tashqiiqtisodiy faoliyatni sug‘urtalash

PPTX 43 pages 158.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 43
презентация powerpoint 9- mavzu. tashqi iqtisodiy faoliyatni sug‘urtalash reja: 1. sug‘urta faoliyati va uni ahamiyati 2. tashqi iqtisodiy aloqalarni sug‘urtalashning mazmuni va uning turlari 3. tashqi iqtisodiy faoliyatni sug‘urta qilishni tashkil etish va uni hujjatlashtirish 4. o‘zbekiston respublikasida sug‘urta bozorining rivojlanishi суғурта фаолияти ва уни аҳамияти суғурта - юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум бир тўлов эвазига суғурта қилинган шахсга бахциз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олади. янада тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, суғурта -бу ҳар хил нохуш ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳамда фуқароларнинг ҳаётида тегишли суғурта ҳодисалари рўй берганда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ (мақсадли пул фондлари) иқтисодий муносабатлар йиғиндиси. ўтказиш шартига қараб, суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлади. объектига кўра, мулкий, шахсий ва жавобгарлик суғуртасига бўлинади. суғуртанинг асосини риск ташкил этади. суғурта - бу рискни тақсимлаш усулидир. ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривож топиши жараёнида турли рискларнинг юз бериши эҳтимоли мавжудлиги, шунингдек, ижтимоий …
2 / 43
томондан, шартномавий мажбурият ва тарифлар механизми орқали турли суғурта рискларидан огоҳ этиш негизида иқтисодиёт субъектлари манфаатларининг ҳимоясини ҳам ўз зиммасига олади. суғурта фаолияти жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг рисклар юз бериши оқибатида кўриши эҳтимол бўлган зарарларини қоплашнинг зарурий воситаси сифатида пайдо бўлди ҳамда ривожланди. шундай англанилган зарурат - аниқ суғурта манфаатлари негизида суғурта муносабатлари юзага келди. суғурта фаолиятида ўз моҳияти нуқтаи назаридан, айнан «хизмат»тушунчаси фундаментал ҳисобланади. суғуртачи томонидан таклиф этилаётган «хизмат» ўзида дастлаб моддийликни акс эттирмайди, яъни у ўз мижозига фақат «ваъдани сотади». шу нуқтаи назардан халқаро савдода унга «кўринмайдиган фаолият» деб ҳам тасниф берилади. суғурталанувчига шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далил-ҳужжат сифатида «полис» берилади холос. суғурта шартномасида суғурталанувчига суғурта воқеасига кўра, кўриши эҳтимол бўлган зарарининг эквивалент қийматидаги пул тўлови (айрим ҳолларда мол-мулк кўринишида) таъминланиши назарда тутилади. шартноманинг бажарилиши унда қайд этилган маълум давр оралиғида амалга оширилади. мамлакатимизда босқичма - босқич бозор муносабатлари шаклланиши ва ривожланиши, иқтисодиёт субъектларининг юксак …
3 / 43
қилган эди. ўтган йиллар мобайнида мазкур қонунга икки марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. суғуртанинг иқтисодий мохияти суғурталанганларга етказилган зарар тўланадиган ва суғуртачиларнинг кўп сонли (бадаллари) эвазига шаклланадиган марказлашган суғурта жамғармасини яратади. ҳозирги вақтда аҳоли, корхоналар, муассасалар, ижтимоий ташкилотларнинг ҳар хил суғурта кўринишлари етказиб беришга йўналтирилган тадбирлар дастури ишлаб чиқилган, мамлакат молиявий базасини мустаҳкамлаш учун касбдошлар орасида тажриба алмашиш, умумий масала ва вазифаларни муҳокама қиладиган “ўзбекистон суғурта клуби” мутахассислар бирлашмаси ташкил этилган, ўзбекистон суғуртачилари ассоциациясини яратиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. мамлакатимизда кейинги йилларда содир бўлган воқеалар бизнинг иқтисод, молия, пул ва суғуртага, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўзгартирди. ҳозирги вақтда суғурта ҳар бир оила, ҳар бир хўжалик, тадбиркор, корхона ва бутун давлат учун катта аҳамият касб этади. 5.2. ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталашнинг мазмуни ва унинг турлари ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш — давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фуқароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (суғурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган …
4 / 43
а қонун кучи ёки икки томонлама битим (суғурта шартномаси) га кўра суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабатига кирадиган хўжалик юритувчи субъект ёки фуқародир. шаҳодатнома (полис) соҳиби бўлиб суғурталовчи билан суғурталаш шартномалари тузган ёки қонун кучига кўра суғурталанувчи бўлган шахс тан олинади. суғурта шартномасини тузганда шаҳодатнома (полис) соҳиби суғурталовчига ташқи иқтисодий хатарни баҳолаш учун аҳамиятга эга бўлган, унга маълум бўлган барча вазиятларни ҳамда суғурта қилишнинг мазкур объектига нисбатан тузилган ёки тузилаётган барча шартномалар тўғрисида хабар бериши керак. суғурта вазияти содир бўлганда полис соҳиби суғурта қилинган мол-мулкка зарар этишининг олдини олиши ёки камайиши учун барча зарур чораларни кўришга мажбур. ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш ташқи иқтисодий хатарларни суғурталашни англатади ва у ёки бу шаклдаги халқаро ҳамкорликнинг маҳаллий ва хорижий иштирокчилари манфаатларини таъминловчи суғурта турларининг мажмуидан иборатдир. ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш турли халқаро суғурта операцияларини ўтказиш воситасида амалга оширилади. халқаро суғурта операциялари — турли мамлакатлар миллий иқтисодиётлари ўртасида суғурта фондини рўёбга чиқариш бўйича хўжалик алоқалари …
5 / 43
суғурта қилиш , ташқи савдо юкларини (юк ва ёки транспортни) ташиш, валюта хатарларидан суғурта қилиш, хорижий инвестицияларни суғурта қилиш, автотранспорт эгасининг жавобгарлигини суғурта қилиш, тўланмаган кредит учун қарздор жавобгарлигини суғурта қилиш ҳисобланади. суғурталашнинг кўпгина турлари учун уларнинг юридик жиҳатдан тузилиши ихтиёрий ҳисобланади. бироқ товар етказиб бериш тўғрисида, туристик хизматлар тўғрисида, қурилиш ва ташишга пудрат тўғрисида, у ёки бу мол-мулкнинг ижараси ва бошқалар тўғрисида битимлар тавсифи, қоидага кўра, суғурталашни шартнома амал қилишининг зарурий шарт- шароити сифатида ҳисобга олади . тегишли шартномаларнинг мазмунига боғлиқ ҳолда суғурталаш харажатларини тарафларнинг исталгани олиши мумкин, у ўз манфаатларига ва маҳаллий суғурта ташкилотларига мўлжал қилиб суғурта компанияси ва суғурталаш шартларини танлайди. чет ел инвестицияларини суғурталашга доир хизматларни жаҳон банкининг аъзоси бўлган ва 1988 йилнинг 12 апрелида асос солинган инвестицияларни кафолатлаш бўйича халқаро агентлик (мига) тақдим этади. миганинг вазифаси ривожланаётган мамлакатларга чет эл инвестицияларини: —инвестицияларга валютани ўтказиш, экспроприация қилиш, уруш, фуқаролар тартибсизликлари ва сармоя кўйилган мамлакат ҳукумати томонидан …

Want to read more?

Download all 43 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tashqiiqtisodiy faoliyatni sug‘urtalash"

презентация powerpoint 9- mavzu. tashqi iqtisodiy faoliyatni sug‘urtalash reja: 1. sug‘urta faoliyati va uni ahamiyati 2. tashqi iqtisodiy aloqalarni sug‘urtalashning mazmuni va uning turlari 3. tashqi iqtisodiy faoliyatni sug‘urta qilishni tashkil etish va uni hujjatlashtirish 4. o‘zbekiston respublikasida sug‘urta bozorining rivojlanishi суғурта фаолияти ва уни аҳамияти суғурта - юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум бир тўлов эвазига суғурта қилинган шахсга бахциз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олади. янада тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, суғурта -бу ҳар хил нохуш ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳамда фуқароларнинг ҳаётида тегишли суғурта ҳодисалари рўй берганда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган ва ундан фойдаланиш б...

This file contains 43 pages in PPTX format (158.9 KB). To download "tashqiiqtisodiy faoliyatni sug‘urtalash", click the Telegram button on the left.

Tags: tashqiiqtisodiy faoliyatni sug‘… PPTX 43 pages Free download Telegram