қишлоқ хўжалигида товар-пул муносабатлари ва бозор

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404555904_54244.doc қишлоқ хўжалигида товар-пул муносабатлари ва бозор режа: 1. товар-пул муносабатлари ва уларнинг қишлоқ хўжалигида намоён бўлиши 2. қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси, унинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги иқтисодий мустақиллиги 1. товар-пул муносабатлари ва уларнинг қишлоқ хўжалигида намоён бўлиши қишлоқ хўжалигининг бош мақсади фақатгина ўзининг эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш бўлмай, бал​ки сотиш ва сотиб олиш йўли билан айирошлаш учун товар маҳсулоти ишлаб чиқаришдир. ҳар қандай товар маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асоси бўлгани каби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳам асосини, ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шаклларининг мавжудлиги, ҳамда уларни товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи (якка шахслар, корхоналар, бирлашмалар) сифатида бир-биридан иқтисодий алоҳидалик ташкил этади. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ўзаро ишлаб чиқариш ва бозор орқали товар маҳсулоти айрибошлашдаги муносабатлари ижтимоий товар муносабатлари, ишлаб чиқаришнинг ўзи эса товар ишлаб чиқаришдир. маълумки, товарнинг ўрни, одамларнинг у ёки бу буюмлашган ёки маънавий эҳтиёжларини қондириши билан белгиланади. агарда маҳсулот, ишлаб чиқарувчи …
2
анадиган товарлар истеъмол қиймати сифатида бир-биридан фарқланади, акс ҳолда уларни айирбошлаш жараёни аҳамиятини йўқотади. маҳсулотни товар бўлиши ва бозорда бошқа товарларга айри​бошланиши учун, у фойдалилигидан ташқари (истеъмол қийматидан) инсон меҳнатининг маҳсули бўлиши шарт. товар ҳар доим мeҳнат маҳсулидир, аммо унинг товар бўлиши учун маҳсулот бозорда сотилиши зарур. бозордаги маҳсулотларнинг ҳаммасига умумий бўлган хусусият уларнинг қийматидир, яъни уни ишлаб чиқаришга сарф бўлган меҳнатдир. қиймат асосида, товарлар ўлчовдош ҳисобланади ва улар айирбошланади. ривожланган товар ишлаб чиқариши шароитида оммавий айрибошлаш эквиваленти пулдир - бу алоҳида товар бўлиб, ҳар қандай бошқа товар билан айирбошлаш хусусиятига эгадир. бундай товар муносабатлари ўз навбатида товар-пул муносабатлари дейилади. товар-пул муносабатлари қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида ва унинг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва агросаноат мажмуига кирувчи товар иш​лаб чиқарувчилар ўртасидаги иқтисодий алоқалар товар - пул шаклидаги муносабатлар асосида юзага келади. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўзларинииг маҳсулотларини бозор орқали истеъмолчиларга-тайёрлов, қайта ишлаш, сақлаш корхона ва ташкилотларига, бозордаги …
3
бу қонунга мувофиқ товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади. қийматнинг миқдори эса ижтимоий зарурий меҳнат харажатлари билан ўлчанади. унинг ўлчов бирлиги иш вақтидир. бозордаги нарх-наволарнинг ўзгариб туриши қиймат қонунининг бошқарувчи механизмини ташкил этади. товар нархи ва қиймати қачонки шу товарга нисбатан талаб ва таклиф мос келгандагина мутаносиб бўлади. яъни у ёки бу товарни ишлаб чиқариш уни сотиб олиш имкониятларига мос бўлиши керак. агарда шундай тенглик бўлса, у товарнинг кўпайишига ижобий таъсир этади. аксинча, товар нархи унинг қийматидан кам бўлса, ўз харажатини қопламайди ва шу турдаги товар маҳсулотининг камайишига олиб келади. хулоса қилиб айтганда, товар нархининг унинг қийматига мос келмаслиги товар ишлаб чиқарувчиларнинг хоҳишига мувофиқ эмас, балки қиймат қонуни таъсирида тартибга солинади. нархларнинг қийматларга яқин доирада қайд этилиши қиймат қонуни таъсирида намоён бўлишининг ягона шакли ва ижтимоий ишлаб чиқаришни тартибга солувчи ягона механизмидир. қиймат қонуни ўз навбатида илмий техника тараққиётига таъсир этувчи муҳим омил ҳамдир. бунда қиймат …
4
товар ишлаб чиқарувчиси сифатида – тан олинишини билдиради. мос равишда қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчисининг маҳсулоти товар шаклида сотиш – сотиб олиш орқали истеъмолчига тушади. турли хилдаги мулкчиликка ва ишлаб чиқаришни юритишнинг турли шаклларини ривожланишига кенг йўл очилган даврда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотларининг фақатгина бозорларда айирбошланишининг аҳамияти каттадир. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг иқтисодий эркинлигини таъминлаш ва бозор иқтисодиёти йўлига ўтишининг шартлари қуйидагилардан иборат: 1).ишлаб чиқариш жараёнининг максимал даражада эркин олиб боришини таъминлаш. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги асосида - товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркинлиги, ўз мулки ва даромадларини кўпайтиришга интилувчанлиги ва шу йўл билан фақатгина ўз жавобгарлигига таяниб, бозордаги нарх-навони, солиқларни кўзда тутган ҳолда фаолият юргазиши ётади. товар ишлаб чиқарувчи ўзига тегишли ёки ижарага олинган ишлаб чиқариш ресурсларидан эркин фойдаланиши, ишлаб чиқариш дастурини ўзи аниқлаши, етказиб берувчи (таъминотчи) ва истеъмолчиларни ўзи танлаши, маҳсулотларга ўзи баҳо белгилаши, солиқлар тўлашдан кейин қоладиган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва хўжалик заруриятларига сарфлашда эркин …
5
йрим муҳим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига баҳо давлат томонидан марказлашган тартибда амалга оширилишига йўл қўйилади, қолганларига келишилган ва эркин нархлар асосида айрибошлаш жорий этилади. давлат бошқарув идораларининг тўғридан-тўғри товар ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашувига барҳам берилиши керак; 4).товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат. бу баҳоларни барқарорлаштирувчи, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтирувчи, истеъмолчи талабига мос маҳсулот сифатини яхшилайдиган, хўжалик активлигини рағбатлантирувчи муҳим омилдир; 5).давлат ҳокимиятининг товар ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашувидан воз кечиш. бунга давлатнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган аралашуви кирмайди. 6).товар ишлаб чиқарувчиларнииг имкониятларининг тенглиги ва ташқи иқтисодий алоқалар тизимига жалб этишни амалга ошира бориш ва товар ишлаб чиқарувчиларни хўжалик юритиш, шаклидан қатъий назар ташқи иқсодий алоқаларни ривожлантириш ҳyқуқигa эга эканлигидир. юқорида келтирилган шартларни амалга ошириш орқалигина қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотларини кўплаб ишлаб чиқариш, уларни ишлаб чиқарувчилар ҳаракатларини фаоллаштириш ва иқтисодий натижаларини юксалтириш мумкин. бу эса аграр соҳанинг ривожланишида тадбиркорликни қўллаб қувватлаш муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қишлоқ хўжалигида товар-пул муносабатлари ва бозор"

1404555904_54244.doc қишлоқ хўжалигида товар-пул муносабатлари ва бозор режа: 1. товар-пул муносабатлари ва уларнинг қишлоқ хўжалигида намоён бўлиши 2. қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси, унинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги иқтисодий мустақиллиги 1. товар-пул муносабатлари ва уларнинг қишлоқ хўжалигида намоён бўлиши қишлоқ хўжалигининг бош мақсади фақатгина ўзининг эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш бўлмай, бал​ки сотиш ва сотиб олиш йўли билан айирошлаш учун товар маҳсулоти ишлаб чиқаришдир. ҳар қандай товар маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асоси бўлгани каби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳам асосини, ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шаклларининг мавжудлиги, ҳамда уларни товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи (я...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "қишлоқ хўжалигида товар-пул муносабатлари ва бозор", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қишлоқ хўжалигида товар-пул мун… DOC Бесплатная загрузка Telegram