меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асослари

PPTX 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1531467376_67477.pptx щзбекистон республикаси фавыулодда меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асослари режа: 1. ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. 2. ўзбекистон республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни мазмун ва моҳияти. 3. ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси мазмун ва моҳияти. сиёсатимизнинг асл моҳияти аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, уларни турли хил офатлардан ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишдир. и. каримов ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. бмтнинг маълумотларига кўра сайёрамизнинг 45 % аҳолиси, деярли 3 млрд инсон жамиятни моддий ва иқтисодий қўллаб-қувватловчи дунёдаги иш кучини ташкил этар экан. ўзбекистон республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш миллий обзори (кузатиш натижалари) 2016 йил сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда меҳнат қобилиятига эга бўлган ёшдаги аҳоли сони 19,6 млн.ни ташкил этиб, иқтисодий фаол аҳоли 14,8 млн нафардир. ишлаётган эркаклар 43 % ёки 8,7 млн, аёллар эса 47 % ёки 9,5 млн нафарни ташкил этмоқда. иқтисодиёт соҳаларида 14 196,3 минг киши фаолият юритиб, улардан: саноатда – 13,2% қишлоқ хўжалигида –29,1 % қурилиш соҳасида – …
2
бда ишсизликдан химояланиш ҳуқуқига эгадир. суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади”. 38-модда: “ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади”. ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. шу боис ўзбекистон республикасида инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилинган. меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шарт-шароитларини яратишга кўмаклашувчи солиқ сиёсатини юритиш, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ишловчиларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялаш принципларига асосланади. ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона …
3
нат шароитларда ишлаётган ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёз ва кафолатлар белгилаб берилмоқда. булар юқори тариф ставкаларда белгиланган меҳнат ҳақи, қисқартирилган иш вақти, қўшимча меҳнат таътили, бепул даволаш-профилактика озиқ-овқатлар, имтиёзли пенсиялар. бугунги кунда 297 минг 561 нафар ходимларга мунтазам равишда ушбу имтиёз ва кафолатлар белгиланиб борилмоқда. ўзбекистон республикасининг “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни 1993 йил 6 майда қабул қилинган. янги таҳрирдаги қонун жорий йилнинг 10 март куни ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиб, 25 августда олий мажлиси сенати маъқуллади. 2016 йил 22 сентябрда ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи ш.мирзиёев томонидан ўзбекистон республикасининг “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда имзоланди ва матбуотда эълон қилиниб, орадан 3 ой муддат ўтганидан кейин, 2016 йил 23 декабрдан амалга киритилди. янги таҳрирдаги қонун 36 та моддадан иборат бўлиб, унинг нормалари республикамизда янги қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёрий талабларига мувофиқлаштирилди, янги нормалар киритилди ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган ва …
4
267) меҳнат муҳофазаси бўйича давлатни меъёрий ҳужжатлар талаблари - қоидалар, процедуралар ва мезонлар, ишловчиларни меҳнат жараёнида ҳаёти ва соғлиғи сақланишини таъминлашга қаратилган меҳнат муҳофазасининг талаблари, мулк ва хўжалик юритиш шакли турлича бўлган юридик ва жисмоний шахслар, улар томонидан барча турдаги фаолиятни олиб борганда, мажбурийдир (ўзр меҳнатни муҳофаза қилиш тўҳрисидаги қонуни) суд ҳукми билан жазони ўтаётган шахслар, ташкилотларда ишлаш даврида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг амал қилиш соҳаси: иш берувчиларга корхоноларда ишлаш-га жалб этиладиган ҳарбий хизматчилар ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим муассасалари ўқувчилари кооперативларнинг аъзолари, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолиятида ўзининг шахсий меҳнати билан катнашувчи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ишловчилар жамоавий ҳимоя воситалари — тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар; зарарли ишлаб …
5
йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса; касб касаллиги — ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги; меҳнат шароитлари — меҳнатни амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси; 4-модда. асосий тушунчалар меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими; меҳнатда майиб бўлиш — ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши; ноқулай ишлаб чиқариш омиллари — зарарли ишлаб чиқариш омилининг ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги; хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; шахсий ҳимоя воситалари — ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асослари"

1531467376_67477.pptx щзбекистон республикаси фавыулодда меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асослари режа: 1. ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. 2. ўзбекистон республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни мазмун ва моҳияти. 3. ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси мазмун ва моҳияти. сиёсатимизнинг асл моҳияти аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, уларни турли хил офатлардан ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишдир. и. каримов ўзбекистон республикасида меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати. бмтнинг маълумотларига кўра сайёрамизнинг 45 % аҳолиси, деярли 3 млрд инсон жамиятни моддий ва иқтисодий қўллаб-қувватловчи дунёдаги иш кучини ташкил этар экан. ўзбекистон республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш миллий обзори (кузатиш натижалари) 2016 йил сентябрь ҳол...

PPTX format, 1.8 MB. To download "меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асослари", click the Telegram button on the left.