корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати

DOC 147.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355576080_41059.doc www.arxiv.uz режа: 1. асосий фондлар ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни. 2. асосий фондларнинг турлари, таркиби ва кўрсаткичлари. 3. корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усуллари. асосий фондалар ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни корхоналарнинг асосий белгиси уларнинг ўзларига тегишли мулкнинг мавжудлигидир. айнан шу нарса корхоналарнинг моддий- техник имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва келажагини таминлайди. муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди. корхоналар эгалик қиладиган мулк кўчмас ва кўчириб бўладиган мулкларга ажралади. кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, махсус сув объектлари ва умуман ер билан боғлиқ бўлган бузилмас нарсалар, шу жумладан ўрмонлар, кўп йиллик дарахтлар, иншоотлар, бинолар киради. кўчириб бўладиган мулкка кўчмас мулкка кирмайдиган нарсалар ҳамда пул маблағлари ва қимматли қоғозлар киради. корхона мулкини айланма активлар ва узоқ муддатли активларга ҳам ажратиш мумкин. бунда корхона мулкининг нафақат ижтимоий кўриниши балки ишлаб чиқариш жараёнидаги роли, аҳамияти ва корхона иқтисодиётига таьсири ҳам ҳисобга …
2
моддий (ашёвий) бойлик бўлиб, ўзининг табиий кўриниши, узоқ вақт мобайнида ўзгартирмайди ҳамда қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига қисмлаб ўтказади. асосий ишлаб чиқариш фондлари умумий ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базаси ҳисобланади. корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, меҳнатнинг қуролланганлик даражаси асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳажмига боғлиқ. асосий фондларнинг ва меҳнатнинг қуролланганлик даражасининг ошиши меҳнатга ижодий характер бағишлайди ва жамоанинг маданий – техник даражасини оширади. иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида асосий фондлар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи, иқтисодий ўсишни таьминловчи барча омиллар ичида асосий ўринни эгалайди. асосий фондлар жамият моддий ресурсларининг асосий қисмини ташкил этади. уларнинг 65% дан кўпроғи асосий ишлаб чиқариш фондларига тўғри келади. асосий фондларнинг турлари, таркиби ва кўрсаткичлари асосий фондлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларига бўлинади. ишлаб чиқариш асосий фондлари моддий ишлаб чиқариш соҳасида қатнашади. у ўзининг амал қилиш цикли давомида ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта ишлатилади. ишлаб чиқариш асосий фондлари босқичма – босқич эскириб, ўз …
3
қилади. корхоналар асосий ишлаб чиқариш фондлари иқтисодий ўхшашлигига қарамасдан умумий мақсади ва хизмат қилиш муддати билан фарқланувчи меҳнат воситаларининг асоий қисмини ташкил этади. шунинг учун уларни алохида хусусиятлари бўйича муайян гуруҳларга ажратиш зарурати туғилади. корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: · ер участкалари, эгалик қилиш ҳуқуқига эга корхонага тегишли бўлган табиатдан фойдаланиш объектлари (сув,ер ости бойликлари; бошқа табиий ресурслар); · бинолар (ишлаб чиқариш – техник, ёрдамчи бинолар ва бошқалар); · иншоотлар (инженерлик қурилиш объектлари, ишлаб чиқаришга ёрдамлашувчи иншоотлар); · узатиш қурилмалари (электр узатиш шахобчалари); · машина ва жиҳозлар; · ўлчам ва назорат қилиш асбоблари, қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари; · ҳисоблаш техникаси; · транспорт воситалари (ички ва ташқи ишлаб чиқариш) · қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлган асбоб ва мосламалар; · ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари; · хўжалик ичидаги йўллар. асосий фондлар алоҳида гуруҳлари ўртасидаги нисбат асосий фондларнинг қайси гуруҳи учун маблағ сарфланиши жамият учун …
4
ин эгалайди (44-46%), ёнилғи саноатида иншоотлар (17-19%), электро энергетика саноати корхоналарида узатиш қурилмалари (30-33%), машинасозлик корхоналарида машина ва жиҳозлар асосий ўрин эгаллайди. асосий ишлаб чиқариш фондлари структурасига асосий таъсир қилувчи омиллар бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот характери, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, механизация ва автоматлаштирилганлик даражаси ҳамда корхонанинг иқлим ва географик жойлашиши ва хусусиятлари ҳисобланади. биринчи омил биноларнинг қиймати ва ўлчамига, транспорт воситалари ва ўтказиш қурилмаларининг ҳиссасига таьсир қилади . маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши -махсус ишчи машина ва жиҳозлари ҳиссасининг ошишига олиб келади. худди шундай учинчи ва тўртинчи омиллар ҳам асосий фондлар тузулишига таъсир кўрсатади. асосий фондлар таркибидаги бино ва иншоотлар ҳиссаси иқлим шароити билан ҳам боғлиқ. қуйидагилар асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилишининг яхшиланишга олиб келади: · ускуналарни яхшилаш ва замонавийлаштириш; · ускуналар хусусан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган станоклар, автоматлаштирилган ва ярим автоматлаштирилган станоклар, универсал ва мураккаб станоклар, автоматик линиялар ҳамда ҳисоблаш дастурлаш станоклари тузилишини такомиллаштириш; · бино ва иншоотлардан …
5
и. асосий фондларни пул (қиймат) шаклида баҳолаш асосий фондларнинг такрор ишлаб чиқаришини режалаштириш, эскириш меъёрини ва амортизация ажратмалари миқдорини ҳамда хусусийлаштириш ҳажмини аниқлаш учун зарур ҳисобланади. асосий фондларни баҳолашнинг бошланғич, қайта тикланиш ва қолдиқ қиймат кўринишлари фарқланади. асосий ишлаб чиқариш фондларининг бошланғич қиймати асосий фондни яратиш ёки сотиб олиш учун кетган ҳамда уни ўрнатиш, монтаж учун кетган жами харажатлар сўммасидан иборат. бундан амортизация меъёри ва амортизация ажратмалари кўламини аниқлашда, корхона фойдаси ва рентабеллигини ҳисоблашда фойдаланилади. фан-техник тараққиёти натижасида асосий фондларни ишлаб чиқариш шартлари ва омиллари ҳам ўзгариб бормоқда, бинобарин, жорий бозор баҳолари ва тарифлари билан боғлиқ равишда уларни ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ўзгариб бормоқда. ҳозирги кунда асосий фондлар жорий баҳолари ва тарифларига биринчи даражали таъсир қилувчи омил бўлиб инфляция ҳисобланади. корхона балансида асосий фондлар вақт ўтиши билан турли хил қийматда акс этиб қолади. яъни, хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитида асосий фондларни фақат уларнинг бошланғич қиймати бўйича ҳақиқий баҳолаб бўлмайди ва шунинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати"

1355576080_41059.doc www.arxiv.uz режа: 1. асосий фондлар ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни. 2. асосий фондларнинг турлари, таркиби ва кўрсаткичлари. 3. корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усуллари. асосий фондалар ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни корхоналарнинг асосий белгиси уларнинг ўзларига тегишли мулкнинг мавжудлигидир. айнан шу нарса корхоналарнинг моддий- техник имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва келажагини таминлайди. муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди. корхоналар эгалик қиладиган мулк кўчмас ва кўчириб бўладиган мулкларга ажралади. кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, махсус сув объектлари ва умуман ер билан боғлиқ бўлган бузилмас нарсалар, шу жумладан ...

DOC format, 147.0 KB. To download "корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати", click the Telegram button on the left.