o‘zbekiston respublikasining suғurta faoliyati to‘grisida qonun

DOC 27 pages 226.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
ўрқ-730 23.11.2021  [окоз: 1.03.00.00.00 фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 суғурта / 03.11.22.01 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / суғурта] ўзбекистон республикасининг қонуни суғурта фаолияти тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси ушбу қонуннинг мақсади суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. ушбу қонун давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат тиббий суғуртаcи билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. 2-модда. суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: алоҳида бўлинма — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳридаги филиали; суғурта — муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, …
2 / 27
сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади; суғурта таваккалчилиги — тахмин қилинаётган воқеа бўлиб, ушбу воқеа юз берган тақдирда суғурта амалга оширилади; суғурта тарифи — суғурта объектини ва суғурта таваккалчилигининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган, шунингдек суғурта шартларига мувофиқ суғурта суммаси бирлигидан олинадиган суғурта мукофоти ставкаси; суғурта товони (суғурта тўлови) — суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга (наф олувчига) ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси доирасида тўланадиган пул маблағлари суммаси; суғурта тури — суғурта ташкилоти томонидан бир ёки бир нечта суғурта класслари доирасида ишлаб чиқилган ва тақдим этиладиган аниқ суғурта хизмати; суғурта фаолияти — суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани ва қайта суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти; суғурта қиймати — агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномасини тузиш чоғида тарафларнинг келишуви билан аниқланадиган, суғуртага топшириладиган мол-мулкнинг қиймати; франшиза — суғурта қилдирувчи зарарларининг бир қисми бўлиб, суғурта шартномасига мувофиқ унинг ўрни суғурталовчи …
3 / 27
екистон республикаси ҳудудида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) сифатида иш юритиши мумкин. ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган, ўзбекистон республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг мулкий манфаатларини суғурта қилиш фақат ўзбекистон республикаси резиденти бўлган суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. 5-модда. трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта суғурта ташкилоти томонидан бошқа давлат ҳудудида суғурта шартномаларини тузиш ва бажариш бўйича фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта трансчегаравий суғуртадир. суғурта (қайта суғурта) ташкилоти томонидан ўзи қабул қилган суғурта таваккалчиликларини қайта суғуртага ўтказиш пруденциал нормативларни ҳисоблаш тартибига доир талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзбекистон республикаси ҳудудида ўзбекистон республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан суғурта шартномасини тузиш бўйича воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди, бундан ўзбекистон республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мустасно. ўзбекистон республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаларини …
4 / 27
суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта суммаларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади); умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари). суғурта таваккалчиликларининг ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. суғурта турлари (класслари) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади. 7-модда. суғурта шакллари суғурта ихтиёрий ва мажбурий суғурта шаклларида амалга оширилади. ихтиёрий суғурта ихтиёрий суғуртани амалга оширишнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи суғурта шартномаси ҳамда қоидалари асосида амалга оширилади. ихтиёрий суғурта шартномасида суғурта қоидаларининг асосий тушунчаларини акс эттирувчи суғуртанинг муҳим шартлари кўрсатилиши керак. мажбурий суғуртани амалга ошириш шартлари ва тартиби мажбурий суғуртанинг аниқ турлари тўғрисидаги ўзбекистон республикаси …
5 / 27
ётни суғурта қилиш» ва «умумий суғурта» соҳаларида суғуртанинг барча класслари бўйича қайта суғуртани амалга оширишга ҳақли. резидент бўлган суғурталовчиларнинг тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларига (суғурта тўловларига) доир мажбуриятларини (бундай мажбуриятларнинг бир қисмини) қайта суғурта қилиш, ўзи таъсис этилган мамлакатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган чет эл суғурта ташкилотлари, қайта суғурта ва (ёки) брокерлик ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. 9-модда. биргаликдаги суғурта фаолияти биргаликдаги суғурта деганда битта суғурта шартномаси бўйича айни бир объектни бир нечта суғурталовчи томонидан биргаликда суғурта қилиш тушунилади. суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар, наф олувчилар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, бундай шартномада кўрсатилган исталган суғурталовчига суғурта товони (суғурта тўлови) тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли. лицензиясида тегишли суғурта класси кўрсатилмаган суғурта ташкилотининг биргаликдаги суғурта фаолиятида иштирок этиши тақиқланади. 10-модда. суғурта (қайта суғурта) шерикчилиги суғурта (қайта суғурта) шерикчилиги деганда суғуртанинг айрим турлари ёки суғурта таваккалчиликлари бўйича суғурта фаолиятини биргаликдаги фаолият тўғрисидаги …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekiston respublikasining suғurta faoliyati to‘grisida qonun"

ўрқ-730 23.11.2021  [окоз: 1.03.00.00.00 фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 суғурта / 03.11.22.01 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / суғурта] ўзбекистон республикасининг қонуни суғурта фаолияти тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси ушбу қонуннинг мақсади суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. ушбу қонун давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат тиббий суғуртаcи билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. 2-модда. суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар...

This file contains 27 pages in DOC format (226.0 KB). To download "o‘zbekiston respublikasining suғurta faoliyati to‘grisida qonun", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekiston respublikasining su… DOC 27 pages Free download Telegram