xizmatlar sohasidagi korxonalarda ishlab chiqarish xarajatlari, mahsulot va xizmatlar tannarxi

PPTX 25 sahifa 366,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот ва хизматлар таннархи. режа: 1.хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. 2.хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. 3.хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини калькуляциялаш. ишлаб чиқариш учун харажатлар сметаси.харажатларни камайтириш йуналишлари. 1.хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади. корхоналар, шунингдек, маҳсулотни сотиш бўйича харажатларни, яъни ишлаб чиқаришдан ташқари ёки тижорат (ташиш, қадоқлаш, сақлаш, реклама қилиш ва ҳоказо) харажатларини ҳам амалга оширадилар. маҳсулот (иш, хизмат) таннархини ташкил қилувчи харажатлар иқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги элементларга асосан гуруҳларга тақсимланади: моддий харажатлар; асосий фондлар амортизацияси; меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар; ижтимоий эҳтиёжларга мўлжалланган харажатлар; бошқа …
2 / 25
, инвентарь, лаборотория ускуналари ва махсус кийим-бош учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравар миқдоригача қиймати; табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ, йиғим ва бошқа тўловлар; ишлаб чиқаришда бекор туриб қолиш ва сифатсизлик (брак) туфайли юзага келадиган йўқотишлар; табиий йўқотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган ҳолда юзага келадиган йўқотишлар. амортизация ажратмалари миқдорига тенг бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири ҳисобланади. булар қаторига асосий фондларнинг тезлашган амортизацияси ва унинг индексациясини киритиш мумкин. меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатларкорхонанинг асосий ишлаб чиқариш персонали меҳнатига ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатлар бўлиб, ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун мукофотлар, рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, жумладан, қонунчиликда белгиланган нормативлар чегарасида нархларнинг ўсиши ва индексация учун тўловлар, шунингдек, корхона ходимлари штатида бўлмаган, лекин асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар учун тўланувчи ҳақни ўз ичига олади. мазкур харажатлар элементлари қаторига қуйидагилар киритилган: амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари …
3 / 25
дларига ўтказилувчи тўловлар ва солиқлар; - йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордаги чиқиндилар учун тўловлар; - корхона мулкини мажбурий суғурталаш; - рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар; - қонунчиликда белгиланган ставкаларда кредитлар бўйича тўловлар; - маҳсулотни сертификатлаш учун бажарилган ишларга ҳақ тўлаш; - қонунчиликда белгиланган нормалар бўйича хизмат сафарларига ҳақ тўлаш; - ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш муассасаларига ҳақ тўлаш; - кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимлар танлашни ташкил қилиш, алоқа хизмати, ҳисоблаш марказлари, банклар хизматига ҳақ тўлаш; -асосий ишлаб чиқариш фондларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш; -номоддий активларнинг эскириши ва ҳоказолар. ишлаб чиқариш харажатларига, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишга тайёр ҳолатда сақлаб туриш - капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб-ускуналарга қараш ва эксплуатация қилиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради. асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлаш бўйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда тақсимланмаганда корхоналар (молия вазирлиги рухсати билан) маҳсулот таннархи ҳисобига асосий фондларни таъмирлаш учун заҳира(резерв) фондлари ташкил қилиши мумкин. …
4 / 25
алик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида ҳисобга олинади. агар асосий фондларни натурал баҳолаш-ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини ҳал қилиш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича баҳолаш эса, асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим аҳамият касб этади. асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бошланғич қиймат бўйича - асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган-уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат. масалан, битта машина ёки ускунанинг бошланғич қиймати – бу, корхонанинг мазкур машина ёки ускунани маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган сотиб …
5 / 25
н фойдаланилмайдиган ҳамда ҳисобдан чиқариш ёки сотиб юбориш мўлжалланган асосий фондлар ҳам, кўпинча қолдиқ қиймати бўйича, мазкур хўжалик йилидаги нархларда баҳоланади. иқтисодиётнинг глобаллашуви ҳамда ҳисоб ва ҳисоботларнинг мукаммаллашуви, жумладан, миллий ҳисоб стандартларининг жаҳон стандартлари талаблари даражасига келтирилиши туфайли, гарчи асосий воситалар, асосий фондларнинг пул кўринишидаги ифодаси сифатида аввалдан қўлланиб келган бўлсада, ҳаётимизга “асосий капитал”, “асосий воситалар” каби атамалар эндиликда кенг равишда кириб келмоқда. ҳозириги кунда амалиётда асосий воситаларнинг корхона баланси ва ҳисоботларида акс эттирилувчи (яъни, бошланғич, белгиланган тартибда ўтказилувчи қайта баҳолашдан кейин эса тикланиш), ҳисобга олиш қиймати баланс қиймати деб аталади. бундан асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини асосий воситаларнинг баланс қийматидан эскириш суммасини айириб ташлаш ёрдамида топиш мумкинлиги англашалади. қабул қилинган баҳолаш усули ва корхона балансида акс эттирилувчи бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида, корхона асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати (фср) белгиланиб, у қуйидаги формула асосида аниқланади: ; бу ерда: фн – асосий ишлаб чиқариш фондларининг йил бошидаги қиймати; фп – …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xizmatlar sohasidagi korxonalarda ishlab chiqarish xarajatlari, mahsulot va xizmatlar tannarxi" haqida

презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот ва хизматлар таннархи. режа: 1.хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. 2.хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. 3.хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини калькуляциялаш. ишлаб чиқариш учун харажатлар сметаси.харажатларни камайтириш йуналишлари. 1.хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (366,6 KB). "xizmatlar sohasidagi korxonalarda ishlab chiqarish xarajatlari, mahsulot va xizmatlar tannarxi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xizmatlar sohasidagi korxonalar… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram