mehnat kodeksi

DOCX 103 стр. 368,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 103
начало формы 21.12.1995 й × ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм i боб. асосий қоидалар 1-модда. меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ўзбекистон республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.* * бундан буён матнда «меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар» деб юритилади. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодекс, ўзбекистон республикаси қонунлари ва олий мажлис қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қорақалпоғистон республикаси қонунлари ва жўқорғи кенгес қарорлари, ўзбекистон республикаси ҳукуматининг ҳамда қорақалпоғистон республикаси ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир. мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда*, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт)** бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. * бундан буён матнда «корхоналар» деб юритилади. ** бундан буён матнда «меҳнат шартномаси» деб юритилади. 2-модда. …
2 / 103
димлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинмаган масалалар меҳнат тўғрисидаги шартнома тарафларининг келишуви асосида, ўзаро келишилмаган тақдирда эса, — меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳал қилинади. lexuz шарҳи хусусан, мазкур кодекснинг 89, 95-моддалари ва 156-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг xv боби ва ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси ii бўлимининг 2-кичик бўлими («даъво ишларини юритиш»). 5-модда. меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномалар шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат ҳақидаги келишувлар ва …
3 / 103
рлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. lexuz шарҳи қўшимча маълумот учун қаранг: ўзбекистон республикаси конституциясининг 18-моддаси. меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди. меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 188-моддаси, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 1021 ва 1022-моддалари ҳамда ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси ii бўлимининг 2-кичик бўлими («даъво ишларини юритиш»), ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли «маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори. 7-модда. мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши мажбурий меҳнат, …
4 / 103
тинчи қисми,37-моддаси ва 40-моддасининг бешинчи қисми. фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг «аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 16, 24 ва 25-моддалари. суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодексининг 42, 88, 155-моддалари ва 13-боби («озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнати»). қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. lexuz шарҳи хусусан, қаранг: ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 346-моддасининг тўритинчи—олтинчи қисмлари. 8-модда. меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 9 ва 260-моддалари. 9-модда. меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш олдинги таҳрирга қаранг. меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини ўзбекистон республикаси …
5 / 103
онли қарори билан тасдиқланган «ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида»ги низом ва «ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида»ги низом. олдинги таҳрирга қаранг. 2) касаба уюшмалари. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг «касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни. (9-модданинг иккинчи қисми 2-банди ўзбекистон республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-ii-сон қонуни таҳририда — олий мажлис ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда) давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар. ўзбекистон республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш ўзбекистон республикаси бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг «прокуратура тўғрисида»ги қонуни. 10-модда. халқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда ўзбекистон республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нисбати агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ёки халқаро меҳнат ташкилотининг ўзбекистон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 103 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mehnat kodeksi"

начало формы 21.12.1995 й × ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм i боб. асосий қоидалар 1-модда. меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ўзбекистон республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.* * бундан буён матнда «меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар» деб юритилади. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодекс, ўзбекистон республикаси қонунлари ва олий мажлис қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қорақалпоғистон республикаси қонунлари ва жўқорғи кенгес қарорлари, ўзбекистон республикаси ҳукуматининг ҳамда қорақалпоғистон республикаси ҳукуматининг қарорлари, давлат...

Этот файл содержит 103 стр. в формате DOCX (368,5 КБ). Чтобы скачать "mehnat kodeksi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mehnat kodeksi DOCX 103 стр. Бесплатная загрузка Telegram