персонал менежменти

DOCX 131,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664913218.docx персонал менежменти персонал менежменти режа: 1. персонални бошқариш тизими 2. персонални ривожлантириш 3. персоналнинг меҳнатини баҳолаш 4. персонални мотивациялаш назарияси 5. персонални мотивациялаш усуллари 6. раҳбарнинг шахсий ишини ташкил этиш 7. раҳбар - етакчи 1. персонални бошқариш тизими ҳозирги вақтда персонал ташкилотнинг барқарор ҳолатини ва ривожланишини таъминловчи энг муҳим ресурс ҳисобланади. ресурс сифатида корхона персонали қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: · у фаол, яъни инсонлар ҳамма вақт ўз истаклари ва интилишларига эга бўлиб, ўзини бошқариш борасидаги барча уринишларни улар ўз эҳтиёжлари орқали қабул қилади; шунинг учун персонал ўзига йўналтирилган таъсирларни қайтаришга қодир, бу ҳол раҳбариятнинг кутишларига қарама-қарши натижаларга олиб келиши мумкин; · персонални бошқаришда маълум даражада барча раҳбарлар ҳам, кадрлар хизматлари мутахассислари ҳам иштирок этишади. бу ҳол раҳбарлар истаклари ва мутахассислар тавсиялари ўртасидаги маълум зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин; · раҳбарлар ҳам, кадрлар хизматларининг персонални бошқариш билан шуғулланувчи мутахассислари ҳам ўзлари корхонанинг персонали ҳисобланади, бу ҳол персонални бошқаришда субъектив жиҳатларнинг …
2
нг суст ташаббускорлиги; · маъмурият билан персонал ўртасидаги қарама-қаршилик. раҳбарларнинг персонални бошқариш масалаларида энг тез-тез йўл қўядиган ҳатолари қуйидагилардан иборат: · персонални бошқариш муаммоси раҳбарият учун устувор ҳисобланади. унинг фикрига кўра, персоналнинг вазифаси – ишлаб чиқариш, молия ёки маркетинг соҳасидаги энг муҳим вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлашдан иборат; персонални бошқаришнинг асосий мақсади ташкилот мақсадларига эришиш учун персоналнинг салоҳиятидан энг юқори самарадорлик билан фойдаланишдан иборат. кадрлар салоҳияти деганда ташкилот ва персоналнинг умумий имкониятлари даражаси тушунилади. ушбу умумий имкониятларда қуйидагилар интеграцияланади: 1) ходимлар ва раҳбарларнинг касбий-малакавий имкониятлари; 2) ташкилий маданият; 3) ташкилотда юзага келган ижтимоий-руҳий муҳит; 4) устунлик қилувчи бошқарув услуби. кадрлар салоҳиятининг амалга оширилишида иккита асосий йўналишни ажратиш мумкин – кадрлар салоҳиятини барқарорлаштириш ва ривожлантириш. бошқарув тамойиллари, функциялари, усуллари ва раҳбарлик қилиш услубини ўз ичига олувчи бошқарув механизми корхона персоналини бошқаришнинг асосий тизими ҳисобланади (1-расм). персонални бошқариш тамойиллари деганда корхона персоналини бошқариш тизимига асос қилиб олиниши лозим бўлган айрим фундаментал ҳақиқатлар (ёки …
3
еради. персонални бошқариш тизими бошқарув механизми бошқарувни ташкил этиш мақсад лар бошқарув ф ункци ялари ахборот технология техника бошқарув тамойиллари бошқарув усуллари раҳбарлик услуби персонал ни бошқариш тузилмасини ташкил этиш персонал ни бошқариш бўйича мутахассислар бошқарувни таъминловчи кичик тизимлар 1-расм. персонални бошқариш тизими персонални бошқаришнинг асосий тамойиллари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: · кадрларни уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишлаш қобилияти бўйича танлаб олиш; · жамоаларда тажрибали ва ёш ходимларни уйғунлаштириш асосида персоналнинг изчиллиги; · кадрлар малакасини доимий равишда ошириш учун шароитлар яратиш, улар фаолиятини баҳолашнинг асосланган мезонларидан фойдаланиш асосида ходимларнинг малакавий ўсишини таъминлаш ва лавозимини ошириш; · раҳбарлик лавозимларини эгаллашга интилувчи ходимлар ўртасида ўтказиладиган очиқ мусобақани рағбатлантириш. бунда асосий эътибор раҳбарларнинг мустақил ўқиб-ўрганишига қаратилади, чунки ташкилот ўзининг касбий маҳоратини оширишга қизиқмайдиган бошқарувчиларни ўзида ушлаб тура олмайди; · кадрларга бўлган ишончни ижрони текшириш билан уйғунлштириш; · кадрлар билан ишлашни демократлаштириш. у қуйидагилардан иборат: ҳар бир ходимга, унинг манфаатлари ва эҳтиёжларига нисбатан алоҳида …
4
онанинг иқтисодий мустақиллиги унга персонални тўлдириш масалаларини ҳал этишда, танлаб олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш усулларини танлашда мустақил бўлиш мажбуриятини юклайди. персонални бошқариш, биринчи галда, ўзининг мотивация хусусияти билан фарқ қилади. маъмурий усуллар персоналга таъсир этиш учун бевосита хусусиятга эга. бу ҳар қандай маъмурий ҳаракатнинг бажарилиши шартлигини англатади. ушбу усуллар бурчни ҳис этиш, ишлаб чиқариш ва технологик интизомнинг зарурлигини англаб етиш каби инсонлар хатти-ҳаракати мотивларига йўналтирилган. иқтисодий ва ижтимоий-руҳий усуллар таъсир этишнинг билвосита хусусиятига эга, яъни уларни қўллашда натижага автоматик тарзда эришишга умид қилиб бўлмайди, бу улар таъсирининг даражаси ва самарадорлигини аниқлашни қийинлаштиради. иқтисодий усуллар инсонлар хатти-ҳаракатининг моддий мотивларидан, ижтимоий-руҳий усуллар эса инсонлар хатти-ҳаракатининг ижтимоий (жамоадаги ўзаро ҳамкорлик) ва шахсий (ҳурмат, ҳокимият, муваффақият, ўзини намоён этиш) мотивларидан фойдаланишга асосланган. 2. персонални ривожлантириш ташкилотларда персонални ривожлантириш унинг ходимларини сифат жиҳатдан такомиллаштириш жараёнини англатади. мазкур жараён шахсий ва жамоавий мақсадларни самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги асосий қисмларни ўз ичига олади: персонални …
5
унчаси билан боғлиқ. у катталарнинг бутун таълим фаолиятини белгилаш учун қўлланилади ҳамда техник ва касб-ҳунар техник ўқитиш, касбга тайёрлаш, бизнес-таълим, иш жойида меҳнатга тайёрлаш, диний таълим, консалтинг, юридик хизматлар, ахборот сервиси ва ҳоказоларни ўз ичига олади. персонални ривожлантириш, “катталарни ўқитиш”дан фарқли ўлароқ ижтимоий-ишлаб чиқариш моҳиятига эга, яъни у мансабни бошқариш, лавозимини кўтариш учун захирага киритиш каби ўзига хос таомиллар билан тўлдирилади. ташкилотлар да персонал ни ривожлантириш хизматда ва касбда ўсиш ( иш мартабаси ) малакасин и ошириш қайта тайёрлаш ёки иккинчи касбни эгаллаш дастлабки тайёрлаш ( ўқитиш ) мустақил таёрланиш кадр лар захираси билан ишлаш 2-расм. персонални ривожлантириш жараёнининг мазмуни дастлабки тайёргарлик ёки касб-ҳунар таълими маълум даражада билимлар, маҳорат ва касб-ҳунар меҳнат фаолияти кўникмаларига эга бўлиш, махсус қобилиятларни ривожлантириш ҳамда шахснинг ушбу фаолият учун зарур бўлган хусусиятларини тарбиялаш жараёни ва натижасини ўзида намоён этади. касбҳунар таълими тўртта сифат жиҳатдан турли босқичга эга: · бошланғич касб-ҳунар таълими оммавий касблар ишчилари ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"персонал менежменти" haqida

1664913218.docx персонал менежменти персонал менежменти режа: 1. персонални бошқариш тизими 2. персонални ривожлантириш 3. персоналнинг меҳнатини баҳолаш 4. персонални мотивациялаш назарияси 5. персонални мотивациялаш усуллари 6. раҳбарнинг шахсий ишини ташкил этиш 7. раҳбар - етакчи 1. персонални бошқариш тизими ҳозирги вақтда персонал ташкилотнинг барқарор ҳолатини ва ривожланишини таъминловчи энг муҳим ресурс ҳисобланади. ресурс сифатида корхона персонали қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: · у фаол, яъни инсонлар ҳамма вақт ўз истаклари ва интилишларига эга бўлиб, ўзини бошқариш борасидаги барча уринишларни улар ўз эҳтиёжлари орқали қабул қилади; шунинг учун персонал ўзига йўналтирилган таъсирларни қайтаришга қодир, бу ҳол раҳбариятнинг кутишларига қарама-қарши натижаларга олиб келиш...

DOCX format, 131,3 KB. "персонал менежменти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: персонал менежменти DOCX Bepul yuklash Telegram