қишлоқ хўжалигида баҳо, унинг турлари ва ташкил бўлиш тамойиллари

DOC 66,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353598539_40180.doc қишлоқ хўжалигида баҳо, унинг турлари ва www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигида баҳонинг мазмуни ва роли. 2. қишлоқ хўжалигида баҳо системаси ва унинг турлари. 3. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳосининг ташкил этиш тамойиллари. қишлоқ хўжалигида баҳонинг мазмуни ва роли қишлоқ хўжалигида баҳо ижтимоий меҳнатни ўлчаб берувчи қурол ҳисобланиб, баҳо ёрдамида у ёки бу хилдаги товарни ишлаб чиқариш корхонага қанчага тушганлигини аниқлаш мумкин. баҳо ёрдамида у ёки бу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ижтимоий – зарурий меҳнат миқдорига қараб бир-бири билан таққослаш мумкин. баҳо ёрдамида жамиятнинг ялпи ижтимоий маҳсулотини қиймат формасида ифодаланади ва ўсиш динамикаси аниқланади. баҳо ишлаб чиқаришни ривожлантиришни моддий жихатдан муттасил рағбатлантириши лозим. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилиш баҳоси товар қийматидан пастроқ белгилансада, лекин маҳсулот таннархидан юқорироқ бўлмоғи лозим. қишлоқ хўжалик корхоналари маҳсулотини сотишдан келган маблағ ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплабгина қолмай, балки маълум миқдорда фойда олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим. бу фойда ҳисобига хўжаликлар ишлаб чиқаришни кенгайтирилган ҳолда …
2
атини яхшилаш, соҳалар ва тармоқлар орасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш ва фан-техника янгиликларини, илғор тажриба ютуқларини кенг кўламда жорий этиш имкониятини яратади. баҳо ёрдамида ишлаб чиқаришни кенгайтирилган ҳолда ривожлантириш у ёки бу туридаги экин майдонлари кўламини ошириш ва чорва моллари туёғини кўпайтириш, уларнинг хосилдорлигини ва маҳсулдорлигини ўстириш учун реал шароит яратади. баҳо ёрдамида ҳар хил иқтисодий табиий шароитда иш олиб бораётган хўжаликларда дифференциал рента 1 ни тармоқлар, соҳалар ва зоналар бўйича қайта тақсимлаш имконияти вужудга келади. баҳо бевосита ишлаб чиқариш самарадорлиги даражасига таъсир этиб, унинг рентабеллик даражаси ортишига ёки камайишига олиб келади. қишлоқ хўжалигида баҳо ёрдамида маҳсулот етиштириш, тақсимлаш, айрибошлаш, истеъмол этиш билаг боғлиқ ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик масалаларини ҳал қилиш мумкин. бу масалаларни ҳал қилишда баҳо режали ҳисобот, рағбатлантириш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш функцияларини бажаради. баҳони режали ҳисобот функциясида баҳо товар қийматининг пулда ифодаланиши бўлиб у ёки бу турдаги маҳсулот қанчага тушганлигини ифода этади. баҳо ёрдамида ялпи ва товар маҳсулоти, …
3
мида ҳар хил табиий-иқтисодий шароитларда иш юритаётган хўжаликларда яратиладиган дифференциал рента тақсимлнади ва қайта тақсимланади. қишлоқ хўжалигида баҳо системаси ва унинг турлари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчилар, савдо ташкилотлари ва истеъмол қилувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни қишлоқ хўжалигида баҳо системаси ва турлари ифода этиб, қуйидаги турларда намоён бўлади: 1. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳарид қилиш баҳоси. бу баҳо билан хўжаликлар ўз маҳсулотларини давлат ва кооперация ташкилотларига улгуржи тарзда сотадилар. қишлоқ хўжалик корхоналари халқ хўжалиги режаси бўйича топшириладиган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳарид қилиш баҳоси билан сотадилар. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат томонидан ҳарид қилиш баҳосида сотиб олиш ахолининг озиқ-овқатга, саноатнинг хам ашёга бўлган талабини тўлароқ қондириш имконини беради. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат томонидан ҳарид баҳосида сотиб олиш хўжаликлар етиштирган маҳсулотларни ташкилий равишда сотиб олишни ташкил этиш, уларни рентабел корхоналарга айлантириш, янгидан ҳосил қилинган янги қийматни қишлоқ хўжалиги билан халқ хўжалигининг бошқа соҳалари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш имконини беради. ҳарид қилиш баҳоси маҳсулот таннархи …
4
илан хўжаликлар саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш воситаларини сотиб оладилар. 3. комиссион баҳо. бу баҳода матлубот кооперацияси ўз тармоқлари ёрдамида хўжаликларнинг режадан ортиқча маҳсулотини комиссион асосида сотиб олиб, қайтадан сотади. бу баҳо хўжаликлар билан матлубот кооперацияси ўртасида бозор баҳосига асосланган ҳолда белгиланади. бу баҳо маҳсулотни сотиб олиш баҳоси ва қайта сотиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар, плюс матлубот кооперациясига фойдасига тенг бўлади. 4. чакана баҳо. бу баҳо билан ахоли саноат ва кооперация корхоналари ишлаб чиқарган кенг истеъмол буюмларини сотиб олади. ахоли томонидан кенг истеъмол буюмларини сотиб олиш ижтимоий маҳсулот доиравий айланишининг охирги босқичи бўлиб, бу жараёнда маҳсулот истеъмол соҳасига ўтади. чакана баҳо ёрдамида давлат қишлоқ хўжалик хом ашёсидан саноат корхоналарида истеъмол буюмлар ишлаб чиқариш учун қилинган барча ҳаражатларни тўла қоплайди. чакана баҳо моддий ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган қўшимча маҳсулот миқдорини акс эттиради. бу баҳо ёрдамида давлат билан қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги билан халқ хўжалигининг бошқа соҳалари, айрим корхоналар билан …
5
монидан бажариладиган ишлар, асосий фондларни қайта баҳолаш, амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ва капитал маблағ ҳажмини аниқлашда фойдаланилади. 8. таъриф баҳоси. бу баҳодан унумли ва унумсих хизматларни бажаришга ҳақ тўлашда фойдаланилади. масалан, бу баҳо ёрдамида темир йўл, сув, ҳаво ва автомобиль йўлларида ташилган юкларга ҳақ тўланади. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг юқорида келтирилган баҳо турлари бир-биридан ажралган ҳолда амал қилмай, балки ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади. баҳо бир турининг ўзгариши унинг бошқа турларини ўзгаришига ҳам олиб келади. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳосининг ташкил этиш тамойиллари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоси давлат билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасидаги хўжаликлар билан улар ишлаб чиқариш воситаларини етказиб берувчи саноат корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни акс эттириши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришга ижобий таъсир этувчи восита бўлмоғи лозим. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларини ташкил бўлиш тамойилларини аниқланг. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳарид қилиш баҳоси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва ўзгартирилади. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳолари ташкил бўлишида қуйидаги тамойилларга риоя қилинади: баҳо нормал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалигида баҳо, унинг турлари ва ташкил бўлиш тамойиллари" haqida

1353598539_40180.doc қишлоқ хўжалигида баҳо, унинг турлари ва www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигида баҳонинг мазмуни ва роли. 2. қишлоқ хўжалигида баҳо системаси ва унинг турлари. 3. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳосининг ташкил этиш тамойиллари. қишлоқ хўжалигида баҳонинг мазмуни ва роли қишлоқ хўжалигида баҳо ижтимоий меҳнатни ўлчаб берувчи қурол ҳисобланиб, баҳо ёрдамида у ёки бу хилдаги товарни ишлаб чиқариш корхонага қанчага тушганлигини аниқлаш мумкин. баҳо ёрдамида у ёки бу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ижтимоий – зарурий меҳнат миқдорига қараб бир-бири билан таққослаш мумкин. баҳо ёрдамида жамиятнинг ялпи ижтимоий маҳсулотини қиймат формасида ифодаланади ва ўсиш динамикаси аниқланади. баҳо ишлаб чиқаришни ривожлантиришни моддий жихатдан муттасил рағбатлантириши...

DOC format, 66,0 KB. "қишлоқ хўжалигида баҳо, унинг турлари ва ташкил бўлиш тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.