«қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва тадқиқот усуллари

DOC 86,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355482108_40969.doc www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётининг ўрни ва ахамияти 2. «кишлок хўжалиги иктисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва тадқиқот усуллари. 3. «кишлок хўжалиги иктисодиёти» фанининг бошка фанлар билан богликлиги. қишлоқ хўжалиги ўзбекистон халқ хўжалигининг муҳим тармоғидир. у аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига, саноатнинг эса хомашёга бўлган талабини қондиради. ҳозирги даврда аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 95–97 фоизга яқини шу тармоқда етиштирилади. кейинги йилларда мамлакатимиз миқёсида яратилган ялпи ички маҳсулотнинг 26-30 фоизи қишлоқ хўжалиги, 12-16 фоизи саноат, 6-8 фоиз қурилиш, 5-6 фоиз транспорт ва алоқа тизимининг ҳиссасига тўғри келади. келажакда бошқа тармоқлар изчил ривожланиши натижасида қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши бир оз камайиши мумкин. лекин шунга қарамай, тармоқнинг иқтисодий салоҳияти республика иқтисодиётида сезиларли даражада бўлаверади. чунки республикамиз аграр-индустриал давлатдир. ўзбекистон аҳолисининг учдан икки қисми қишлоқ жойларда яшамоқда. жами меҳнат ресурсларининг 40 фоизга яқини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қатнашмоқда. тармоқда маҳсулот етиштириш учун 25,8 млн. гектар қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланилмоқда. аҳолини …
2
6,8 1711,7 1825,1 х 3749,0 1263,9 2485,1 х дон 6000,8 2204,3 2280,5 1023,8 6540,9 1792,2 3625,7 1123,0 бугдой 5507,6 2090,0 2585,8 831,8 5927,8 1641,3 3353,6 932,9 шоли 188,1 54,4 105,7 28,0 165,8 37,7 98,3 29,8 картошка 895,7 47,7 44,5 803,5 924,2 27,5 45,9 850,8 сабзавот 3336,1 368,5 389,7 2577,9 3517,5 321,2 480,3 2716,0 полиз 572,5 47,1 174,1 351,3 615,3 33,1 205,7 376,5 мева 851,7 220,6 109,9 521,2 949,3 207,3 175,5 566,5 узум 589,1 270,0 59,7 259,4 641,6 252,8 89,3 299,5 манба: ўзбекистон республикаси давлат статистика кўмитаси ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда асосий қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш хажми 2005 йилда 2004 йилга нисбатан кўпайган. мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида бозор иқтисоди талабларига мос иқтисодий муносабатларни шакллантирадиган, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш имкониятини берадиган тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. бу жараён йил сайин кучайтирилаверади. натижада келажакда қишлоқ хўжалигининг юқори суръатларда ривожланиши таъминланади, республика иқтисодиёти юксалади. қишлоқ …
3
тармоқлар, туман, вилоят ва мамлакатимиз миқёсида кечаётган бу жараёнлар эркин бозор муносабатлари асосида амалга оширилмокда. уларни назарий ва амалий жиҳатдан талаб даражасида ҳал этиш учун республикамизда туб ислоҳотлар амалга оширилмокда. маъмурий-буйруқбозликка асосланган, марказдан режали бошқарилган иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида давлат устуворлигида қишлоқ хўжалигида талабга жавоб берадиган, самарали ҳуқуқий, ташкилий иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизими яратилмоқда, яъни мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилмоқда, натижада эркин мулкий муносабат вужудга келмоқда, тадбиркорликнинг ҳар хил турларини яратиш, уларни ривожлантириш йўлидан борилмоқда, ер-сув ислоҳотлари амалга оширилмоқда; тармоқнинг чекланган ишлаб чиқариш ресурслари (ер-сув, капитал, меҳнат, тадбиркорлик қобилияти)дан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, даромад, фойда ва уларнинг тақсимланиши, инвестицияларни жалб этиш, улардан самарали фойдаланиш, тармоқ ишлаб чиқаришини мақсадга мувофиқ жойлаштириш, ихтисослаштириш ҳамда агросаноат интеграциясини халқаро муносабатлар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизими яратилиб, улар такомиллаштирилмоқда, ривожлантирилмоқда. юқорида таъкидланган иқтисодий муносабатлар тизимини яратишда халқимиз ҳамда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини …
4
нг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ўрни, аҳамияти ҳамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни; · тармоққа давлат раҳбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятининг ҳолатини, уларни ривожлантириш йўлларини, масалаларини кўрсатиш; · қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва такомиллаштириш йўллари; · тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баҳо бериш тартибини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб бериш; · қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган доимий ва ўзгарувчан, ўртача харажатларни, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини, етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, самарали тақсимланишини ҳамда пул оқимларини ўргатиш; · тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳоларнинг тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини кўрсатиш; · қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини ва бошқа масалаларини ўрганиш. «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани ўзининг мақсад ва асосий вазифаларини ҳал этишда барча иқтисодий муносабатларни диалектик материализм таълимотларига …
5
қтисодий принципга, механизмга таъсир этувчи омилларни реал хўжаликлар, тармоқлар миқёсида аниқлашлари керак. ҳар қандай иқтисодий принцип ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади. назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган. демак, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ҳар қандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал қилишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги ҳолатига асосланган ҳолда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин. иккала ҳолатда ҳам иқтисодий принципларнинг, механизмларнинг, муаммоларнинг ечими самарали аниқланиши керак. иқтисодчилар ўз ғояларига, тахминларига, айрим воқеаларга, маълумотларга асосланган ҳолда яратган ёки шакллантирган ғояларини, тахминларини гипотеза, яъни асосланмаган ғоя, деб аташади. илмий ёки амалий гипотезалар индуктив ва дедуктив тадқиқот усуллари ёрдамида шакллантирилиши мумкин. юқорида таъкидланган тадқиқ қилиш, ўрганиш усуллари қўлланган ҳолда яратилган, шакллантирилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "«қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва тадқиқот усуллари"

1355482108_40969.doc www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётининг ўрни ва ахамияти 2. «кишлок хўжалиги иктисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва тадқиқот усуллари. 3. «кишлок хўжалиги иктисодиёти» фанининг бошка фанлар билан богликлиги. қишлоқ хўжалиги ўзбекистон халқ хўжалигининг муҳим тармоғидир. у аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига, саноатнинг эса хомашёга бўлган талабини қондиради. ҳозирги даврда аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 95–97 фоизга яқини шу тармоқда етиштирилади. кейинги йилларда мамлакатимиз миқёсида яратилган ялпи ички маҳсулотнинг 26-30 фоизи қишлоқ хўжалиги, 12-16 фоизи саноат, 6-8 фоиз қурилиш, 5-6 фоиз транспорт ва алоқа тизимининг ҳиссасига тўғри келади. келажакда бошқа тармоқлар изчил ривожланиши натижасида қишлоқ хўжа...

Формат DOC, 86,5 КБ. Чтобы скачать "«қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва тадқиқот усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: «қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ф… DOC Бесплатная загрузка Telegram