қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг умумий масалалари

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404556097_54248.doc қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг умумий масалалари режа: 1. фаннинг предмети ва вазифалари. ўрганиш услублари. 2. қишлоқ хœжалиги - аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол буюмларига бўлган эҳтиёжини қондириш асоси. унинг ривожланишининг œзига хос хусусиятлари. 1. фаннинг предмети ва вазифалари. ўрганиш услублари. иқтисодиёт кенг маънода ишлаб чиқариш жараёнида кишилар иштироқ этадиган ижтимоий муносабатларнинг йиғиндисидир. бу муносабатлар объектив қонун ва қонуниятларга боғлиқ. жамият ривожланишининг турли босқичларида ижтимоий ишлаб чиқариш қонунлари ва моддий бойликларни тақсимлашни иқтисодий назария ўрганади. кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрганиб, иқтисодий назария халқ хўжалигининг турли тармоқларда иқтисодий қонунларнинг аниқ турли туман хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланмайди ва ўз олдига шуғулланишни вазифа қилиб қўймайди. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» бошқа иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғланган. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»нинг назарий ва услубий жиҳатдан базаси худди бошқа тармоқ фанлари каби иқтисодий назария ҳисобланади. «иқтисодий назария» ишлаб чиқариш муносабатларини ва уларнинг иқтисодий қонунларида акс этишини, шунингдек бу қонунлардан амалда фойдаланишни ўрганади. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ишлаб чиқариш муносабатларининг шаклланиш …
2
сфераси ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг ажралиши билан боғланган. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» шундай фанки, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда объектив иқтисодий қонуниятлар ҳаракати ва уларнинг кўриниш шаклларини ўрганади. қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатларни ундаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда текширади: мавжуд ширкат хўжаликлари, агросаноат комбинатлари, агрофирмалар, ижара жамоаларининг ривожланишини назарий жиҳатдан умумлаштиради. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» қуйидаги аралаш фанларнинг ўргатиш услубиётларидан фойдаланади: 1. агробизнесни ташкил қилиш ва режалаштириш; 2. иқтисодий география; 3. қишлоқ хўжалиги статистикаси; 4. бухгалтерия ҳисоби; 5. иқтисодий кибернетика; 6. қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг таҳлили; 7. қишлоқ хўжалиги тармоқлари технологиясини иқтисодий баҳолаш ва бошқалар. қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти – тарихий фан. у жамият ривожланиши ва ўзгаришдаги қонуниятларни, уларнинг кўриниш шаклларини ўрганади. воқеа ҳодисаларни биргаликда ўзаро алоқадорликда ва сабаб оқибатда акс эттирувчи тушунчалар - иқтисодий қонунларга таянган ҳолда қишлоқ хўжалик иқтисодиёти аниқ шароитда уларнинг ҳаракатини очиб беради, хўжалик шароитида улардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқади. қишлоқ хўжалигида бутун халқ хўжалик …
3
а, мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш ҳисобланади. шу билан бирга иқтисодиётнинг табиий ва технологик фанлар билан алоқаси ўрнатилади. шундай қилиб, «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» қишлоқ хўжалик тармоғида ишлаб чиқариш муносабатларини моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа сфералари билан алоқадорликда ўрганади. бунда табиий техник ва бошқа аралаш фанлар тадқиқотлари натижасига таянилади. борлиқни билиш усуллари фаннинг услубини ташкил қилади. "қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" фанининг асосида материалистик диалектика ётади. бу услуб ҳодисаларни бир-биридан ажратмасдан уларни бир-бирига боғлаб ўрганади. у ҳодисаларни тўхтовсиз ҳаракатда, ўзгаришда, янгиланишда ва ривожланишда, шунингдек миқдор ўзгаришлардан сифат ўзгаришларига айланишида ўрганади. қуйидан юқорига ҳаракатини, қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши нуқтаи назаридан ўрганади. бундан ташқари иқтисодий материалларни ўрганишда иқтисодий тадқиқотларнинг турли усулларидан фойдаланади. энг кўп қўлланиладиган услубларига статистик, аналитик, корреляция, дисперсия, регрессия, индекс ва бошқалар. ундан кейингиси иқтисодий-математик услублар: симплекс, ишлаб чиқариш дедукцияси, икки ёқлама баҳолаш, тақсимот ва бошқалар. алоҳида ижтимоий ҳодисаларни, илғор тажрибаларни ўрганишда монография услуби қўлланилади. турли тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини асослашда экспериментал услуб қўлланилади. …
4
улотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўрнини эгаллайди деган гап эмас. шундай қилиб, қишлоқ хўжалигининг ҳаётий муҳимлиги қуйидагиларда аниқланади: биринчидан, у аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, усиз кишиларнинг маънавий ҳаёти ва моддий ишлаб чиқариш амалга ошмайди. лекин давлат томонидан қабул қилинаётган чора - тадбирларга қарамай қайта қуриш бошларида моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи сфераси ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бирмунча пасайди, аҳолининг озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, унинг тизимини такомиллаштириш кутилган натижаларни бермади. иккинчидан, қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашёнинг асосий массасини беради, яъни у тармоқлари маҳсулоти ҳам бевосита аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг ушбу тармоқларининг ишлаб чиқариш ҳажмини ва самарадорлигини аниқлайди. тўқимачилик саноатида барча моддий харажатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида – 70 фоизини, сут ва ёғ маҳсулотларида 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалик хом ашёси ташкил қилади. ҳозирги вақтда мамлакат халқ истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ёки қишлоқ …
5
аси сифатида катта аҳамиятга эга. бу тармоқда 2000 йилда 3,7 млн. киши банд бўлиб, у халқ хўжалик фаол ходимларининг 38% ини ташкил этади. ҳар йили қишлоқ хўжалиги ўз ходимларининг бир қисмини бошқа тармоқларга ўтказиб иқтисодиётнинг бу тармоқларида иш кучини такрор ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади. бешинчидан, қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги роли яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган жамғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. бу тармоқда мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган қийматнинг 30 фоизга яқини яратилади. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва улардан қайта ишланган товарларни сотишдан жами валюта тушумининг 40 – 50 фоизи ташкил топади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидан фарқ қиладиган ўзига хос характердаги хусусиятлари ҳам мавжуд: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг биринчи хусусияти шундан иборатки, тармоқда ер-сув ресурслари, ўсимлик ва табиий ҳайвонот дунёси, тирик организмлар, биологик меҳнат воситаларидан фойдаланилади. бу ерда ишлаб чиқариш жараёни объектив шароитларга, тирик организмларнинг ривожланиши ва ўзгариш тезлигига боғлиқ. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг умумий масалалари" haqida

1404556097_54248.doc қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг умумий масалалари режа: 1. фаннинг предмети ва вазифалари. ўрганиш услублари. 2. қишлоқ хœжалиги - аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол буюмларига бўлган эҳтиёжини қондириш асоси. унинг ривожланишининг œзига хос хусусиятлари. 1. фаннинг предмети ва вазифалари. ўрганиш услублари. иқтисодиёт кенг маънода ишлаб чиқариш жараёнида кишилар иштироқ этадиган ижтимоий муносабатларнинг йиғиндисидир. бу муносабатлар объектив қонун ва қонуниятларга боғлиқ. жамият ривожланишининг турли босқичларида ижтимоий ишлаб чиқариш қонунлари ва моддий бойликларни тақсимлашни иқтисодий назария ўрганади. кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрганиб, иқтисодий назария халқ хўжалигининг турли тармоқларда иқтисодий қонунларнинг аниқ турли туман хусусиятл...

DOC format, 86,0 KB. "қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг умумий масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.