кишлок ва сув хужалиги хамда кишлок хужалик махсулотларини тайёрлаш сохаларини бошкариш

DOC 126.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413391809_59559.doc қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш соҳаларини бошқариш қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш соҳаларини бошқариш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий негизи бўлган давлат ва жамоа хўжаликларининг хўжалик-молиявий фаолияти собиқ иттифоқ даврида юқоридан пастга қараб бошқарилар, яъни у маъмурий-буйруқбозлик усулига асосланган эди. асосий ишлаб чиқарувчи куч деҳқоннинг зарур қуроллари: ер, сув, иморат, иншоот ва техника умумий мулк бўлганлиги боис, тайёр маҳсулотларни мустақил тасарруф қилиш чекланган, уни эркин тақсимлаш ҳуқуқи йўқ эди. қишлоқ хўжалигида колхоз-кооператив мулки бошқаруви ва совхоз давлат мулки бошқаруви мавжуд эди. бошқарув сиёсатининг бузилганлиги, асосан буйруқбозлик принципига амал қилинганлиги, яккаҳокимлик асосий мезонга айланганлиги сабабли бошқарув издан чиқди, натижада совхознинг ташкилий тузилиши замон талабига жавоб беролмади. маъмурий-буйруқбозлик усули бозор шароитига мос келмай қолганлиги натижасида қишлоқ хўжалиги бошқарувида, мулкка эгалик қилишда, маҳсулотларни тасарруф этишда иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш заруриятга айланди. шунинг учун ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг «ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотни …
2
кни давлат тасарруфидан чиқариб, бошқарувни ташкил қилиш тизимида катта ўзгаришларга олиб келди. натижада давлат хўжаликлари ўрнига жамоа бошқарувига асосланган турли компаниялар, жамоа ва ижара хўжаликлари ташкил топди. эндиликда қишлоқ хўжалигининг асосини юқоридан пастга қараб тузилган буйруқбозлик бошқаруви эмас, балки ҳақиқий мулк эгалари, яратувчиларга таянган ширкат жамоалари бошқаруви ташкил этадиган бўлди. қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш вазифаси ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юклатилган. вазирлик тўғрисидаги низом ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли қарори билан тасдиқланган. қуйидагилар ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади: – қишлоқ хўжалигида рақобатни ривожлантириш, ер, сув ва ўрмон ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларини барқарор етиштиришни, қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантиришни, иш билан таъминлаш ва аҳоли фаровонлигининг яхшиланишини таъминловчи деҳқончилик, сувдан фойдаланиш ҳамда агротехнологияларнинг илғор тизимларини чуқур ўрганиш ва жорий этишга асосланган ягона сиёсатни амалга ошириш; қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш …
3
кибига ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, ўрмон бош бошқармаси, сув хўжалиги департаменти, шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси каби бошқарув тузилмалари ҳам киради. ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ўзбекистон республикаси президенти тайинлайдиган, кейинчалик олий мажлис тасдиқлайдиган вазир бошчилик қилади. вазирнинг ўзбекистон ҳукумати лавозимга тайинлайдиган ва лавозимдан озод этадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади. вазирнинг сув масалалари билан шуғулланувчи биринчи ўринбосари айни вақтда сув хўжалиги департаментининг бошлиғи, республика сув хўжалиги кэнгаши (ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита)нинг раиси ва давлатлараро сув хўжалиги комиссиясининг аъзоси ҳисобланади. ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори ва ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи, лавозимига кўра, вазир ўринбосарлари ҳисобланади. қишлоқда хўжалик юритиш механизмининг мутлақо янги асослари, қишлоқ хўжалигини молиявий таъминлаш ва суғурталаш, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва берилган қишлоқ хўжалик техникаси, ёқилғи, минерал ўғитлар учун ўзаро ҳисобларнинг янги тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. қишлоқ хўжалиги …
4
и – «пахтабанк», «fаллабанк», «мевасабзавотбанк», «тадбиркорбанк», «туронбанк», «заминбанк» банклари тузилди. улар фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга хизмат қилмоқда. қишлоқ корхоналарини табиий офатлардан ва уларнинг ўз шериклари билан муносабатларини суғурта қилувчи «ўзагросуғурта» компанияси тузилди. қишлоқ хўжалигининг ўзида сезиларли даражада таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. умумиттифоқ меҳнат тақсимоти деб аталган ва эски тоталитар тузумдан мерос қолган пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди. fалла мустақиллигига эришишнинг асослари яратилди. қисқача айтганда, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар бу муҳим тармоқда сезиларли натижаларга эришиш имконини берди. ўзбекистон республикасининг «қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги 1998 йил 30 апрель қонунига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига асосланган оила (жамоа) пудрати, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир1. қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) фаолияти қуйидаги принципларга асосланади: − ер участкаларидан қатъи назар, белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ва тупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш; − кооператив (ширкатга) аъзоликнинг …
5
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий туридир. қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), деҳқончилик маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда, қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари: қишлоқ хўжалик хомашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари, ишлаб чиқариш ва техника аҳамиятига эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам хизматлар кўрсатиш билан шуғулланишга ҳақли. қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)ни унинг муассислари ихтиёрий асосида ташкил этадилар. қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив фаолияти соҳасига, унинг уставига кўра белгиланади. қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади. кооператив (ширкат) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларига, номи ёзилган муҳрга эга бўлади. устав кооператив (ширкат) фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. уставда қуйидагилар таърифлаб ўтилади: − кооперативнинг (ширкатнинг) номи ва жойлашган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кишлок ва сув хужалиги хамда кишлок хужалик махсулотларини тайёрлаш сохаларини бошкариш"

1413391809_59559.doc қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш соҳаларини бошқариш қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш соҳаларини бошқариш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий негизи бўлган давлат ва жамоа хўжаликларининг хўжалик-молиявий фаолияти собиқ иттифоқ даврида юқоридан пастга қараб бошқарилар, яъни у маъмурий-буйруқбозлик усулига асосланган эди. асосий ишлаб чиқарувчи куч деҳқоннинг зарур қуроллари: ер, сув, иморат, иншоот ва техника умумий мулк бўлганлиги боис, тайёр маҳсулотларни мустақил тасарруф қилиш чекланган, уни эркин тақсимлаш ҳуқуқи йўқ эди. қишлоқ хўжалигида колхоз-кооператив мулки бошқаруви ва совхоз давлат мулки бошқаруви мавжуд эди. бошқарув сиёсатининг бузилганлиги, асосан буйруқбозлик принц...

DOC format, 126.0 KB. To download "кишлок ва сув хужалиги хамда кишлок хужалик махсулотларини тайёрлаш сохаларини бошкариш", click the Telegram button on the left.