрактларнинг олди-сотди битимлари (уларни келгусида ижро этиш мажбуриятини олган ҳолда); 4. опцион битимлар товарларни ёки товарлар етказиб бериш контрактларини белгиланган нарх бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларига доир олди-сотди битимлари тузилиши мумкин. биржа тузилган битимларнинг ижросини кафолатлаши шарт. биржа битимининг мазмуни (товарнинг номи, миқдори, нархи, битим тузилган сана ва вақт ҳамда уни тузган биржа аъзоларининг номи бундан мустасно) ошкор қилиниши мумкин эмас. биржа битимининг мазмунига доир маълумот судларга, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда эса суриштирув ва тергов органларига тақдим этилади. биржа битимларининг иштирокчилари - биржа аъзолари биржа битимларининг иштирокчилари ҳисобланадилар. биржа аъзолари (брокерлар) мижозларнинг топшириғига биноан, шунингдек ўз номларидан ва ўз ҳисобларидан (дилерлар) битимлар тузишлари мумкин. биржа аъзолари ўртасидаги биржа битимлари биржа савдоларининг натижаларига кўра тузилади. биржа аъзолари ва улар мижозларининг мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олиш, улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш; битимлар ижросининг молиявий кафолатларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"махсулот ва товарларни биржалар оркали реализация килиниши" haqida

1403155106_43551.doc маҳсулот ва товарларни биржалар орқали реализация қилиниши режа: 1. бозор иқтисодиёти шароитида биржалар орқали товарларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. биржа савдоларининг ташкил қилиниши ва кимошди савдосида шартнома тузиш тартиби. 3. қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиниши. 4. қимматли қоғозлар бозорида инвестиция институтларининг таркиби ва уларнинг фаолияти бозор муносабатлари шароитида маҳсулот ва товарларни реализация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари биржа орқали амалга ошириладиган савдолар ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган ва 2001 йил янги таҳрирда қабул қилиниб, 2005 йил 22 сентябрида ўзгартиришлар киритилган “биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонуни билан биржаларда товар ва ма...

DOC format, 289,0 KB. "махсулот ва товарларни биржалар оркали реализация килиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.