o‘zbekistonning eng yangi tarixi

DOCX 284 sahifa 532,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 284
“o‘zbekistonning eng yangi tarixi” fani majmua o‘zbekistonning eng yangi tarixi mundarija. 1. quv materiallari………………………………...................................4 1.1. ma’ruza matnlari..................................................................................5 1.2. amaliy (seminar) mashg‘ulotlar......................................................253 2. mustaqil ta’lim mashg‘ulotlari...........................................................254 3. glossariy.............................................................................................248 4. ilovalar:............................................................................................... 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари.(2-соат) режа: 1. ўзбекистон энг янги тарихи фанининг предмети, объекти, уни ўрганишнинг назарий-методологик тамойиллари. ўзбекистон тарихининг жаҳон халқлари тарихи билан бевосита уйғунлиги. 2. ўзбекистон тарихини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларнинг ўрни. 3. ўзбекистон республикаси биринчи президенти ислом каримов комил инсонни тарбиялашда ўзбекистон тарихи фанининг аҳамияти тўғрисида 4. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев баркамол авлод ва маънавий етук шахсни тарбиялашда тарих фанининг ўрни ва сабоқлари хусусида. 5. авесто қадимги аждодларимиз маънавий ҳаётини ўрганишда муҳим манба. 1. ўзбекистон энг янги тарихи фанининг предмети, объекти, уни ўрганишнинг назарий методологик тамойиллари. ўзбекистон тарихининг жаҳон халқлари тарихи билан бевосита уйғунлиги. тарих фани инсониятнинг ўтмиши, аҳолининг турмуш тарзи, жамият ижтимоий тараққиётига оид содир бўлган воқеа …
2 / 284
иш орқали биз аждодларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи хусусида тушунчаларга эга бўлиш баробарида, уларнинг жаҳон халқлари тарихий тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида зарур маълумотларга эга бўламиз. тарих хусусида холис маълумотларга эга бўлиш учун фаннинг предмети ва объектини тўғри белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. зеро, ҳозирги кунда тарихчилар олдида турган муҳим масалалардан бири бу, ўзбек халқи ва унинг давлатчилик тарихини фаннинг предмети ва уни ўрганиш объектидан келиб чиқиб, маълум назарий-методологик тамойилларга суянган ҳолда ҳаққонийлик, холислик асосида ёритишдан иборатдир. тарих фани ҳам бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар каби мустақил фан ҳисобланади. у барча фанлар қатори алоҳида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб, ижтимоий-гуманитар ва бошқа айрим фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганилади. биринчидан, у ўз хусусиятига кўра, ўтмиш ҳақида сабоқ беради, инсонларни содир бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақида керакли хулосалар чиқаришга ундайди, кишиларни аждодларимизнинг ўтмишдаги ҳаёт тарзини, улар яратган моддий ва маънавий меросини қадрлашга ундайди. иккинчидан, тарих фанини ўрганишда барча ижтимоий-гуманитар фанлар учун хос барча шакл …
3 / 284
. ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш объекти ўзбекистон тарихида содир бўлган барча воқеа ва ҳодисалардир. тарихий объект (макон)га нисбатан фаннинг мақсади, вазифаси, йўналишини белгилайди. маълум бир маънода объект билан предмет бир-бирига жуда яқин тушунча бўлса-да, улар тарих фанида тутган ўрни ва вазифаси билан фарқланадилар. объект, аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик ва умумий минтақавий чегаралар, маълум халқлар, мамлакатлар тарихи билан боғлиқ жараёнлар бўлиб, улар воқеа ва ҳодисаларни бир бутун ва яхлитликда қамраб олади. шу боисдан ижтимоий гуманитар фанларнинг объекти, аниқ реалликда содир бўлган ва бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ўзгаришлар, воқеа ва ҳодисалардир. предмет эса мана шу объект ичидаги аниқ тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан иборат бўлган аниқ воқеа ва ҳодисаларни ўрганишдир. юқорида тарих фани бир қатор фанлар, хусусан ижтимоий-гуманитар фанлари билан мустаҳкам ва узвий алоқада ўрганилади, дедик. шуни ҳам айтиш лозимки, тарих ва бошқа аксарият ижтимоий- гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти инсон, давлат ва жамиятдир. шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига ҳисса …
4 / 284
аёти, турмуш-тарзи, уларнинг ажнабий босқинчиларга қарши мустақиллик ва озодлик учун курашлари, мардлиги ва жасорати ҳақида керакли маълумотларга эга бўладилар, халқ қаҳрамонлари, давлат арбоблари, олиму-фузалолар кенг фаолиятларини ўрганадилар. шу билан биргаликда талабалар мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши, мустақиллик йилларида жамиятимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, халқимиз маънавий қадриятларининг тикланиши, демократик фуқаролик жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган ўзгаришлар хусусида маълумотларга эга бўладилар. 2. ўзбекистон тарихини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларнинг ўрни ҳамда аҳамияти. ўзбекистон тарихи фанини ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти катта. улар халқнинг бебаҳо моддий ва маънавий мероси, бойлиги ҳисобланиб музейларда, архивларда, кутубхоналарда сақланмоқда. манбалар ўз мазмунига кўра, моддий ва ёзма турларга бўлинади. ёзма манбалар энг қадимги расмлар, ёзувлар, битиклар, ҳужжатлар ва китоблардан иборатдир. ўтмишда мамлакатимиз ҳудудида ва бошқа ҳудудларда битилган қадимги ва ўрта асрларга оид ёзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда бажариладиган ишлар ҳали кўп. жумладан, мавжуд манбалар ҳам халқимиз тарихи, моддий ва маънавий қадриятлари …
5 / 284
оразмшоҳий”ва шу каби бошқа асарларни ҳам тарихий манба сифатида мисол қилиш мумкин. шу билан бирга амир темурнинг«темур тузуклари», заҳириддин муҳаммад бобурнинг «бобурнома» асарларининг ҳам муҳим ёзма манба сифатида келтириш ўринли. тарихни ўрганишда археологик, этнографик, нумизматик ва топонимик манбалар ва маълумотларнинг ҳам ўрни катта. улар қаторига қадимги аҳоли манзилгоҳлари, шаҳарлар харобалари, мозор ва қўрғонларнинг қолдиқлари, аҳоли турмуши ва хўжалигида ишлатилган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, турли-туман рўзғор ашёларини киритиш мумкин. шундай манзилгоҳлар бугунги кунда республикамизнинг сурхондарё, қашқадарё, тошкент воҳаси, хоразм, фарғона водийси ҳудудларидан кўплаб топилмоқда. аслида маоддий манбалар, бу инсон қўли ва меҳнати билан яратилган моддий ашёлар ва нарсалардир. моддий манбаларга қуйидагилар мисол бўлади: -уй-жойлар, рўзғор буюмлари; -кийим кечаклар ва озиқ-овқатлар; -транспорт воситалари, машина ва жиҳозлар; -турли тарихий топилмалар, моддий ашёлар; -бино ва иншоотлар, тарихий ёдгорликлар ва бошқалар. тарихий моддий манбалар бу, асосан аждодларимиз томонидан яратилган ва бизгача етиб келган ашёлар, нарса ва буюмлардир. моддий ва ёзма манбалар асосида тарихий маълумотларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 284 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o‘zbekistonning eng yangi tarixi" haqida

“o‘zbekistonning eng yangi tarixi” fani majmua o‘zbekistonning eng yangi tarixi mundarija. 1. quv materiallari………………………………...................................4 1.1. ma’ruza matnlari..................................................................................5 1.2. amaliy (seminar) mashg‘ulotlar......................................................253 2. mustaqil ta’lim mashg‘ulotlari...........................................................254 3. glossariy.............................................................................................248 4. ilovalar:............................................................................................... 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари.(2-...

Bu fayl DOCX formatida 284 sahifadan iborat (532,7 KB). "o‘zbekistonning eng yangi tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o‘zbekistonning eng yangi tarixi DOCX 284 sahifa Bepul yuklash Telegram