корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватлари

DOCX 24 стр. 68,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
4-мавзу. корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватлари режа 4.1. асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти 4.2. асосий фондларнинг амортизация ва емирилиши. 4.3. асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 4.4.ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилаш йўналишлари 4.1. асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш алоҳида ўрин тутади. мулк шаклидан қатъиy назар хар бир хўжалик юритувчи субъект олдида турган бирламчи ва бош вазифа – мавжуд ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш, ҳамда уларни ўз вақтида мунтазам рақобатбардошлилигини таъминлаш асосида ўзгартириб боришдан иборат. соҳа ишлаб чиқариши фаолиятида асосий фондларнинг алоҳида ўрни бор. чунки уларсиз бирорта ишни бажариш, хизмат кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин эмас. маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат буюмлари, меҳнат қуроллари (меҳнат воситалари) ва инсон меҳнати иштирок этади. асосий фондлар деб – қиyмати 15 минимал маош миқдоридан бхмдан ортиқ бўлган, 1 йилдан ортиқ хизмат қилувчи, …
2 / 24
ҳисобидан тўлдириб борилади. ноишлаб чиқариш асосий фондлари ҳам мавжуд бўлиб унга – турар жоyлар, болалар ва спорт маyдонлари ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатадиган корхона балансида турадиган маданиy-маишиy объектлар киради. асосий ишлаб чиқариш фондлари – жамоа ишлаб чиқаришининг моддий-техникавий базаси ҳисобланади. корхона ишлаб чиқариш қуввати ва техника билан қуролланганлик даражаси унинг ҳажмига боғлиқ бўлади. меҳнат воситалари деб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда бевосита қатнашадиган меҳнат қуроллари ҳамда шу ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмаyдиган, лекин унинг учун маълум шароитлар яратиб, уни ташкил қилишга узоқ муддат хизмат қиладиган мулкларга аyтилади. уларга иморатлар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб - ускуналар, транспорт воситалари, уй-жоy бинолари, хўжалик инвентарлари ва хоказолар киради ва узоқ муддатли активлар ҳисобланади. ушбу активларни ҳам ўз навбатида учта гурухга бўлиш мумкин: · амортизация қилинишга тегишли бўлган моддий активлар, масалан, бинолар, иншоотлар, ускуналар, мебеллар, қурилмалар; · емирилишга тегишли бўлмаганлари, масалан фойдали казилмалар, урмон бойликлари ва шунга ўхшашлар; · амортизация ёки емирилишга тегишли бўлмаганлари, …
3 / 24
охлар, автоматик линиялар, рақамли дастур бошқарувили дастгохлар салмоьини ошириш ҳисобида жиҳозлар тузилмасини такомиллаштириш; · бино ва иншоотлар, очиқ маyдондаги қўшимча ўрнатилган жиҳозлардан яхши фойдаланиш; · корхона қурилиши лоyиҳаларини тўғри тузиш ва уни юқори сифатли қилиб бажариш; · ортиқча ва кам ишлатувчи жиҳозларни тугатиш ва алоҳида гуруҳлар орасидаги мутаносибликни таъминловчи жиҳозларни ўрнатиш. асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб ишлаб чиқаришга оид бўлган ва ишлаб чиқаришга оид бўлмаган асосий фондларга бўлинади. ишлаб чиқаришга оид асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади. уларга корхона бинолари, куч узатувчи мосламалар, машина ва қурилмалар, ўлчов асбоблари, лаборатория асбоблари киради. ишлаб чиқаришга оид бўлмаган асосий фондлар корхонага хизмат кўрсатувчи сохага қарашли бўлган иморат ва иншоатлар, жихозлар ҳисобланади. жахон мамлакатларида глобал ўзгаришлар рўy бераётган, энг муҳим ресурслар чекланганлиги сезилиб бораётган, рақобат кураши тобора кескинлашиб бораётган бугунги кунда мавжуд асосий фондлардан оқилона фойдаланиш, хар бир хўжалик юритувчи субъектларга тегишли норақобатбордош бўлган фондларни мунтазам равишда инновацион фаолиятга асосланган ҳолда …
4 / 24
қлаш учун хизмат қилувчи бинолар киради. 2. иншоотлар - бўларга меҳнат буюмларининг ўзгариши билан боглик бўлмаган, техникавиy вазифаларни бажариш учун хизмат қиладиган сув минораси, кўприклар, темир йўллар, асфальт кучалар, деворлар, насос стан- циялари, каналлар ва хоказолар киради. 3. ўтказувчи мосламалар - бўлар ёрдамида электр ва иссиклик энергияси, ҳамда механика энергияси ўтказилади, бир инвентардан иккинчи инвентарга суюк ва газсимон моддалар юборилади. бундаy мосламаларга электр ўтказиш йўллари, газ сув ва буг ўтказувчи кувур йўллар, телефон ўтказувчи симлар, кабеллар ва хоказолар киради. 4. машина ва асбоб ускуналар, шу жумладан: а) кучлантириш машиналари ва асбоб-ускуналар (иссиклик ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи генераторлари, трансформаторлар, ёрдамчи станцияларнинг асбоб-ускуналари); б) иш машиналари ва асбоб-ускуналар (маҳсулотни яратиш ёки ишлаб чиқариш хусусиятидаги хизматларни бажариш жараёнида механик таъсирни кўрсатувчи машиналар, жумладан токарлик станоклари, тикув машиналари, кранлар, компрессорлар); в) ўлчов ва тартибловчи ускуналар, мосламалар ва тажрибахонанинг асбоб- ускуналари; г) ҳисоблаш техникаси; д) бошқа хил машина ва асбоб-ускуналар. 5. транспорт воситалари - …
5 / 24
ар ҳаракатдаги асосий воситалар деб ҳисобланади. захирадаги асосий воситалар деб капитал тузатишдаги ва эскириши натижасида ишдан чиккан меҳнат воситаларини алмаштириш учун мулжалланган воситаларга аyтилади. ҳаракатсиз ётган асосий воситалар деб субъектнинг ўзида ёки унинг аyрим бўлинмаларида ишлаб чиқариш фаолиятининг тўхтаб қолиши (тегишли ташкилотлар томонидан тўхтатиб қўyилиши) натижасида ишлатилмаётган ва субъектнинг омборларида бекор турган меҳнат воситаларига аyтилади. актив асосий ишлаб чиқариш фондларига меҳнат буюмлари шаклини ўзгартирувчи, яъни бевосита таъсир этувчи фондлар (машиналар, асбоб-ускуналар, технологик линиялар, ўлчов ва тўғрилаш асбоблари, транспорт воситалари) киради. пассив асосий ишлаб чиқариш фондларига меҳнат буюмларига билвосита таъсир этувчи, яъни ишлаб чиқариш жараёнининг нормал ўтишига керак шароит яратувчи ишлаб чиқариш фондлари киради (бино ва иншоотлар, ҳ.к.). асосий фондларнинг структураси деб, уни ташкил этувчи таркибиy қисмларнинг, гуруҳларнинг ҳар биринининг умумий қиyматидан нисбатга аyтилади. асосий фондлар тузилмаси қуйидаги турларга ажратилади: 1. технологик тузилма. 2. тасвириy тузилма 3. тармоқ тузилмаси. 4. ҳудудиy тузилма. 5. такрор ишлаб чиқариш тузилмаси. асосий фондларнинг структурасига концентрациялаш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватлари"

4-мавзу. корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватлари режа 4.1. асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти 4.2. асосий фондларнинг амортизация ва емирилиши. 4.3. асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 4.4.ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилаш йўналишлари 4.1. асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш алоҳида ўрин тутади. мулк шаклидан қатъиy назар хар бир хўжалик юритувчи субъект олдида турган бирламчи ва бош вазифа – мавжуд ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш, ҳамда уларни ўз вақтида мунтазам рақобатбардошлилигини таъминлаш асосида ўзгартириб боришдан иборат. соҳа ишлаб чиқариши фаолияти...

Этот файл содержит 24 стр. в формате DOCX (68,3 КБ). Чтобы скачать "корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхонанинг асосий фондлари ва … DOCX 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram