қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш

DOC 107.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353674026_40200.doc қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш услублари ва тамойиллари. 2. қишлоқ хўжалигида ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкилий таркиби ва уларни бошқариш. қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш услублари ва тамойиллари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бошқарув усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналари олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида юқори сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш учун уларга нисбатан қуриладиган чора - тадбирларни ва таъсирчан усулларни қўлланилишини билдиради. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бошқарувида қўлланиладиган барча усуллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар бир - бирини тўлдиради. бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра иқтисодий, маъмурий ва психологик бўлиши мумкин. 1) иқтисодий усуллар. бошқаришнинг бу усули ходимлар ва меҳнат жамоаларининг моддий манфаатларига асосланган бўлиб, давлат, жамоа ва ҳар бир ходимнинг манфаатларини бир - бири билан узвий боғланишига имкон яратади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий усулларига таннарх, нарх, фойда, рентабеллик, хўжалик ҳисоби, моддий рағбатлантириш фонди киради. иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқаришда хар бир маҳсулот бирлигига …
2
даллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва хўжалик механизмини такомиллаштириш усулларини қидириб топишни талаб этади. масалан, иш ҳақи фондларини олдиндан режалаштириш ўрнига иш ҳақи нормаларини қўллаш жамоанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишидан манфаатдор қилади, имтиёзли шартлар асосида қарз бериш билан халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга қизиқтиради. мазкур усуллардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳар бир ходим ва жамоанинг моддий манфаатларини қондириш даржаси уларнинг умумий пировард натижаларига эришишга қўшган хиссаси билан белгиланишини таъминлайди. корхона ишчи ходимларининг юксак пировард натижаларига эришганлиги учун моддий рағбатлантириш меҳнат жамоасининг хўжалик ҳисоби даромадидан ҳосил қилинган иқтисодий рағбатлантириш жамғармасидан амалга оширилади. иқтисодий рағбатлантириш жамғармасига моддий рағбатлантириш, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш жамғармалари киради. ходимлар, меҳнат жамоалари қанчалик унумли меҳнат қилсалар уларнинг хўжалик ҳисоби даромади шунчалик кўп бўлади. бу ходимларнинг ижтимоий ва моддий талабларини қондиришга кенг йўл очиб беради. иқтисодий қонунларни чуқур билиш ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш бозор муносабатларининг афзалликларини рўёбга чиқариш, мамлакат иқтисодий …
3
мойиш ва кўрсатмаларни бериш, уларни бажарилишини назорат қилиш, нормаларини ишлаб чиқиш, ходимларни тўғри танлаш ва жой - жойига қўйиш, ишчиларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш, тақдирлаш ёки жазолаш юқори поғона раҳбарларининг вазифасига киради. 3) ижтимоий - психологик усуллари. бу усул меҳнаткашларнинг ишлаб чиқаришни бошқаришда кенг миқёсда иштироқ этишига асосланган бўлиб, бу усулни қўллашдан асосий мақсад жамоаларда соғлом ижтимоий - психологик муҳит яратишдир. меҳнат жамоаларида ижтимоий - психологик муҳитнинг ҳолати чиққан низолар сони билан белгиланади. низо - бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар орасида муайян низоларни ҳал қилишда томонларнинг бир - бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради. жамоа аъзолари орасидаги низоларнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришнинг қониқарсиз ташкил қилинганлиги, раҳбарларнинг иш жараёнида ўзига бўйсунувчи жамоа аъзоларининг психологик ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида вужудга келади. низолар қанчалик кўп бўлса, меҳнат жамоаларида ижтимоий - психологик муҳит шунчалик ёмонлашади. меҳнат жамоаларида низо чиқарувчи айрим шахслар бўлиши турган гап. бундай …
4
бийлаштиради, натижада ижтимоий - психологик вазият ёмонлашади. бу эса ўз - ўзидан ишга салбий таъсир кўрсатади. ҳозирги шароитда раҳбар фақат ўз соҳасини яхши билибгина қолмай, балки яхши ташкилотчи, психолог, тарбиячи ва ижтимоий етакчи бўлмоғи лозим. бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим: социология, психология, педагогика ва ҳуқуқшунослик фанларини мустақил эгаллаши керак. буни ҳаётимиздаги жиддий ўзгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, жамоаларнинг ўз - ўзини бошқариш шароитида улар билан ишлаш тақозо қилади. жамоага аъзо бўлган ҳар бир шахснинг қалбига йўл топа билиш раҳбар иш фаолиятида асосий аҳамиятга эга. буни билган раҳбар ўз жамоаси ичида меҳнат жараёнида вужудга келадиган ҳар хил низоларни жамоада, жамоат ташкилотлари билан биргаликда юқори ташкилотларга чиқармасдан ўзида хал қилишга қодир бўлади. бундай раҳбар ўз ишини тўғри ташкил қилган бўлиб, жамоа олдига қўйилган мақсад ва режа топшириқларини ўз вақтида муваффақиятли бажаради. жамоаларда соғлом психологик муҳит яратиш учун раҳбар қуйидагиларга: ҳар бир ишчи, хизматчи ходимларнинг шахсий фазилатларини, ёшини инобатга олиши, ишчилар ўртасидаги хамкорликни …
5
усулидир. ишлаб чиқаришни бошқаришнинг вужудга келиши ва вазифаларининг ривожланиши ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги меҳнат тақсимоти ва меҳнат кооперацияси натижасидир. қишлоқ хўжалик корхонасини бошқаришнинг моҳияти корхонанинг бутун жамоаси ва унинг ишлаб чиқариш бўлинмалари ишини меҳнат ва маблағлардан самарали фойдаланган ҳолда, максимум миқдорда юқори сифатли маҳсулот етиштириш учун йўналтиришдан иборатдир. нисбатан катта миқёсларда қилинадиган ҳар қандай бевосита ижтимоий ёки биргаликдаги меҳнат у ёки бу даражада бошқаришни талаб қилади, бошқариш эса индивидуал меҳнат ўртасида уйғунлик ўрнатади ва умумий функцияларни бажаради. қишлоқ хўжалиги корхонасини бошқариш учун кўп нарсаларни билиш, ўқимишли, маданиятли, интизомли киши бўлиш лозим. ишлаб чиқариш миқъёсининг ўсиши билан қишлоқ хўжалиги саноат асосига ўтиши натижасида ишлаб чиқаришни бошқаришни роли ўсиб боради. хўжаликда кўп мутахассисликдаги ходимлар меҳнат қиладилар, уларнинг ишларини умумий режа асосида оператив юқори самара берадиган қилиб йўналтириш лозим. қишлоқ хўжалигини идора қилмок учун ҳабардор бўлиш керак, ишлаб чиқаришнинг хам шарт - шароитларини мукаммал ва аниқ билиш керак, шу ишлаб чиқаришни ҳозирги даражадаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш"

1353674026_40200.doc қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш услублари ва тамойиллари. 2. қишлоқ хўжалигида ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкилий таркиби ва уларни бошқариш. қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш услублари ва тамойиллари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бошқарув усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналари олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида юқори сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш учун уларга нисбатан қуриладиган чора - тадбирларни ва таъсирчан усулларни қўлланилишини билдиради. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бошқарувида қўлланиладиган барча усуллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар бир - бирини тўлдиради. бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра иқтисодий, маъмурий ва психологик бўлиши мумкин. 1) иқтисодий ус...

DOC format, 107.5 KB. To download "қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш", click the Telegram button on the left.