gerodot haqida

DOCX 26 стр. 55,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
қадимги дунё тарихида шарқ билан ғарбни бир-бирлари билан боғлаб турган карвон йўллари ("ло-жувард йўл", "шох йўли", "буюк ипак йўли", "нефрит йўли" ва б.) мамлакатлар иқтисодий ҳаётида кат-та ўрин тутган. ана шу йўлларнинг муайян қисмини назорат қилиш (чунки ундан катга даромад келарди) ва назорат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида тур-ли баҳона ва сабаблар қидирилиб, асосий мақсад йўлида мамлакатлараро урушлар бўлиб турган. ана шундай жангу жадаллардан бири мил.авв. vi-iv асрларда қадимги форслар билан юнонлар ўртасида олиб борилган урушлар эди. қадимги дунёнинг бу икки буюк империяси (ахамонийлар ва юнонистон) ўртасида бошланган урушларда ўрта осиёнинг қа-димги халқлари хам қатнашганлар. шу муносабат билан юнон муаррихлари ўрта осиё халқлари ҳақида тарих учун қимматли маълумотлар қолдирганлар. айниқса, қадимги юнонистоннинг юксак илмий ва маданият марказларидан бўлган кичик осиё шахарлари, улардан чиққан олиму фузалолар, эрон ва туронзаминнинг қадимги халқлари ҳақида кўп қизи-қарли маълумотлар берадилар. манбалардан маълум бўлишича, қадимги юнонлар тарихи иониянинг ми-лет шаҳрида шаклланган. "ҳистория" (тарих) сўзи иония тилида "тадқиқот", "изланиш" …
2 / 26
ҳеродот (мил.авв. 484-425 йилларда яшаган) ки-чик осиё шахарлари, вавилон, финикия, кипр оро-ли, македония, марказий греция (афина), қораден-гиз соҳиллари, эгей денгизи ороллари, умуман қадим-ги дунё мамлакатлари ва шахарларининг кўпчили-гида бўлган. у 10 йиллик саёхати давомида (мил.авв. 455-445) ливия, миср, оссурия, бобил, экбатонда бўлиб, тўплаган барча материаллари асосида 9 жилд-лик "тарих" асарини ёзган. херодотнинг ўрта осиё халқлари тарихи хақидаги маълумотлари "тарих" асарининг i, iii, vii, ix жилдларида ўз аксини топган. у "тарих"да бутун эътиборини афинага қаратган, кўп воқеа ва фактлар афина сиёсати нуқтаи назари-дан ёритилган. асарда европа ва осиё, юнонистон ва эрон ўртасидаги уруш воқеалари ёритилган. унда тарихий воқеа ва хикоялар, афсона, миф, нақл, ривоят, эртак, масал ва уларнинг асосий мазмуни ора-сига киритилган қистирма хикоялар тарзида бери-лади2 (ксеркс ва унинг укаси масист, тўмарис ва кирнинг халокати ҳақидаги ҳикоя ва бошқалар). ҳеродотнинг "тарих" асарида бизни қизиқтирган масала сак (скиф), массагет, хорасмий ва хоразм, исседон ва дай, фарф ва маргуш, суғд ва парикан каби …
3 / 26
идаги асо-сий фикрлари форсларнинг сак-массагетларга қар-ши юришлари, кир ii ва тўмарис ўртасидаги сиёсий муносабатлар, ахамоний ҳарбий қўшинлари сафида аждодларимиз жангчиларининг фаол иштироки, уларнинг яроқ-аслоҳалари, йўлбошчилари, жанглар-да улар кўрсатган жасоратлар, аждодларимизнинг аҳамонийлар асоратига тушиб катта хирож тўлаш-лари, акес (хилменд) дарёси сувларидан фойдала-ниш масаласида туғилган можаро ва бошқалар ҳақида боради. херодот ҳеч қачон ўрта осиё вилоятлари ва шаҳарларида бўлмаган. шунинг учун унинг ўрта осиёнинг тарихий географияси хақидаги маъ-лумотлари илмий изланишларни талаб қилади. масалан, ҳеродот массагетларнинг ҳудудий жойлашуви ҳақида бундай ёзади: "улар шарқда, қуёш чиқиши йўналишида, аракс дарёсининг нариги ёғида жой-лашганлар... аракс дарёси матиёна тоғларидан бошлаб оқади". тадқиқотлардан маълумки, аракс — бу амударё. матиёна тоғлари — помир ёки хинди-қуш тоғларидир. чунки херодотнинг ёзишича, ма-тиёна тоғларида ҳинд дарёси бошланади. ҳеродот "тарих" асарининг iii китобида (117-боб) акес суви можаросида скилак ва гекатейдан олган маълумотларига асосланиб қуйидагиларни хабар қи-лади: "осиёда ҳар тарафидан тоғ билан қуршалган бир водий бор, тоғда бешга дара бор. бир вақтлар бу ерлар …
4 / 26
иб баланд овозлар билан ачинарли ҳолда фарёд қиладилар. улардаги сув танқислигини кўрган шоҳ арзгўйлар томонидаги тўғон дарвозаларини очишни буюради. ерлар суғорилгач, яна тўғонни беркитишни буюради, энди бошқа сувга ташна қабила ерларига сув очадилар. бироқ, мен бил-димки, тўғон дарвозасини очиш учун шоҳ катта пул (божлардан ташқари) олар экан. (порахўрликка ишо-ра —аа.) ишлар ана шундай"1. ҳеродот асарида келти-рилган бу эпизоддан аҳамонийлар ҳукмронлиги остида аждодларимиз, айниқса, оддий меҳнаткаш жамоалар ахволи қанчалик оғир бўлганлигига гувохи бўламиз. ҳеродот келтирган мана шу эпизоддан келиб чи-қиб, тарн, алтхайм, хеннинг, пьянков, ғофуров ва бошқалар хоразмликлар дастлаб марв —ҳирот ат-рофида яшаганлар, кейинчалик ахамонийлар сиқуви натижасида хозирги жойларига кўчиб келган бўл-салар керак, деб фикрни юритганлар. тадқиқотчи-лар, айниқса в.а.лившиц қадимги хоразм тили "авес-то" тилига яқин, деган хулосага келади. шу фикрдаги олимлар (в.в.струве, и.м.дьяконов, в.г.луконин, м.мэри бойс, с.п.толстов, м.исҳоков ва бошқалар) "авесто"нинг энг кўҳна қисмлари, яъни "гота" гамн-лари хоразмда яратилган, дейдилар. эхтимол, гота гимнлари хороевада (хорасмияда) яратилиб, хорас-мийлар уни ўзлари билан (мил.авв. …
5 / 26
тенг —а.а.) солиқ тўлаганлар. бу —ўн иккинчи ўлка"2. "саклар ва кас-пийлар 250 талант тўлаганлар. бу ўн бешинчи ўлка. парфияликлар, хорасмийлар, суғдлар ва орийлар 300 талант тўлаганлар. бу ўн олтинчи ўлка"3. ҳеродот аждодларимизнинг этник таркиби, уларни кийим-боши, ҳарбий қуроллари ҳақида ҳам маълумотлар беради, яъни "бақтрияликларнинг бошларига кийган қалпоқлари мидияликларникига жуда ўхшаган, улар тростникдан ясалган ўқ ва калта найзалар билан қуролланганлар. саклар (скиф қабиласи) узун чўққи-ли қалпоқлар кийган. улар кенг чолвор кийганлар, сак камони ва ханжари билан қуролланганлар. бу-лардан ташқари, уларда яна сагарислар, яъни икки тиғли жанговар ойболталар бўлган. ушбу қабила (айнан скиф қабиласи) амиргия саклари деб номланган. форслар скифларнинг ҳаммасини саклар деб атайдилар. бақтрияликлар ва сакларнинг сардори гистасп —доро ва кирнинг қизи атоссанинг ўғли бўлган4". "парфияликлар, хорасмийлар, суғдлар, ган-дарийлар ва дадиклар бақтрияликларнинг қуролла-рига ўхшаган яроғ-аслахалар билан ҳарбий юришга кирганлар. уларнинг йўлбошчилари: парфиялик ва хорасмийларда фарнакнинг ўғли артабаз; суғдларники — артей ўғли азан бўлган". "бақтрия чавандозларининг қуроллари пиёда аскарлар қуролларига ух-шаган, худди …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "gerodot haqida"

қадимги дунё тарихида шарқ билан ғарбни бир-бирлари билан боғлаб турган карвон йўллари ("ло-жувард йўл", "шох йўли", "буюк ипак йўли", "нефрит йўли" ва б.) мамлакатлар иқтисодий ҳаётида кат-та ўрин тутган. ана шу йўлларнинг муайян қисмини назорат қилиш (чунки ундан катга даромад келарди) ва назорат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида тур-ли баҳона ва сабаблар қидирилиб, асосий мақсад йўлида мамлакатлараро урушлар бўлиб турган. ана шундай жангу жадаллардан бири мил.авв. vi-iv асрларда қадимги форслар билан юнонлар ўртасида олиб борилган урушлар эди. қадимги дунёнинг бу икки буюк империяси (ахамонийлар ва юнонистон) ўртасида бошланган урушларда ўрта осиёнинг қа-димги халқлари хам қатнашганлар. шу муносабат билан юнон муаррихлари ўрта осиё халқлари ҳақида тарих учун қимматли маълумотлар қолдирг...

Этот файл содержит 26 стр. в формате DOCX (55,2 КБ). Чтобы скачать "gerodot haqida", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: gerodot haqida DOCX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram