ресторанларда хизмат қилиш менежменти

DOC 128,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355140583_40782.doc www.arxiv.uz режа: 1. тантаналар, банкетлар, тўйларда хизмат қилиш 2. официантларнинг тўла хизмати билан ўтказиладиган банкетлар 3. банкет столига меҳмонларни жойлаштириш ва уларга хизмат қилиш 4. официантларнинг қисман хизмати билан ўтказиладиган банкетлар тантаналар, банкетлар, тўйларда хизмат қилиш ресторанларда қабул маросимлари, юбилей, банкетлар, тўй ва бошқа тантаналар ўтказилади. ташкил қилинадиган банкетлар официантларнинг тўла ёки қисман иштироки билан амалга оширилади. банкет фуршет, банкет коктейл, чой банкетлари бўлади. булар кўпинча хорижий мамлакатларда ўтказилади. банкет ўтказиш учун тайёргарлик ишлари буюртма қабул қилиш, тайёргарлик кўриш ва хизматдан иборат. буюртма қабул қилиш. банкетлар, тантаналар, тўйларга буюртма қабул қилиш якка ёки гуруҳ буюртмаларидан тубдан фарқ қилади. бундай буюртмалар бир неча кун, ҳатто ой олдин берилади. айнан белгиланган кун ресторан бўш бўлиши керак. шунинг учун буюртмачи олдинроқ ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. бундай тантанали кечалар ўтказишда фақат таом, ичимликларгина эмас, яна қатор масала ва тадбирлар бўйича келишиб олинади. буюртма берувчи билан ресторан маъмурияти ўртасида оғзаки ёки ёзма қатор бандлардан …
2
ти, тугаши, тантана ўтказиш жойи, қатнашувчилар миқдори, дастлабки таомнома ва буюртманинг хомаки баҳоси лсўрсатилади. буюртма махсус буюртмалар китобида белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилади. буюртма қабул қилиш китобидаги варақанинг 1, 6, 12, 13 - бандлари олдин тўлдирилади. буюртмачи дастлабки келишувдан сўнг бухгалтерия кирим ордери асосида 50% дан кам бўлмаган миқдорда кассага аванс тўлайди ва квитанция олади. кейинчалик тантана бошланишига икки кун қолганда бош официант буюртмачи билан биргаликда буюртма - счётни расмийлаштиради. буюртма - счёт беш нусхада тузилади, ресторан раҳбари томонидан тасдиқланади ва кассага топширилади. кассир буюртмачидан қолган пуллами ҳам қабул қилиб олади, буюртма - счётни имзо билан тасдиқлайди ва «тўланди» штампини босади. буюртма - счётнинг биринчи нусхаси буюртмачига берилади, иккинчиси кассирда қолади, учинчи, тўртинчи, бешинчи нусхалари официантлар бригадирига, ошхонага, буфетга берилади. қолган пул тўланган ордерга сумма ёзилади, ордер рақами буюртмани ҳисобга олиш китобига қайд қилинади (9-11-бандлар). кассир буюртма - счёт асосида назорат касса машинасида чек ёзади ва буюртма бажараётган официантлар бригадирига беради. …
3
буюртма -счёт нусхаси қуйида берилади. буюртма - счётда турли сабабларга кўра хизмат қилинаётган кунга ўзгаришлар киритиладиган бўлса, буюртма - счётнинг орқа томонида тегишли бандда белгиланади ва буюртмачи билан келишилиб, унинг имзоси қўйилади. ресторан буюртма қабул қилиб қўйган, аммо ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тадбир ўтказа олмайдиган бўлиб қолса маъмурият яқин ўртадаги ресторанлардан биронтасида тантаналарни ўтказиб бериш чорасини кўради. бу ҳақда буюртмачига белгиланган санадан 7 кун олдин хабар бериш керак. ресторан тантанали кечани белгиланган тартибда мусиқа хизмати билан ўтказишни амалга оширади. мавзу кечалари ўтказилганда ресторан маъмурияти тантананинг мусиқа дастурига ўзгартиришлар киритишга эришади. буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбурияти. буюртмачи ҳамма буюрилган маҳсулотлардан хизмат бошланишига бир кеча-кундуздан кам бўлмаган муддат ичида воз кечиши мумкин. агар тантанага, банкетга қатнашадиганларнинг бир қисми келмайдиган бўлса, буюртмачининг ёзма аризаси тантана бошланишига 4 соат қолганда берилса, келмаганлар ҳисобига тўғри келадиган маблағ қайтарилади. . тантанага қатнашувчилар сони камайиши ҳақида буюртмачи хизмат бошланиши олдидан айтган тақдирда буюртмадан бир қисмининг баҳосигина қайтарилиши …
4
уюртмачи ресторанга ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар олиб келиши ёки таомлар тайёрлаш учун ташқаридан одамлар ёллаши мумкин эмас. буюртмачи меҳмонлар айби билан синдирилган ёки ишдан чиқарилган идиш-анжомлар баҳосини прейскурант бўйича тўлаши шарт. бунинг учун чек ёзиб берилади ва пул белгиланган тартиб бўйича кассага кирим қилинади. 2. официантларнинг тўла хизмати билан ўтказиладиган банкетлар бундай банкетлар дипломатлар йиғинларида, расмий қабул маросимларида ўтказилади. дипломатик амалиётда қўлланиладиган протокол асосида меҳмонлар ресторан залига жойлаштирилади. бироқ, бундай қабуллар фақат дипломатлар учунгина, деб қараш ресторан фаолиятини чеклаган бўлади. ресторанларда худди шундай меҳмонлар кутиш, уларга хизмат қилиш ҳамма учун эркиндир. бундай банкетларда 8 дан 50 гача, баъзан эса 100 дан ортиқ одам қатнашади. қуйида бу тантанани ўтказиш тадбирлари ҳақида сўз боради. буюртма қабул қилиш. бош официант банкет ташкилотчиларидан буюртма қабул қилиб олар экан, энг аввал, тантананинг санаси, соатини аниқлайди, меҳмонлар миқдори, таркиби (жинси, ёши, миллати, касби)ни билади, тантананинг мақсади, умумий сарф қилинадиган пул суммаси, ҳар бир кишига ҳисобланган чиқим, …
5
ҳмонлар тарқалиши олдидан машиналар чақириш учун микрофонлар қўйиш. буюртмачи билан таомнома муҳокама қилинади, таомларни бериш вақти ва навбати, хизмат қилиш жараёнида танаффус ва меҳмонларнинг айланадиган жойлари ҳақида келишиб олинади. банкет таомномасига 3-4 номли совуқ таомлар, иссиқ газак, бир-иккита иссиқ таомлар, ширинликлар, қахва, мевалар, ичимликлар киритилади. танаффус пайтларида қандай ичимликлар ва бошқа нарсалар бериш мумкинлиги ҳақида келишиб олинади. бунинг учун танаффус қанча вақт давом этишини ҳам белгилаб олиш керак. банкет таомномаси тузганда миллий таомлар ҳам қўшилиши зарур. таомномада қадаҳ кўтариш қайси таомлар олдидан бўлиши, қачон иссиқ газак, иссиқ таом ва ширинлик берилиши белгиланади. таомнома бланки, одатда, тўрт нусхада босилади ва ишлаб чиқариш ҳамда буфет учун, бухгалтерия, бош официант, буюртмачига берилади. босмахонада чоп этилади, ҳажми 12x12 см бўлади. таомномада бир неча совуқ газаклар, битта иссиқ, тушлик банкетларида шўрва, шунингдек, иккинчи иссиқ таом, ширинлик, мева, ичимликлар бўлади. банкетнинг ҳар бир қатнашчиси учун таом ва ичимликларнинг таомнома карточкаси берилади, бу ўз навбатида столни безатадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ресторанларда хизмат қилиш менежменти" haqida

1355140583_40782.doc www.arxiv.uz режа: 1. тантаналар, банкетлар, тўйларда хизмат қилиш 2. официантларнинг тўла хизмати билан ўтказиладиган банкетлар 3. банкет столига меҳмонларни жойлаштириш ва уларга хизмат қилиш 4. официантларнинг қисман хизмати билан ўтказиладиган банкетлар тантаналар, банкетлар, тўйларда хизмат қилиш ресторанларда қабул маросимлари, юбилей, банкетлар, тўй ва бошқа тантаналар ўтказилади. ташкил қилинадиган банкетлар официантларнинг тўла ёки қисман иштироки билан амалга оширилади. банкет фуршет, банкет коктейл, чой банкетлари бўлади. булар кўпинча хорижий мамлакатларда ўтказилади. банкет ўтказиш учун тайёргарлик ишлари буюртма қабул қилиш, тайёргарлик кўриш ва хизматдан иборат. буюртма қабул қилиш. банкетлар, тантаналар, тўйларга буюртма қабул қилиш якка ёки гуруҳ буюрт...

DOC format, 128,5 KB. "ресторанларда хизмат қилиш менежменти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.