ўзбекистон суғурта бозори

DOC 99,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353597442_40174.doc ўзбекистон суғурта бозори www.arxiv.uz режа: 1. суғурта бозори тушунчаси ва унинг иштирокчилари. 2. суғурта бозорининг турлари ва уларга умумий тавсифнома. 3. суғурта бозори инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти. 1. маълумки, ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидор бўлади ҳамда улар ўртасида тегишли товарлар (хизматлар) айирбошланади. худди шундай, суғурта бозорида ҳам сотувчи (суғурталовчи) ва харидор (потенциал суғурталанувчи) иштирок этади. бу ерда потенциал суғурталанувчи тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин, деган ўринли савол туғилиши мумкин. гап шундаки, башарти, потенциал суғурталанувчини тўғридан тўғри суғуртананувчи, деб атасак катта хатога йўл қўйган бўламиз. негаки, амалдаги қонунларга мувофиқ, суғурта компаниялари билан бевосита шартнома тузган, фуқаролик салоҳиятига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга суғурталанувчилар дейилади. аксинча, суғурта “маҳсулотини” сотиб олишга эҳтиёжи бор, аммо ҳали суғурталовчилар билан тегишли суғурта муносабатларига киришмаган шахслар потенциал суғурталанувчилар деб аталади. энди, суғурталовчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, суғурталовчи - бу мамлакат худудида суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳамда суғурталаш ўзи учун асосий фаолият тури ҳисобланган …
2
нги кунда иқтисоди тараққий этган мамлакатлар бозорида руй бераётган оддий ҳақиқатдир. юқорида зикр этилган фикрларни қуйидаги чизмада яққол кўриш мумкин. суғурта бозорининг моҳиятини чуқурроқ англаб олиш учун кундалик хаётимиздан оддий бир мисол келтирсак мақсадга мувофиқдир. ўзимиз ёки болаларимизга кийим-кечак сотиб олиш учун буюм бозорига борамиз. айтайлик, бирорта кийим, аниқроғи, куйлак сотиб олмоқчимиз. бозорда куйлакнинг ҳар хили мавжуд, баҳолари хам, нархи хам турлича. биз, албатта, сифати яхшисини ва баҳоси арзонини сотиб оламиз. суғурта бозорида ҳам айнан шу жараён юз беради. 1-чизма суғурта бозори ва унинг субъектлари суғурта компаниялари суғурталанувчилар суғурта компанияси ўз маҳсулотини бозорда сотар экан, зиммасига катта масъулият олганлигини унутмаслиги керак. чунки, суғурталовчи озгина суғурта мукофоти эвазига йирик микдордаги рискни қабул қилиб олади ва суғурта ҳодисаси руй берганда зиммасидаги суғурта қопламасини тўлаши шарт. шу ўринда, биз суғурта компаниясига мурожаат қилишни истаган ёки муайян суғурта хизматига эҳтиёж сезган шахсларга суғурта шартномасини тузишдан олдин суғурта компаниясининг молиявий ахволи, баланси билан албатта танишиб …
3
ан аниқланади. суғурта хизматининг маълум бир турига етарли даражада талаб мавжуд бўлганда, суғурта ташкилоти мазкур хизмат баҳосини юқори даражада сақлаб туриши мумкин. лекин, вақт ўтиши билан бозорда суғурта хизмати кўрсатиш турларининг кўпайиши билан, ўз-ўзидан тариф ставкалари камаяди. 2. суғурта бозори ҳудудий жойлашувига қараб халқаро, минта - қавий ва миллий суғурта бозорларига бўлинади. миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассасаларини ва уларни фаолиятини ўз таркибига олади. жаҳондаги энг йирик миллий суғурта бозори америка қўшма штатларидир. иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларининг 43 фоиздан ортиғи ақш ҳиссасига тўғри келади. бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи 2600 дан ортиқ ва бошқа умумий турдаги суғурта хизматларини кўрсатувчи 3800 та компания фаолият кўрсатмоқда. улардан баъзи бирлари дунё суғурта бозорида ҳам олдинги ўринлардадир. масалан, “пруденшиал оф америка” компанияси мамлакат ички бозорида биринчи ва 1992 йил бошида мавжуд активлари, тўплаган суғурта мукофотлари бўйича учинчи ўринни эгаллади. минтақавий суғурта бозори деганда савдо, иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ўзаро …
4
) ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта хизматлари бозори; 2) умумий суғурта хизматлари бозори. 3. ўзбекистон республикасида иқтисодий ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. бу жараёнда суғурта фаолияти ҳам ривожланиб, равнақ топмоқда. суғурта институти бозор инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. шу нуқтаи назардан, суғурта фаолиятида рисклар трансфери ҳам ўз навбатида, бозор инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир. шу ўринда, «инфратузилма» тушунчаси иқтисодий илмий луғатларда турлича: масалан, «асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи иқтисодий тармоқлар йиғиндиси» ёки «маълум тармоққа хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчи ва ноишлаб чиқарувчи тармоқлар мажмуаси» каби маъноларда қўлланилишини қайд этиш мумкин. хусусан, суғурта бозори инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини очиб беришда, иқтисодиёт субъектининг самарали фаолият юритиши учун кафолатли шарт-шароит яратувчи фаолият турлари мажмуаси назарда тутилади. маълумки, суғурта маҳсулоти сотилишининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд ва бу жараён: суғурта риски ҳақида ахборот тўплаш ва уни аниқлаштириш; суғурта шартномасини имзолаш ва унинг амал қилишини таъминлаш каби босқичларни ўз ичига олади. …
5
ари, суғуртачилар уюшмаси, авария комиссари, сюрвейер, актуарий, суғурта аудитори, махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳамда баҳоловчи фирмалар каби субъектлар киради (1-чизма). шу ўринда, лондон суғурта бозори инфратузилмаси таркибига суғурта андеррайтерлари ҳам киритилганлигини қайд этиш мумкин. 1-чизма суғурта бозори инфратузилмасининг субъектлари уларнинг ҳар бири суғурта б ўзбекистон суғурта бозорида ўзига хос ўринга эгадир. масалан, актуарий суғурта хизматлари нархини аниқлашда қатнашувчи субъект саналади. бунда, у катта сонлар ва эҳтимоллик қонунлари, шунингдек, статистик маълумотлардан фойдаланади. ривожланган мамлакатларда суғурта ташкилотлари актуарий фаолиятисиз суғурта хизматларига иқтисодий асосланган нархларнинг белгиланишини таъминлай олмайди. актуарий суғурта фаолиятини стратегик режалаштириш, суғурта соҳалари, класс(тур)лари, шунингдек, компания бўйича суғурта портфели таркиби ва сифатининг таҳлили каби жараёнларда иштирок этади. айрим давлатларда суғурта ташкилотининг ҳисоботи унинг ваколатли шахсларидан ташқари актуарий томонидан ҳам тасдиқланиши талаб этилади. суғурта бозори инфратузилмасининг яна бир асосий субъекти бу авария комиссаридир. у суғурта ҳодисаси юз берганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятда иштирок этади. таъкидлаш мумкинки, авария комиссари суғурта ташкилоти …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон суғурта бозори"

1353597442_40174.doc ўзбекистон суғурта бозори www.arxiv.uz режа: 1. суғурта бозори тушунчаси ва унинг иштирокчилари. 2. суғурта бозорининг турлари ва уларга умумий тавсифнома. 3. суғурта бозори инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти. 1. маълумки, ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидор бўлади ҳамда улар ўртасида тегишли товарлар (хизматлар) айирбошланади. худди шундай, суғурта бозорида ҳам сотувчи (суғурталовчи) ва харидор (потенциал суғурталанувчи) иштирок этади. бу ерда потенциал суғурталанувчи тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин, деган ўринли савол туғилиши мумкин. гап шундаки, башарти, потенциал суғурталанувчини тўғридан тўғри суғуртананувчи, деб атасак катта хатога йўл қўйган бўламиз. негаки, амалдаги қонунларга мувофиқ, суғурта компаниялари билан бевосита шартнома ту...

Формат DOC, 99,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон суғурта бозори", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон суғурта бозори DOC Бесплатная загрузка Telegram