фавкулодда вазиятлари таснифи

DOC 457.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403943527_48858.doc фавқулодда вазиятлари таснифи режа: 1. фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. 2. табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари 2.фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият. ҳар бир фавқулодд вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради. ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, талофатлар, авариялар, фалокатлар ва турли-туман офатларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини башоратлаш, олдиндан давлат органлари ва аҳолини яқинлашиб келаётган офатдан огоҳ этишдан иборатдир. фавқулодда вазиятлар уларнинг вужудга келиш сабабларига (манбаларига) кўра тасниф қилинади ва ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламига (ҳудудлар чегараларига) қараб …
2
ва транспорт коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган сув тошқинлари, сув ўпиришлари ва селлар; -аҳоли пунктларини, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш лагерларидаги одамларнинг, туристларнинг ва спортчиларнинг жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар. 3. фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар: -ўлат, вабо, сарғайма, иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар; -одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар-эпидемик тошмалар, терлама, бриль касаллиги, ку-иситма; -зооноз касалликлар-сибир яраси, қутуриш; -вирусли инфекциялар –оитс; -эпидемия-алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш манбаи битта ёки юқиш омиллари бир бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида -50 киши ва ундан ошиқ; -аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш -20 киши ва ундан ошиқ; -ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги- 15 киши ва ундан ошиқ; -ўлим ёки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар …
3
ингдек иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқаришда одамларнинг соғлиги учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланилган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги. 2. атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлик бўлган вазиятлар: -ҳаво муҳитининг қуйидаги ингредиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши: -олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, қурум, чанг ва одамлар соғлигига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа заҳарли моддалар; -катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши; -радиациянинг юқори даражада бўлиши. 3. гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлик вазиятлар: -ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари: нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши; -бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши; -сув манбалари ва сув олиш жойларининг заҳарли моддалар билан …
4
лодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бараваридан кўп эмас, ташкил этадиган фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, туман, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 3. республика миқёсидаги фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти бузилган, ёхуд моддий зарар энг кам иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 4. трансчегарали фавқулодда вазиятга оқибатлари мамлакат ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. ўзбекистон республикасида асосан техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан-кимёвий хавфли объектларда, энергетика тизимларида, гидротехника иншоотларида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида, газ саноатларида ва транспорт воситалари билан боғлик авриялар ҳамда табиий турдаги фавқулодда вазиятлар-геологик хавфли ҳодисалар (зилзилалар, ер кўчиши, тоғ жинсларининг кўчиши, қор кўчиши) ва гидрогеологик …
5
ади: 1. зилзила, ер кўчиши ва ер ўпирилиши. 2. гидрометрологик: сув тошиши ёки босиши, сел, қор кўчкиси, кучли шамоллар, довуллар, жала, ёмғир. жамият, техника, технология ва дунё цивилизациясининг тараққиётига қарамасдан дунё борган сари табиий офатлар хавфига нисбатан заиф бўлиб бормоқда. табиий офатлар сони эса йилдан йилга ортиб бормоқда. ҳозирги кунда биз дунёнинг кўп ҳудудларида турли кўринишдаги авариялар, табиий офатлар ва техноген тусдаги офатларнинг содир бўлишига гувоҳ бўляпмиз. республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ташкил этилган фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам фавқулодда вазиятларда аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маънавий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат. табиий офатлар содир бўлиши оқибатида зарарланиш фавқулодда вазиятларнинг қуйидаги кўринишларини, яъни бузилиш, ёнғин чиқиши, сув тошқини, турар жой иншоотларининг кўчки, ер ўпирилиши, қор кўчкиси, сел қуйқумлари остида қолиб кетиши ва ҳ.к. билан характерланади. табиий офатларнинг энг даҳшатлиси зилзила ҳисобланади. охирги 50 йил ичида бўлиб ўтган кучли зилзилалар ичида вайронагарчилик ва қурбонлар миқёсига кўра чили, сан-франциско, токио, ашгабот …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фавкулодда вазиятлари таснифи"

1403943527_48858.doc фавқулодда вазиятлари таснифи режа: 1. фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. 2. табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари 2.фавқулодда вазиятларнинг турлари, юз бериш сабаблари. фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият. ҳар бир фавқулодд вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради. ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, талофатлар, авариялар, фалокатлар ...

DOC format, 457.5 KB. To download "фавкулодда вазиятлари таснифи", click the Telegram button on the left.