фавкулодда вазиятларда фукаро мухофазаси

DOC 191.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403943474_48856.doc фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси режа: 1. фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаг вазифалари ва аҳамияти. 2. фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган ўзбекистон республикаси қонунлари 1. фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаг вазифалари ва аҳамияти. аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг қонуний асосини ўзбекистон республикаси конституцияси, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси қонунлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатма ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатлари ташкил этади. бизга маълумки, xx асрнинг 60-йилларидан фуқаро мудофааси тизими фаолият кўрсатиб келган. унинг асосий вазифаси тинчлик даврида ва уруш шароитида мамлакат аҳолисини ялпи қирғин қуроллари ва бошқа ҳужум воситаларидан ҳимоя қилиш, уруш шароитида иқтисодиёт боъектларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳалокат ўчоқларида қутқариш ва тиклаш ишларини ўз вақтида самарали амалга оширишдан иборат эди. лекин аҳоли ҳаётига фақатгина оммавий қирғин қуроллари эмас, балки бошқа хавф-хатарлар ҳам таҳдид солиб турадики, уларни асло назардан четда қолдириш мумкин эмас. булар турли табиий офатлар, авария, ҳалокатлардир. содир бўлиб ўтган бир нечта …
2
қаро мудофааси тизими ўрнида янги тизим ташкил этилиши лозимлигини исботлаб берди. шу ўринда яна бир масалани ойдинлаштириб олишга тўғри келади. фавқулодда вазиятнинг ўзи нима, ундан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш деганда нимани кўзда тутиш лозим? фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият. ватанимиз президенти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли инсон манфаати, инсон қадрияти энг олдинги ўриндадир. асосий қомусимиз бўлган ўзбекистон республикаси конституциясининг асосини ҳам инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. инсоннинг ҳаёти, яшашга бўлган ҳуқуқи конституция билан муҳофаза қилинади. ўзбекитсон республикаси президенти фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемия) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, ўзбекистоан республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим …
3
ҳар бир раҳбар, ҳар бир фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг ходими техноген, табиий ва экологик фавқулодда вазиятлар юзага келган вақтда вазиятга баҳо беришни, тезлик билан тегишли қарорлар қабул қилишни, қидирув-қутқарув ва шошилинч ишларни ўтказишда бошқарувни амалга ошириш йўлларини билиши ва бу борада юқори малакага эга бўлмоғи керак. аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш –фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй ҳаракатлари мажмуи. фавқулодда вазиятларни олдини олиш – олдиндан ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берганда эса одамлар соғлигини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи. фавқулодда вазиятларни бартараф этиш – фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўтказилиб, одамлар ҳаёти ва соғлигини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар содир бўлган зоналарни халқага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар …
4
и муҳофаза қилишни таъминлашга раҳбарлик қилиш ўзбекитсон республикасининг бош вазирига юклатилган. фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: -аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш; -объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига ўргатиш; -бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш; -иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ўтказиш; -аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш; -фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш; -аҳолини умумий ва якка тартибдаги муҳозаланиш воситалари билан таъминлаш; -аҳолининг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш; -радиациявий, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назоратини олиб бориш; -қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш; -ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарур кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш …
5
-маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳосил қилиш; -атроф муҳитни муҳофаза қилиш. қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ташкил этилиши ва бошқарма (бўлим) бошлиқларининг ўринбосарлари жойлардаги ўринбосарлари ҳисобланиши аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг иш фаолиятини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлди. фуқаро муҳофазаси махсус тадбирлари бажарилишини таъминлаш ҳамда ушбу мақсадларда куч ва воситаларни тайёрлаш учун республика, вилоят, туман, шунингдек объект фуқаро муҳофазаси хизматлари ташкил этилади. фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари таркиби, унинг таркибий тузилиши, шунингдек фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятининг бошқа масалалари ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгилаб қўйилган. фуқаро муҳофазаси қўшинларининг фаолияти, уларни бутлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 1.2.фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган ўзбекистон республикаси қонунлари сўнгги йилларда олий мажлис томонидан янги асрда аҳолининг хавфсизлигини кафолатловчи, фуқаролар масъулияти ва жамият тараққиётининг хуқуқий заминини белгиловчи бир нечта қонунлар қабул қилинди. “йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фавкулодда вазиятларда фукаро мухофазаси"

1403943474_48856.doc фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси режа: 1. фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаг вазифалари ва аҳамияти. 2. фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган ўзбекистон республикаси қонунлари 1. фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаг вазифалари ва аҳамияти. аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг қонуний асосини ўзбекистон республикаси конституцияси, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси қонунлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатма ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатлари ташкил этади. бизга маълумки, xx асрнинг 60-йилларидан фуқаро мудофааси тизими фаолият кўрсатиб келган. унинг асосий вазифаси тинчлик даврида ва уруш шароитида мамлакат аҳолисини ялпи қирғ...

DOC format, 191.5 KB. To download "фавкулодда вазиятларда фукаро мухофазаси", click the Telegram button on the left.