македониялик александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши

DOC 61,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353462277_40014.doc македониялик александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши www.arxiv.uz режа: 1.македониянинг юнонистон устидан ҳукмронлигини ўрнатилиши. 2. искандарнинг шарққа юриши. 3.турон ва ҳиндистонга юриш. искандар давлатининг парчаланиши. македония болқон ярим оролининг шимолида жойлашган қадимий ўлкалардан биридир. у жуда қулай географик ўринга эга бўлиб, тоғлик ва текислик қисмларга бўлинади. милоддан аввалги vi аср охири - v аср бошларида македонияда дастлабки табақаланиши ва илк давлат қарор топган. юнонистон-эрон урушлари даврида македония подшолари эрон таъсирига ўтиб қолган эди. эронликлар юнонистондан қувилгач, македония 1-афина иттифоқи сафига киради. македония александр ва унинг вориси архелай даврида бирмунча мустаҳкамланади. у денгиз бўйидаги янги пойтахт - пеллага асос солган. архелай халкидика ярим ороли ва фессалиянинг баъзи жойларини македонияга қўшиб олган. архелай ўлдирилгач, ворислари унинг ишини давом эттирган. бу соҳада филипп ii нинг хизматлари каттадир. у македонияни кучли давлатга айлантиришга ҳаракат қилган. милоддан аввалги 359 йилда македония тахтига филипп ii ўтиради. у қатор ислоҳотлар ўтказиб, македония давлати ва қўшинларини анча …
2
аҳар-давлатларини бирин-кетин босиб ола бошлайди. юнонистондаги қулдорларнинг бир қисми филипп ii нинг ҳокимиятини бажону-дил тан оладилар. чунки улар ўз бойликлар ва мулкларини ватан мустақиллиги ва озодлигидан афзал кўрар эдилар. филипп ii нинг юнонистонни бутунлай ўзига қаратиб, олиш ниятида эди. шунинг учун у дастлаб фессалияни ишғол қилади. у шу ердан туриб, ўрта юнонистонни босиб олишни кўзда тутади. фива ва афина хавф остида қолади. македонияга қарши афинада, фива, коринф мегара ва бошқа шаҳар-давлатлардан иборат ҳарбий иттифоқ тузилади. унинг ғоявий раҳбари ажойиб нотиқ демосфен эди. у ўзининг оташин нутқларида филипп ii нинг босқинчилик сиёсатини фош қилиб юнонларни ўз озодлигини қаттиқ туриб ҳимоя қилишга чақиради. милоддан аввалги 338 йили македония қўшинлари беотияга бостириб киради. шу йили филипп ii қўшинлари юнон шаҳарларининг бирлашган қўшини билан херония шаҳри ёнида учрашадилар. бу жангда демосфен афиналиклар қаторида оддий жангчи бўлиб жангга киради. бу жанг шиддатли бўлиб, анча вақт давом этади. аввал бошда иттифоқчилар македония қўшинларини сиқиб боришга муваффақ …
3
ушга тайёргарлик кўришлари лозим эди. коринфда филипп ii македония ва шаҳар, давлатлар қўшинларининг бош саркардаси қилиб тайинланган. шу тариқа у эронга қарши ҳарбий юриш қилишга жиддий тайёргарлик кўра бошлайди. урушга қизғин тайёргарлик кетаётган бир вақтда филипп ii ўз қизининг тўйида фитначилар томонидан ўлдирилади. бу воқеа милоддан аввалги 336 йилда содир бўлган. фитна ким томонидан уюштирилгани маълум эмас. баъзи маълумотларга кўра, филипп ii эронликлар қутқуси билан ўлдирилган дейилади. филипп ii вафотидан сўнг тахтга унинг 20 ёшли ўғли искандар ўтиради. кейинчалик у бутун шарқда искандар зулқарнайн номи билан машҳур бўлиб кетган. замондошларнинг айтишича, у серғайрат, жасур, билимдон айни пайтда шавқатсиз ва жаҳлдор одам бўлган. филипп ii вафотидан кейин кўпгина юнон шаҳарлари фива, тоғли фракия, иллирия қабилалари македониядан ажралиб кета бошлайди. баъзи жойларда қўзғолонлар бошланади. искандар мана шу парокандаликнинг олдини олишга киришади. милоддан аввалги 335 йилда ажралиб кетган тоғли фракия ва иллирия қабилалари устига юриб уларни яна итоат этишга мажбур қилади. шимол юришидан …
4
кутиб турарди. кеч киришига қарамай, бошланган қаттиқ жангда искандар қўшинлари ғалаба қилиб, уларни кичик осиёнинг ичкарисига юриш учун йўл очилади. бу ғалаба искандарга кичик осиёнинг ичкарисини босиб олиш учун имконият яратади. унинг қўшинлари кичик осиё соҳили бўйлаб жануб томон юрадилар. эрон шоҳи доро iii юнонлардан бўлган мемнонни қўшинига бош қўмондон қилиб тайинлайди. у милетни мустаҳкамлашга киришади. лекин у тўсатдан вафот этади. милет сабот-матонат билан мудофаа қилинади. бироқ ҳам қуруқликдан, ҳам денгиздан қамал қилиниб, ишғол қилинади. милоддан аввалги 333 йилда искандар кичик осиё марказидаги каппадокияни ишғол қилиб, қишни ўша ерда ўтказади. шу вақтда эрон қўшинлари искандар томон йўл оладилар. искандар ўз қўшинларини киликияга олиб ўтиб, тарс шаҳрини ишғол қилади ва сурияга қўшин тортади. исс киликияга шаҳарларидан бири бўлиб, денгиз бўйида жойлашган эди. милоддан аввалги 333 йилда эрон ва македония қўшинлари шу шаҳар ёнида учрашадилар. эрон саркардалари доро iii га искандар қўшинлари тор дарадан чиқиб олгандан кейин ҳужум бошлайлик, деб маслаҳат берадилар. …
5
. искандар фаластин ва финикияни истило қилгач, милоддан аввалги 332 йилда мисрга қўшин тортади. унинг мақсади эрон тасарруфида бўлган мисрни ҳам истило қилиш эди. мисрликлар ва у ердаги эрон сатрапи искандар ва унинг қўшинларини тантанали равишда кутиб оладилар ва уни фиръавн деб эълон қиладилар. у мисрдан қайтиш олдидан ўрта ер денгизи қирғоғи нил дельтасида искандария шаҳрини барпо қилади. шаҳар қатъий режа асосида қурилган бўлиб, унда бир-бирини кесиб ўтувчи катта кўчалар барпо қилинган эди. бу шаҳар ўша давр ва кейинчалик шарқ, юнонистон ва рим дунёси учун жуда катта сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳамият касб этган. миср олингандан сўнг доро iii юнон-македонлар билан шимолий месопотамиядаги гавгамель деган жойда жанг қилиш учун тайёргарлик кўрди. бу жанг милоддан аввалги 331 йил баҳорида бўлиб ўтди. доро iii искандар қўшинларини қуршаб олиш мақсадида ўз отлиқ аскарларини кенг текисликка жойлаштиради. у дастлаб жанговар араваларни ҳам ишга солади. македония жангчилари икки томонга сурилиб, шиддат билан келаётган жанг араваларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"македониялик александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши" haqida

1353462277_40014.doc македониялик александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши www.arxiv.uz режа: 1.македониянинг юнонистон устидан ҳукмронлигини ўрнатилиши. 2. искандарнинг шарққа юриши. 3.турон ва ҳиндистонга юриш. искандар давлатининг парчаланиши. македония болқон ярим оролининг шимолида жойлашган қадимий ўлкалардан биридир. у жуда қулай географик ўринга эга бўлиб, тоғлик ва текислик қисмларга бўлинади. милоддан аввалги vi аср охири - v аср бошларида македонияда дастлабки табақаланиши ва илк давлат қарор топган. юнонистон-эрон урушлари даврида македония подшолари эрон таъсирига ўтиб қолган эди. эронликлар юнонистондан қувилгач, македония 1-афина иттифоқи сафига киради. македония александр ва унинг вориси архелай даврида бирмунча мустаҳкамланади. у денгиз бўйидаги янги пойтахт - п...

DOC format, 61,0 KB. "македониялик александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.