mehnatni muhofaza qilish qoidalari

DOCX 12 pages 52.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари мазкур қоидалар ўзбекистон республикасининг "меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (ўзбекистон республикаси ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди. i боб. умумий қоидалар 1. мазкур қоидалар ўқув хоналарида машғулотлар ўтказиладиган барча таълим муассасаларига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) тааллуқлидир. 2. мазкур қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим. 3. мазкур қоидалар техник жиҳатдан тартибга …
2 / 12
тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади. 6. таълим муассасаларида қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади: меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома; тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари; меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари; ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат); ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури; ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари. 7. ўзбекистон республикаси "меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунининг (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган таълим муассасаларида махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), …
3 / 12
кин эмас. 10. таълим муассасаларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (ўзбекистон республикаси ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим. 2-§. ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш 11. таълим муассасаси ходимлари ўз касблари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак. 12. ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим. 13. меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (ўзбекистон республикаси вазирликлари, давлат …
4 / 12
ҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим. 16. янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга таълим муассасаси раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. 4-§. ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати 17. таълим муассасаси ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт. 18. барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт. 19. ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим. 20. таълим муассасаси раҳбарияти ўта хавфли …
5 / 12
и; механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари. 23. жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари барча ходимларга таъсир қилганда қўлланилиши шарт ва таълим муассасасини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим. 24. жамоавий ҳимоя воситалари ёрдамида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имкони бўлмаган ҳолларда, якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади. 25. якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. 26. таълим муассасасида қуйидагилар таъминланиши шарт: якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси; ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши; ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши; хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно). 27. турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларининг олдини …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnatni muhofaza qilish qoidalari"

таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари мазкур қоидалар ўзбекистон республикасининг "меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (ўзбекистон республикаси ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ таълим муассасаларининг ўқув хоналарида маш...

This file contains 12 pages in DOCX format (52.1 KB). To download "mehnatni muhofaza qilish qoidalari", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnatni muhofaza qilish qoidal… DOCX 12 pages Free download Telegram