leksik-semantik munosabatlar

ZIP 10 sahifa 685,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
1405934080_57086.doc лексик-семантик муносабатлар режа: 1. лексик-семантик муносабатлар 2. лексиканинг систем табиати. лексик зиддиятлар лексик-семантик муносабатлар лексик бирликлар лисонда турли семантик муносабатлар асосида ҳар хил парадигмалар ҳосил қилган ҳолда мавжуд бўлади. синонимик, антонимик, градуонимик, партонимик, гипонимик муносабатлар ана шундай лисоний муносабатлардир. қуйида уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз. синонимия. шаклан ҳар хил, аммо бир тушунчани турли бўёқ ва оттенкалар билан ифодалайдиган лексемалар синонимлар дейилади. синоним лексемалар орасидаги муносабат синонимия ёки синонимик муносабат дейилади. синоним лексемалар семемаларидаги аташ ва вазифа семалари айнан бир хил бўлиб, ифода семалари фарқланади. мисол сифатида юз-бет-афт-башара-турқ қаторини келтириш мақсадга мувофиқ. маънодошлик қаторидаги мазкур лексемаларнинг барчасида аташ семалари бир хил: «одам боши олд томони», «пешанадан ияккача». аммо ифода семалари ҳар бир лексемада ўзига хос. аниқроғи, «шахсий муносабат» ҳар бир лексемада бошқа-бошқа намоён бўлган. у юз лексемасида «шахсий бетараф муносабат» кўринишда бўлса, турқ лексемасида «ўта кучли шахсий салбий муносабат» тарзидадир. маънодошлик қаторидаги лексемаларнинг ифода семалари турли-тумандир. улардан айримлари қуйидагилар: …
2 / 10
тта лексемаларида ифодаланган, ойдинлаштирилган. маънодошлик қаторидаги доминанта лексеманинг бир қанча ўзига хос хусусиятлари бор: 1.доминанта лексеманинг мазмуни бошқа лексемаларникига нисбатан камбағалроқ бўлади. қиёсланг: чиройли, гўзал ва сулув. ушбу қатордаги чиройли лексемасида гўзал ва сулув лексемасидаги кўтаринкилик бўёғи йўқ. 2.доминанта лексеманинг қўлланиш доираси ва миқдори бошқа маънодошларникига нисбатан кенг ва кўп бўлади. 3.доминанта лексема белгиланмаган ифода семасига эга бўлганлиги боис исталган вақтда ўз маънодошларини алмаштира олади. 4.маънодошлик қатори мансуб бўлган катта тизимга фақат доминанта лексема киради. масалан, «киши танаси аъзолари» луғавий маъновий гуруҳига юз доминанта лексемаси кириб, қулоқ, бурун, лаб, қош, пешона лексемалари билан парадигма ҳосил қилади. бошқа ифода семаси белгиланган лексемалар «бетараф» бўлолмаганлиги боис юқори парадигмага кира олмайди ва уларнинг бетараф вакили бу хуқуққа эга бўла олади, холос. маънодошлик парадигмаси доимо очиқ бўлади. жамият, давр талаби асосида кераксизлари истеъмолдан чиқиб, қатор янгилари билан бойиб бораверади. нутқда маънодошлик қаторлари нутқининг аташ бирликлари, иборалар, мустақил лексема семемаларининг турлари, ясама сўзлар, сўз бирикмалари, …
3 / 10
аларнинг асосида борлиқдаги қарама-қарши ҳодисаларнинг инъикоси бўлган қарама-қарши тушунчалар ётади. антоним лексемалар бир турга кирувчи гипоним лексемалардир: иссиқ-совуқ (ҳаракат), катта-кичик (ҳажм), эркак-аёл (жинс) ва ҳоказолар. антонимларнинг мантиқий асосини икки тур қарама-қаршилик ташкил этади: а)контрар қарама-қаршилик: б)комплементар қарама-қаршилик. контрар қарама-қаршилик бу даражаланувчи лексемалар қаторидаги тафовутларнинг фарқларга, фарқларнинг зиддият, яъни қарама-қаршиликка ўсиб бориши натижасида биринчи аъзо билан охирги аъзонинг антонимлашувидир. масалан, кичик-ўрта-катта, ёш-ўсмир-ўрта ёш-қари каби. бунда кичик ва катта, ёш ва қари лексемалари даража қаторининг икки қарама-қаршиликда қатор аъзолари ўртасида икки антоним аъзо белгиларини ўзида мужассамлаштирган боғловчи бўғин мавжуд бўлади. юқоридаги ўрта лексемасида кичик ва катта лексемаларининг қарама-қаршилиги сўнади. демак, лексемаларининг контрар қарама-қаршилигини уларнинг даражаланиш (градуонимик) қаторидан излаш лозим. комплементар антонимияда қарама-қаршилик учинчи, оралиқ бўғинсиз бўлади: рост-ёлғон, арзон-қиммат, осон-қийин. бу лексемалар орасида оралиқ учинчи лексемалар йўқ. антонимлар структурасига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) ҳар хил ўзакли антонимлар: катта-кичик, кирмоқ-чиқмоқ, муҳаббат-нафрат; 2) бир хил ўзакли антонимлар: маданиятли-маданиятсиз, ақлли- ақлсиз, онгли-онгсиз. фанда антонимларни фақат …
4 / 10
даланган белги-хусусият том маънода ўрталик, оралиқ, яъни икки бир-бирига зид белги оралиғидаги ҳолатни кўрсатади. ўрта лексемаси антонимлар оралиғидан ўрин олса, (катта-ўрта-кичик) даражаланиши кам сезилади. лекин ўрта лексемали бирликларни зид белгилар асосида эмас, маълум бир белгининг камайиши ёки ўсиши асосида идрок этилса, маъновий даражаланиш яққол англашилади. даражаланиш қатори аъзолари камида учта бўлади. даражаланиш муносабатлари билан боғланган сўзлар қаторини а) ғайрилисоний асослар; б) соф лисоний асосларга таяниб ажратиш мумкин. ғайрилисоний омилнинг моҳияти шундаки, борлиқдаги нарса белги-хусусиятларда сифат фарқлари билан бирга миқдор фарқлари ҳам мавжуд. масалан, инсон гўдаклик, ёшлик, навқиронлик, етуклик, қарилик ҳолатларини, ўсимлик навниҳоллик, кўчатлик, етилганлик, қуриганлик даврларини бошидан кечиради - организм ўсади. табиатдаги ранг ва бошқа белгилар шунчалик хилма-хилки, бўёқчилар биргина қора рангнинг ҳатто ўндан ортиқ турини ажратадилар. инсоннинг фаол онги ана шу миқдорий ва сифатий фарқларни акс эттиради. тил онгнинг шаклий жиҳати бўлганлиги боис у онгдаги акс эттирилган мана шундай миқдорий фарқларни ҳам ифодалаши лозим. бундай миқдорий фарқлар турли усуллар …
5 / 10
11, 457). 3.дарвоза - ҳовли, қўрғон, қалъа, завод ва шу кабиларга кириладиган, очиб-ёпиладиган катта эшик, қопқа (ўтил 1, 209.) биз ажратган сўзлар миқдорий кўрсаткичларни ифодаловчи семемалардир. бу дарча лексемаси изоҳидаги кичкина ва эшикча сўзлари, дарвоза лексемаси изоҳидаги катта лексемасидир. бошқа бир лексемалар қаторини оламиз: гулоби-пушти-қизғиш-қизил-ол-қирмизи. бу лексемалар қайд этилган луғатда қуйидагича изоҳланган. 1 гулоби - гулоб рангли, пушти (ўтил, 1, 197) 2 пушти - шафтоли гули рангидаги, оч қизил (ўтил, 11,608) 3 қизғиш - қизилга мойил, қизилга яқин рангдаги, қизғимтир (ўтил, 11, 573) . 4 қизил - қон рангидаги, қирмизи, олвали (ўтил,11, 570) 5.ол - қизил, қирмизи (ўтил,11,529) 6 қирмизи - қизил рангли, қизил, ол (ўтил,11,581) бу тавсиф, албатта, мукаммал эмас. чунки улар ўзларининг градуонимик тизимидан узиб тавсифланган. агар улар бир система аъзолари сифатида таҳлил этилса, қуйидаги тавсифларга эга бўлишар эди: 1.гулоби-гулоб рангли, оқдан қизилликка, пуштига мойил бўёқли ранг. 2.пушти-шафтоли гули рангидаги, оч қизил, гулобидан тўқроқ. 3.қизғиш-пуштидан тўқроқ, қизилдан очроқ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"leksik-semantik munosabatlar" haqida

1405934080_57086.doc лексик-семантик муносабатлар режа: 1. лексик-семантик муносабатлар 2. лексиканинг систем табиати. лексик зиддиятлар лексик-семантик муносабатлар лексик бирликлар лисонда турли семантик муносабатлар асосида ҳар хил парадигмалар ҳосил қилган ҳолда мавжуд бўлади. синонимик, антонимик, градуонимик, партонимик, гипонимик муносабатлар ана шундай лисоний муносабатлардир. қуйида уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз. синонимия. шаклан ҳар хил, аммо бир тушунчани турли бўёқ ва оттенкалар билан ифодалайдиган лексемалар синонимлар дейилади. синоним лексемалар орасидаги муносабат синонимия ёки синонимик муносабат дейилади. синоним лексемалар семемаларидаги аташ ва вазифа семалари айнан бир хил бўлиб, ифода семалари фарқланади. мисол сифатида юз-бет-афт-башара-турқ қатор...

Bu fayl ZIP formatida 10 sahifadan iborat (685,1 KB). "leksik-semantik munosabatlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: leksik-semantik munosabatlar ZIP 10 sahifa Bepul yuklash Telegram