меҳнат интизоми ( мехнат интизоми

DOC 112.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351413706_23317.doc меҳнат интизоми режа: 1. меҳнат интизоми тушунчаси, аҳамияти ва уни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий воситалари 2. корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари 3. ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш 4. ходимларнинг интизомий жавобгарлиги ижтимоий меҳнат унинг иштирокчилари орасида мустаҳкам ўзаро алоқа, ягона мақсад ва вазифа бўлиши, ягона мақсадга эришишликни таъмин этадиган ягона тартиб-қоидалар бўлишлигини тақозо этади. бир неча ўнлаб, ҳатто юзлаб ва минглаб одам ишлайдиган корхоналарда ҳар ким ўз билганича ҳаракат қилиши ва умумий тартибга бўйсунмаслиги мутлақо мумкин эмас, чунки уларнинг мақсади, ҳаракат-интилиши ягона йўналишга солинмас экан, умумий натижага эришиб бўлмайди. шу сабабли мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ташкилот ва муассасаларда ходим манфатларини иш берувчи манфаатлари билан, улар манфаатларини давлат-жамият манфаатлари билан самарали қўшиш – уйғунлаштириш имконини берувчи меҳнат интизомига оид қоидалар амал қилади. меҳнат кодексининг 72-моддасида ходим муайян малака, мутахассислик, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат тўғрисидаги қонунларга, тарафлар келишуви билан белгиланган шартларга асосан бажариши лозимлиги белгилаб қўйилган. шунингдек, …
2
ан тартиб-қоидалар, унга бериладиган ҳуқуқлар белгиланади. тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат интизоми мазмун-моҳиятни ташкил этувчи бу ҳуқуқ ва бурчлар корхонанинг локал норматив ҳужжатларида янада кенгайтирилиши мумкин ҳамда бу ҳол давлат қонунчилик актлари билан белгиланган минимал кафолатларни кенгайтирилишидан иборат бўлади. меҳнат қонунчилигида меҳнат интизоми, технология интизоми, хизмат интизоми, молия интизоми ва бошқалар ҳақида сўз юритилади. буларнинг барчаси меҳнат интизомини ташкил этади ва тор маънода унинг айрим турлари шаклларини акс эттиради. масалан, ишлаб чиқариш интизоми деганда корхона иш фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан талаблар тушунилса, молия интизоми деганда корхона раҳбарлари, ҳисоб-китоб ва молиявий ишлар учун жавобгар мутасадди шахслар томонидан молиявий фаолият қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги тушунилади. меҳнат интизоми деганда корхона фаолиятида қатнашиш пайтидаги тартиб қоидалар йиғиндиси, бу қоидаларга ходим ва иш берувчининг амал қилиши лозимлигини эмас, балки уларнинг ушбу қоидалар рамкасидаги хатти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари ҳам тушунилади. меҳнат интизоми ҳақидаги тартиб қоидалар қуйидагиларда мустаҳкамланган: 1. ўзбекистон республикаси меҳнат …
3
иш қоидаларида; 7. ходим билан иш берувчи ўзаро тузган меҳнат шартномаси (контракти)да; 8. бошқа шакллардаги норматив ҳуқуқий актларда. меҳнат интизомини таъминлаш пайтида иқтисодий, ташкилий-руҳий, ҳуқуқий усуллардан кенг фойдаланилади. меҳнат интизомини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий усуллари қонунда кўзда тутилган воситалар қўлланиши орқали ходим ва иш берувчи хулқ-атворини белгиланган қоидалар рамкасида ушлаб турилишига қаратилган. меҳнат ҳуқуқи фани ва қонунчилик амалиётида меҳнат интизомини таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг қуйидаги икки усулидан фойдаланилади: 1) ишонтириш. меҳнат шартномаси томонларини иқтисодий, маънавий жиҳатдан манфаатдор қилиш, меҳнат интизомига оғишмасдан амал қилиш улар учун жуда ҳам фойдали эканлигига ишонтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар йиғиндисини ўз ичига олади. 2) мажбурлаш. меҳнат интизомига шу талаблар бузилганида ҳуқуқий мажбурлов чоралари, интизомий ва моддий жазоларнинг қўлланишини тақозо этади. бу нарса ходимга нисбатан олганда турли интизомий жазоларни қўлланилишида, иш берувчига нисбатан олганда эса унга турли молиявий жазоларни қўлланилишида, корхонанинг банкрот бўлишида намоён бўлиши мумкин. 2. корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари деганда корхона ичида …
4
. ҳозирги пайтда ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746-тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган «идоравий бўйсуниши, мулкчилик шакли ва хўжалик фаолияти йўналишидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ички тартибнинг намунавий қоидалари мавжуд1 бўлиб, ҳар бир корхона ўзининг ички меҳнат тартиб қоидаларини ушбу намунавий қоидалар талабларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиши ва жорий этиши лозим бўлади. намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларида ходим ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари санаб кўрсатилган. жумладан, ушбу намунавий қоидаларнинг 1.5-бандида айтилишича ходим: · ўз функционал мажбуриятларини виждонан бажариши; · меҳнат интизомига риоя этиши, иш берувчининг фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши; · меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини сўзсиз бажариш; · корхона мулкига тежамкорлик билан муносабатда бўлиш; · меҳнат жамоаси аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида мулоқотда бўлишга тўғри келадиган бошқа шахслар билан хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши лозим. ушбу намунавий қоидаларнинг 1.4-бандида иш берувчининг асосий мажбуриятлари кўрсатиб қўйилган бўлиб, …
5
билан музокаралар олиб бориши; · меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаси тузиши керак бўлади. намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларининг иккинчи бўлими меҳнат шартномаси (контракти)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибларига бағишланади. ҳар бир корхона ушбу намунавий қоидалар асосида ўз ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш пайтида ўзининг ички хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилиш, меҳнат шартларини ўзгартириш ва ходимларни ишдан бўшатишнинг ўзига хос, аммо қонун актларига зид келмайдиган қоидаларни жорий этиши мумкин. жумладан, корхонада меҳнат интизомини қўпол тарзда бузиш тушунчаси тарифи унда батафсил баён этилиши мумкин. намунавий қоидаларнинг 3-бўлими меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик деб аталади. унда ходимларни рағбатлантириш ва жазога тортиш қоидалари баён этилган. намунавий қоидаларнинг 4-бўлими иш вақти ва дам олиш вақти деб аталади. унда иш вақти, унинг режими, дам олиш вақти, ундан фойдаланиш тартиблари баён этилган. намунавий қоидаларнинг 5-бўлими меҳнат шартномаси томонлари ўртасидаги ихтилофларни ҳал этилишига бағишланган. халқ хўжалигининг айрим тармоқларида амал қилувчи интизом уставларида юқоридаги намунавий ички …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнат интизоми ( мехнат интизоми"

1351413706_23317.doc меҳнат интизоми режа: 1. меҳнат интизоми тушунчаси, аҳамияти ва уни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий воситалари 2. корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари 3. ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш 4. ходимларнинг интизомий жавобгарлиги ижтимоий меҳнат унинг иштирокчилари орасида мустаҳкам ўзаро алоқа, ягона мақсад ва вазифа бўлиши, ягона мақсадга эришишликни таъмин этадиган ягона тартиб-қоидалар бўлишлигини тақозо этади. бир неча ўнлаб, ҳатто юзлаб ва минглаб одам ишлайдиган корхоналарда ҳар ким ўз билганича ҳаракат қилиши ва умумий тартибга бўйсунмаслиги мутлақо мумкин эмас, чунки уларнинг мақсади, ҳаракат-интилиши ягона йўналишга солинмас экан, умумий натижага эришиб бўлмайди. шу сабабли мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ташкилот ва муассасаларда ходи...

DOC format, 112.5 KB. To download "меҳнат интизоми ( мехнат интизоми", click the Telegram button on the left.