суғурта ишининг иқтисодий асослари

DOC 54,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354965722_40735.doc www.arxiv.uz режа: 1. суғурта бозори. 2. суғурталовчининг тижорат фаолияти. суғурта бозори суғурта бозори — бу пул муносабатларининг алоҳида сфераси бўлиб, бу ерда сотиб олиш — сотиш объекти сифатида махсус хизмат — суғурта химояси ҳисобланади ва унга бўлган талаб ва таклиф шаклланади. суғурта бозори ривожланишининг объектив асоси ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш эҳтиёжининг пайдо бўлиши ва кутилмаган, олдиндан кўрилмаган бахтсиз ҳодисалар рўй берганда зарар кўрганларга пул ёрдами бериш орқали акс эттирилади. суғурта бозорида жамиятнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш учун суғурта фондини шакллантириш ва тақсимлаш амалга оширилади. суғурта бозори қуйидаги категорияларидаги суғурта хизматлари сотувчиларини ўз ичига олади. суғуртачилар — бевосита суғурта шартномаларини тузувчилар; қайта суғурталовни ташкилотлар — маълум бир мукофот эвазига катта таваккалчиликнинг бир қисмини ўзига олувчи суғурта ташкилотлари; суғурталовчи ва суғурталанув орасидаги даллоллар; суғурталовчиларнинг турли хил бирлашмалари - у ёки бу мақсад учун тузилган бирлашмалар (маълумот алмашиш, истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш). барча юридик ва жисмоний шахслар суғурта хизматларини сотиб олувчилар бўлиши …
2
иция фаолиятининг сифати, бошқарув харажатларининг миқдорига ва кутилаётган фойдага боғлиқ. суғурта хизматларини сотиб олиш — сотиш суғурта шартномаси тузилгандан кейин расмийлаштирилади ва суғурта полиси берилади. суғуртани қоплаш тўлови эҳтимоллик хусусиятига эга бўлганлиги учун суғурталанувни шартнома тузиш вақтида суғурталовчини кредитлайди. суғурта кўринишларининг миқдори суғурта бозорининг ассортиментини ифодалайди. берилган вақтда, аниқ бир жойда тўпланган суғурта хизматини сотиш шарти суғурта бозори конъюктураси деб аталади. биринчидан: ўз хизматини таклиф этаётган суғурталовчи суғурталанувчига суғуртанинг иқтисодий мақсадга йўналтирилганлигини ва нуфузли суғурталанувчи шартнома тузгандан оладиган ютуғини аниқ кўрсатиши керак. иккинчидан: суғурта хизмати шундай қурилиши керакки, унинг баҳоси мос суғурталанувчилар гуруҳи тўлов қобилияти имкониятларига мос келсин. бу масалаларни суғуртавий маркетинг (см) ҳал қилади. см қуйидаги йўналишларга ажратилади: · суғурта эҳтиёжини аниқлаш мақсадида бозорни ўрганиш; · ҳар қайси суғурталаш кўриниши бўйича суғурта хизмати нархини ва уни тўлаш усулини аниқлаш; · янги хизматлар рекламаси ва б.қ. суғурталовчининг тижорат фаолияти суғурталовчининг тижорат фаолиятидан мақсад фойда олиш ҳисобланади. суғурта операцияларидан даромадлар ўз …
3
ндини шакллантириш манбаларига бўлган эҳтиёжни акс эттирувчи суғурта хизматлари нархи ҳисобланади. бозор шароитида суғурта тарифига бозор конъюктураси ва олинган фойда нормаси ҳамда алоҳида ҳолларда банк кредити катта таъсир кўрсатади. суғурталовчи суғурта суммасини тўлаш вақтигача тўлов кўринишида олинган маблағларни тижорат мақсадларида ишлатади ва улардан фоиз олади. шу сабабли тариф ставкаси “даромадлик меъёрлари” ҳисобига олдиндан камайтирилади. ўзгараётган таваккалчиликнинг ҳолатини ҳисобга олиш зарурияти ва бозор конъюктураларининг таъсири суғурта тарифларининг ҳисоб-китоб техникасини сезиларли қийинлаштиради, бу суғурта фаолиятининг қийин участкаларининг бирида актуал ҳисобларни амалга оширади. суғурталовчининг харажатлари суғурта фондининг тақсимлаш жараёнида таъминланади. харажатларнинг тузилиши ва таркибини иккита узвий боғлиқ иқтисодий жараёнлар аниқлайди: суғурталанувчи олдидаги мажбуриятларни қоплаш ва суғурта ташкилотининг фаолиятини молиялаштириш. иқтисодий аломатлар бўйича харажатлар қуйидагича аломатларга синфланади: · суғуртани қоплаш ва суғурта суммаси тўловлари бўйича харажатлар; · резерв бадаллари ва заҳира фондларига чегирмалар; · огоҳлантирувчи тадбирларга чегирмалар; · ишга киритиш бўйича харажатлар. суғурта ишини ташкил этиш аҳамияти ва умумий улуши бўйича суғурталовчи харажатларининг асосий …
4
ини йиғишни акс эттиради. бу билан молиявий операциянинг барқарорлиги таъминланади. заҳира фондлари суғуртанинг барча кўринишлари буйича суғуртанинг ҳар қайси алоҳида тури бўйича шаклланиши мумкин ҳамда суғуртанинг бир неча кўринишлари учун умумий заҳира фондлари тузилиши мумкин, агарда суғурталанувчи буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа. заҳиралардан ташқари жамғарма мўлжалига эга бўлган ва суғурталовчиларнинг бир қисм бадалларининг уларга келгуси тўловлар учун (масалан, ҳаётни суғурталаш бўйича бадаллар резерви ва бошқалар) кўриб чиқиладиган суғуртанинг барча турлари бўйича резерв фондлари (бадаллар резервлари) яратилади. иш юритиш бўйича харажатларга иш ҳақи харажатлари, хўжалик ва идора харажатлари, сафар харажатлари, операцион харажатлар, маркетинг ва бошқа харажатлар киради. суғурта операциясининг молиявий натижаси — бу суғурта ташкилоти хўжалик фаолияти натижаларининг нархловчи баҳосидир. у суғуртадан ҳар қайси тури бўйича ва бутун суғурта операцияси бўйича аниқланади. даромадлар ва харажатлар баланси тузилади. ижобий молиявий натижа икки элементни қабул қилиши мумкин: суғурталовчининг фойдаси ва резерв бадалларининг ўсиши. охиргиси қатъий мақсадли йўналишга эга бўлади, лекин ташкилотнинг ҳисоб рақамларида …
5
адабиётлар: 1. и.а. каримов. ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. т.: ўзбекистон, 1995. 2. и.а. каримов. ўзбекист 3. он xxi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. т.: ўзбекистон, 1996. и.а. каримов. яратиш йўлида. т.:ўзбекистон, 1997. 4. финансў ғ под редакцией в.м. родиновой. м.: финансў и статистика, 1995. 5. д. шим и д. сигел. финансовўй менеджмент. м.,1996. 6. д. шим и д. сигел. методў управления стоимостью и анализа затрат. м., 1995. 7. а.д. шеремет, р.с. сайфулин. методика финансового анализа. м.: инфра, 1995. 8. и.н. герчекова. менеджмент.м.: банки и биржи, 1995. 9. и.а. бланк. основў финансового менеджмента. киев, 1999. 10. и.а. ковалев. управление финансами. м.,1998. 11. теория финансов ғ под ред. л.а. дробозинова, м., 1995. 12. б.л.дайзберг. основў экономики, м., 1995.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суғурта ишининг иқтисодий асослари" haqida

1354965722_40735.doc www.arxiv.uz режа: 1. суғурта бозори. 2. суғурталовчининг тижорат фаолияти. суғурта бозори суғурта бозори — бу пул муносабатларининг алоҳида сфераси бўлиб, бу ерда сотиб олиш — сотиш объекти сифатида махсус хизмат — суғурта химояси ҳисобланади ва унга бўлган талаб ва таклиф шаклланади. суғурта бозори ривожланишининг объектив асоси ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш эҳтиёжининг пайдо бўлиши ва кутилмаган, олдиндан кўрилмаган бахтсиз ҳодисалар рўй берганда зарар кўрганларга пул ёрдами бериш орқали акс эттирилади. суғурта бозорида жамиятнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш учун суғурта фондини шакллантириш ва тақсимлаш амалга оширилади. суғурта бозори қуйидаги категорияларидаги суғурта хизматлари сотувчиларини ўз ичига олади. суғуртачилар — бевосита суғурта ша...

DOC format, 54,5 KB. "суғурта ишининг иқтисодий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.