2-amaliy mashgulot

DOC 15 sahifa 205,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
2-амалий машғулот ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида ни3омни ўрганиш i. умумий қоидалар 1. ушбу низом ўзбекистон республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди. мазкур низом: ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга; иш берувчиларга; пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга; табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга; агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига; қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади. 2. корхона ҳудудида ва унинг …
2 / 15
раётгандаги; ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида — йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, электр транспортидаги ҳодиса натижасидаги; иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек ушбу мақсадлар учун шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги; иш вақтида шахсий транспортда, уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлгандаги; иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида транспортда ёки пиёда кетаётгандаги; тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнғин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича корхона томонидан оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги; ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда …
3 / 15
камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (1-илова). иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак. 5. иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир. 6. ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, давлат меҳнат техника назоратчиси, ўзбекистон республикаси «саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «ўзэнергоназорат» агентликлари органлари назоратдаги тегишли объектларда назорат қилади. 7. иш берувчи н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини …
4 / 15
т қилади. 8. н-1 шаклидаги далолатнома тузилмаганлиги ёки нотўғри тузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат меҳнат техника назоратчиси иш берувчидан н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки бошқатдан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. иш берувчи давлат меҳнат техника назоратчиси хулосасини бажаришга мажбурдир. 9. иш берувчи билан давлат меҳнат техника назоратчиси ўртасидаги англашилмовчиликни бош давлат меҳнат техника назоратчиси ҳал қилади. ii. ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тартиби 1. ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса: жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши; текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши; дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки …
5 / 15
б сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши; бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора-тадбирлари кўрсатилган н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак. 4. иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч сутка давомида тасдиқланган н-1 шаклидаги далолатномаларни: жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан бирга корхона меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га, давлат меҳнат техника назоратчисига юборади. н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарда қайд қилинади (2-илова). иш берувчи н-1 шаклидаги далолатнома нусхаларини, касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органларига, ўзбекистон республикаси «саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ёки «ўзэнергоназорат» агентликлари органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назоратдаги тегишли корхоналар (объектлар)да юз берган бўлса, юқори турувчи хўжалик органига, тегишли вазирлик (хўжалик бошқаруви органлари)га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт. мазкур бўлимнинг 7, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"2-amaliy mashgulot" haqida

2-амалий машғулот ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида ни3омни ўрганиш i. умумий қоидалар 1. ушбу низом ўзбекистон республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди. мазкур низом: ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга; иш берувчиларга; пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга; табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишд...

Bu fayl DOC formatida 15 sahifadan iborat (205,0 KB). "2-amaliy mashgulot"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 2-amaliy mashgulot DOC 15 sahifa Bepul yuklash Telegram