korhonaning asosiy fondlari va ishlab chiqarish quvvatlari

DOCX 7 sahifa 52,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
3-мавзу. корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чикариш қувватлари 1.асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти 2.асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши 3.асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4.асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўналишлари 1.асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти асосий ва айланма фондлар корхона, тармоқ ва бутун миллий иктисодиётининг ишлаб чиқариш фондларини ташкил этади. ишлаб чиқариш фондларининг асосий ва айланма фондларга бўлиниши асосида ишлаб чиқариш воситаларининг меҳнат воситаларига ҳамда меҳнат буюмларига бўлиниши ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида турлича қатнашуви ётади. асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи қуйидаги жадвалда келтирилган. 1- жадвал асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи фарқловчи белгилар асосий фондлар айланма фондлар 1. ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш тури меҳнат воситаси сифатида меҳнат буюмлари сифатида 2. ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш хусусияти ишлаб чиқариш жараёнида кўп марта қатнашади ишлаб чиқариш-нинг ҳар бир янги циклида тўла истеъ-мол қилинади (бир марта қатнашади) 3. тайёр маҳсулотга қий-матини ўтказиш усули тайёр маҳ-сулотга …
2 / 7
батамом ўзгартиради. асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этади ва ўзининг натурал моддий холатини йўкотмайди хамда ўз қийматини тайёрланаётган махсулотларга қисмлаб ўтқазиб боради. асосий фондлар қийматини тайёрланаётган махсулотга ўтказиш жараёни амортизация деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар амортизация ажратмалари деб аталади. иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар киради: · ишлаб чиқариш бинолари (цехламинг ишлаб чиқариш корпуслари, деполар, гаражлар, омборхоналар, ишлаб чиқариш хоналари ва лабораториялар); · иншоотлар (насос станциялар, туннеллар, кўприклар ва х.к.); · ҳар хил энергия, суюк ва газсимон моддалар узатадиган узатувчи ускуналар; · машиналар ва асбоб-ускуналар (энергияни, суюк ва газсимон моддалами ишлаш ва алмаштиришга мўлжалланган куч машиналари, генераторлар ва газогенераторлар, электрогенераторлар, буғ козонлари, хаво компрессорлари); · ишчи машиналар ва ускуналар (дастгохлар, пресслар, конвейерлар ва бошқа турли ёрдамчи асбоб-ускуналар); · ўлчов ва тартибга солувчи асбоблар (лаборатория асбоблари, хисоблаш машиналари, компьютерлар); · …
3 / 7
, лекин ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим вазифани бажаради, меҳнаткашларнинг меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради (бинолар, иншоотлар, жихозлар ва х.к.). ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, ўз қийматини тайёр махсулотга ўтказмайди. буларга корхона балансида турувчи турар жой, ошхона, профилакторий, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш марказлари ва х.к. киради. ишлаб чиқариш микёсининг ўсиши натижасида корхона шартнома асосида ўзига керакли асосий фондларни ёллайди ва улар ижарага олинган хисобланади. ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги мулк муносабатлари лизинг деб аталади. корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми улуши канчалик юқори бўлса, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар миқдори шунчалик катта бўлади. машина ва ускуналарни ишлатиш муддати қанчалик юқори бўлса, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати шунчалик паст бўлади. махсулотлар сифати пасаяди, бекор туриб қолишлар ва талафотлар кўпаяди. хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида хисобга олинади. натурал бахолаш ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш, …
4 / 7
рфланди. генераторларнунг дастлабки тўла нархи - 180000 сўмга тенг. 150000 + 10000 + 20000 =180000 сўм " тикланган қиймати - асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, курилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари) хозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни хисобга олган холда бахолаш. бахолашнинг бу усули объектнинг бугунги кунда қанча туришини кўрсатади. мисол: трансформатор 2005 - йилда 300000 сўмга сотиб олинган, худди шундай трансформатор 2007 - йил январ ойида 270000 сўмга сотиб олинди. иккита трансформатор мувозанат қиймати 570000 сўмни ташкил қилади. 2007 - йил январ ойида иккалатрансформатор тикланган нархи 540000 сўм, чунки шу трансформаторнинг бахоси 270000 сўмни ташкил килган эди. бу бахо асосий фондларнинг маънавий эскирганлигини ва ейилганлигини хисобга олмайди. " колдик қиймат - асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган холда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқдир. мисол: трансформатонинг нархи 50000 сўм, ишлаш даври 8 йил у 5 йил ишлаб чиқаришда бўлган. трансформаторнинг колдик қиймати - 18750 сўмни ташкил қилади. трансформатор …
5 / 7
чикарилгандан бошлаб ойлар сони. 2.асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши асосий фондлар жисмоний ва маънавий жихатдан эскириши мумкин. жисмоний (моддий) эскириш - асосий фондларнинг бирламчи хислатларини ишлаб чиқаришда катнашиши натижасида йўкотиши ва табиий эскиришида юзага келади. маънавий эскириш - асосий фондларнинг кадрсизланиши ёки техник жихатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотишидир. маънавий эскириш 2 хил кўринишга эга: " асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида кадрсизланади. " асосий фондлар фан-техника тараққиёти таъсири остида янада самаралирок фондларнинг пайдо бўлиши натижасида кадрсизланади. асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий жихатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизацион ажратмаларни айириб ташлайди хамда бу ажратмалар кейинчалик харажатлар сифатида махсулот таннархига киритилади. бу ерда: na - тўлиқ қайта тиклаш учун йиллик амортизация меъёри, %; fb - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм; ta - асосий фондларнинг меъёрий хизмат вақти, йил. йиллик амортизация ажратмалари (aa) миқдори куйидагича аниқланади. бу ерда: tk …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"korhonaning asosiy fondlari va ishlab chiqarish quvvatlari" haqida

3-мавзу. корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чикариш қувватлари 1.асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти 2.асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши 3.асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4.асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўналишлари 1.асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти асосий ва айланма фондлар корхона, тармоқ ва бутун миллий иктисодиётининг ишлаб чиқариш фондларини ташкил этади. ишлаб чиқариш фондларининг асосий ва айланма фондларга бўлиниши асосида ишлаб чиқариш воситаларининг меҳнат воситаларига ҳамда меҳнат буюмларига бўлиниши ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида турлича қатнашуви ётади. асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи қуйидаги жадвалда келтирилган. 1- жадвал асосий ва айланма ф...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (52,2 KB). "korhonaning asosiy fondlari va ishlab chiqarish quvvatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: korhonaning asosiy fondlari va … DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram