ha'yet faoliyati xavfsizligi faniga kirish

DOC 66 sahifa 578,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 66
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети одам физиологияси ва хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан маъруза матнлари андижон “тасдиклайман” андижон давлат университети ўкув ишлари бўйича проректор _________ доц. р. в. муллажонов “_______” ______ 2021йил ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан маъруза матнлари андижон ушбу маьруза матнлари жисмоний маданият факультети илмий-услубий кенгаши тавсиясига асосан андижон давлвт университети ўқув-услубий ҳайьати кенгашида 2019 йил 26 август № 1- сонли йигилиш карорига асосан укув жараёнларида фойдаланишга тавсия этилди. тузувчилар: андижон давлат университети одам физиологияси ва хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси: э.х.юлдашев. тақризчи: доц. э. х. халилов. мундарижа: 1 хаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш. фвва фм хақида тушунча 2 фм нинг таркибий тузилиши 3 фв лар ва уларнинг турлари 4 ахолини фв дан химоя қилиш усуллари 5 радиацион ва кимёвий холатни бахолаш 6 халқ хўжалиги объeктларини барқарор ишлашини таъмилаш асослари 7 тeзкор қутқарув вайронагарчиликни тиклаш ишларини уюштириш ва ўтказиш …
2 / 66
шнинг энг оддий қоидаларини билмасликлари ёки бу қоидаларнинг бузилиши эканлигидандир. ўзбекистон республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни ислоҳ қилишни, бозор иқтисодиётига ўтишни бошлаш билан бирга, республика миллий хавфсизлигини таьминлашга қаратилган мустақил муҳофаза сиёсатини яратиш ва уни амалга ошириш бошланди. муҳофаза сиёсатини юритиш замон тақозаси бўлиб, дунёда юз бераётган табиий офатлар, ҳалокатлар ва турли авариялар муҳофаза тизимини яратиш ва уни такомиллаштириб боришни талаб этмоқда. мамлакатимиз аҳолисини, халқ хўжалиги иншоотлари ва соҳаларини табиий ва технологик хусусиятдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни юқори даражаларга кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. бу эса турли фавқулодда вазиятларни олдиндан башоратлаш ва аҳолини бундай вазиятлардан огоҳлантириш, талофат юз берган тақдирда кечиктириб бўлмас қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ҳамда талофатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш билан бирга, аҳолига бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларни келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилиш йўл-йўриқлари, фуқаро муҳофазасининг ҳуқуқий асослари, иқтисодий …
3 / 66
нафақат инсониятга, балки жонли табиатга, атроф-муҳитга жуда катта зиён етказади. бу қуроллар ер юзида мавжуд экан, албатта ҳар бир давлат бундай қуроллардан сақланиш воситаларини излайди, омилларни ишлаб чиқади. шунинг учун ҳар бир давлат мудофаа қудратининг асосини фуқаролар муҳофазаси ташкил этади. фуқаролар муҳофазаси – умумдавлат сиёсатларидан бири бўлиб, у ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда фуқароларни, халқ хўжалиги тармоқларини муҳофаза қилишда, уларнинг мутассил ишлашини таьминлашда ҳамда қутқариш ва тиклаш ишларини бажаришда катта аҳамият касб этади. албатта фуқаролар мудофааси олдига қўйилган юқоридаги ишлар 1945-йилдан то 1990-йилларгача давом этиб келди, лекин шу давргача юқоридаги ишларни бажариш учун эҳтиёжлар бўлмади. афсуски, бу даврларда табиий офатлар, ишлаб-чиқариш авариялари, турли ҳалокатлар юз бердики, халқимиз, халқ хўжалигимиз бундан жиддий зарарланди. бундай ҳолатларда биз бир-биримизга ёрдам беришга тайёр эмас эдик. мустақиллик давридагина фавқулодда ҳолатда фуқаролар муҳофазаси томонидан етарли ижобий ишлар қилина бошланди. 1991 – йилда ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқаро мудофааси тизими фуқаро муҳофазаси тизимига айлантирилди. янгидан ташкил этилган ушбу тизим …
4 / 66
қулодда вазиятларда фуқароларни моддий ресурсларни муҳофаза қилиш, фуқароларни қандай хадди-ҳаракат этиши, уларга қандай чора-тадбирлар билан ёрдам берилиши, шикастланган зоналарда қутқарув ва тиклов ишларини олиб бориш, ишлаб- чиқариш тармоқларини мутассил ишлашини таьминлаш вазифаларини бажаради. мавзу-1. кириш. фв ва фм хакида тушунча. режа. 1. фукоролар химояси хакида тушунча. 2. фм хизматининг асосий вазифалари. 3. захарли моддалар хакида тушунча. 4. ис гази хакида тушунча фукоролар химояси ахолини ва халк хужалигини ёппасига киргин куроллари, турли фавкулоддан холатлардан ва турли бахтсиз ходисалардан химоя килишга каратилган умумдавлат тадбирлари системасига айтилади. фх нинг асосий вазифалари куйидагилар: 1.ахолини ёкк ва турли бахтсиз ходисалардан химоя килиш. 2. халк хужалигини мухим объекларини фв юз берган вактларда хам тула тукис ишлашини таъминлаш. 3. шикастланиш учокларида куткариш ва кайта тиклаш ишларини бажариш. ахолини ёкк дан химоя килиш деганда куйидаги ишлар бажарилади. 1. душман томонидан ёкк кулланилиши хафи тугилгани хакида ахолига хабар бериш, огохлантириш. 2. катта шахарлар ахолисини шахар четидаги тинч худудларга кучириш. …
5 / 66
аксадида профилактик, санитария- гигиена чора тадбирларини, эпидемияга карши тадбирларни амалга оширишдир. фх медицина хизмати согликни саклаш органлари ва муассасалари базасида ташкил этилади. ахолини кенг куламда медицина хизматига жалб килинади. зарар курган ахолига икки боскичли медицина хизмати курсатилади. бириинчи боскичда- зарар курган шахарларда, шикастланиш учокларида мдицина пунктлари ташкил этилади (касалхоналарда, мустакил холда). иккинчи боскичда эса-шахар ташкарисидаги худудларда махсус касалхоналар ташкил килинади. биринчи боскичда шикастланганларга биринчи медицина ёрдами ва дастлабки врач ёрдами курсатилади. иккинчи боскичда эса шикастланганларга ихтисослаштирилган медицина ёрдами курсатилади. захарловчи моддалар- кимёвий куролни асосини ташкил этади. жанговор максадда ишлатилганда улар турли хил куринишда булади ( суюк-томчи, бугсимон, аэразол). кимёвий курол таъсирида одамлар, хайвонот дунёси, усимликлар ялпи зарарланиб, бу худудларни кимёвий куролдан зарарланган учок деб аталади. бу моддалар инсон организмида киска вакт ичида уткир интоксикация чакиради. бу курол нафакат ер юзини, балки хавони ерга якин кисмини(катламини) зарарлайди ва бу ерда узок вакт сакланиб колади. зм инсон организмига нафас йуллари, шиллик каватлар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 66 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ha'yet faoliyati xavfsizligi faniga kirish" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети одам физиологияси ва хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан маъруза матнлари андижон “тасдиклайман” андижон давлат университети ўкув ишлари бўйича проректор _________ доц. р. в. муллажонов “_______” ______ 2021йил ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан маъруза матнлари андижон ушбу маьруза матнлари жисмоний маданият факультети илмий-услубий кенгаши тавсиясига асосан андижон давлвт университети ўқув-услубий ҳайьати кенгашида 2019 йил 26 август № 1- сонли йигилиш карорига асосан укув жараёнларида фойдаланишга тавсия этилди. тузувчилар: андижон давлат университети одам физиологияси ва хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси: э.х.юлдашев. тақризчи: доц. э. х. халилов....

Bu fayl DOC formatida 66 sahifadan iborat (578,0 KB). "ha'yet faoliyati xavfsizligi faniga kirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ha'yet faoliyati xavfsizligi fa… DOC 66 sahifa Bepul yuklash Telegram