o'zbekiston mustaqillikkа еrishiш оstonasida

DOC 309 стр. 3,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 309
1-модул. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида 1-мавзу. кириш. фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари режа: 1. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўрганишнинг назарий-услубий асослари. тарихни даврлаштириш. 3. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш тизимининг ташкил этилиши. таянч иборалар о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг о‟рганиш обекти. о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг мақсади ва вазифалари. методология, диалектика, марксизм, материализм. хронология, архив манбалар, тарихни даврлаштириш, комил инсон. адабиётлар 1. каримов и.а. тарихий хотирисиз келажак й ўқ. -т.: ―шарқ, 1998. 2. каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч. -т.: ―маънавият, 2008. 3. каримов и.а. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -т.: ―ўзбекистон, 2011. 4. каримов и.а. мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консенсияси. 19-ж. -т.: ―ўзбекистон. 2011. б-39 5. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -т.: ―ўзбекистон, 2016. - 56 б. …
2 / 309
дуллаев м., абдуллаева м., абдуллаева ф. ва бошқ. -т.: ―шарқ. 2006 14. тошпўлатов т., ғаффоров я. тарих ўқитиш методикаси. -т.: ―турон-иқбол. 2010. 15. эргашев қ., ҳамидов ҳ. ўзбекистон тарихи: ўқув қўлланма / -т.: ―ғафур ғулом. 2018. -632 б. 16. эргашев қ., ҳамидов ҳ. ўзбекистон тарихи. ўқув қўлланма. -т.: ―фан ва технология. 2019. 796 б. 17. ўзбекистон тарихи (олий ўқув юртининг номутахассислик факультетлари талабалари учун дарслик). -т.: ―янги аср авлоди. 2003. 18. ўзбекистоннинг янги тарихи. учинчи китоб. мустақил ўзбекистон республикаси. - т.: ―шарқ. 2000. 1. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. тарих – аслида арабча сўз бўлиб, ―ўтмиш, ―ўтган воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя қилишни англатади. у одамзоднинг энг қадимги давридан бугунги кунгача кечган ҳаётини, ўтмишдаги тарихий жараёнларни, турмуш тарзини, авлоддан-авлодга мерос сифатида ривожланиб, бойиб бораётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий, давлат қурилиши соҳаларидаги тажрибаларини, ўз халқига бош бўлиб, уларга етакчилик қилган тарихий шахслар фаолиятини тартибга солиб ўрганувчи ва тасвирловчи фандир. …
3 / 309
тсиясининг ҳам таъсири бўлди. халқимизнинг давлатчилик тажрибаси ҳам бой ва қадимий. ўзбекистон ҳудудида дастлабки мустақил давлат тузилмалари бундан салкам 3000 йил муқаддам (мил.авв. 1 минг йиллик бошларида) пайдо бўлиб, ўтган минг йилликлар давомида такомиллашиб, дунё давлатчилиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келди. бугунги мустақил ўзбекистон давлати халқимизнинг минг йиллик давлатчилигининг тарихий вориси – давомчисидир. ўзбекистонннинг энг янги тарихи фани анашу мустақил ўзбекистон давлатининг зарворли тарихини ўрганувчи фандир. мамлакатимизнинг 1991 йилдан кейинги мустақиллик даври халқимиз қадимий тарихининг узвий ва тадрижий қисми ҳисобланади. чунки айнан шу тарихий санадан ўзбек халқининг давлатчилик тарихи янги бир босқичга кирди. ўзбекистоннинг энг янги тарихи деб аталадиган мазкур давр ватанимиз тарихига туб ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ўзгаришлар, асрий орзуларимизнинг рўёби, буюк келажак ва фаровонлик жамиятини қуриш даври бўлиб кирди. ҳаётимиз ва тафаккуримизда рўй бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш, эришилган ютуқлар ва муаммоларимиздан тўғри хулоса чиқариш тарихий заруратга айланди. ―ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предметини мустабид совет тузумининг инқирози бошланган хх …
4 / 309
тларнинг ривожланишига яратилаётган имкониятлар мазкур фаннинг ўрганиш ва таҳлил қилиш обекти ҳисобланади. миллий истиқлол ўзбек халқининг асрий орзуси, армони эди. бу йўлда минглаб ватан фидойилари азиз жонларини қурбон қилдилар. миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши катта ютуқ, унинг қадрига етиш, мустаҳкамлаш, асраб авайлаш мушкул ва масъулиятли вазифа. ҳар қандай мамлакатнинг қудрати, унинг миллий мустақиллиги давлат чегараларининг дахлсизлиги, ўша мамлакат фуқароларининг ўз юртига меҳр-муҳаббат билан тарбия топгани, ватан мустақиллиги ва миллий истиқлол учун курашда зарур бўлса жонини фидо қилишга ҳам тайёр бўлишдек олийжаноб фазилатларга эга бўлишларига боғлиқ. бу фазилатларни халқ, юрт келажаги – ёшлар онгида шакллантириш ушбу фаннинг вазифаси ҳисобланади. шу жиҳатдан ―ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани қуйидаги вазифаларни бажаради: · аждодлар ҳаёти билан боғлиқ ҳолда содир бўлган воқеалар ривожининг мазмун- моҳиятини, сабаб ва оқибатларини, асрлар давомида тўпланган амалий тажриба ва сабоқлардан хулоса чиқариш; · халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлига кириши, мустақиллик йилларида миллий ҳуқуқий, демократик давлатчилик қурилиши, демократик-фуқаролик жамиятини шакллантириш, эркин бозор иқтисодиётига …
5 / 309
баллашув асрида таълим соҳасида ―ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўқитиш замирида мамлакатнинг интеллектуал ва маънавий бойлиги бўлган ёшлар салоҳиятни юксалтиришдан манфаатдор эканлиги омили ётади. глобаллашув шароитида билимлилик мамлакатни иқтисодий ривожлантириш ва унинг миллий бойлигини кўпайтиришнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётганлиги, ёшларнинг юксак маънавий даражаси эса инсонларда ҳуқуқий маданиятни, эркин ва демократик ҳуқуқий давлатда яшаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини шакллантириш, ўзлигини англаш, улардан шахс, давлат ҳамда жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш имконини беради. мазкур фаннинг ўқитилиши жараёнида талаба фан бўйича мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаблари ва оқибатларини; мустақиллик йилларидаги ўзгаришларни, ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини, замонавий жараёнларда ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини тарихийлик ва холислик нуқтаи назаридан билиб олади; ўзбекистоннинг энг янги тарихи муаммоларини ўрганиш, дунёқарашни мустаҳкамлашда миллий мустақиллик ғоясини қўллай билиш, атрофида содир бўлаётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш, жамият ва инсон дунёқараши ривожида тарих фанининг ўрнини англаш ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларнинг тарихдаги муҳим воқеалар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 309 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston mustaqillikkа еrishiш оstonasida"

1-модул. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида 1-мавзу. кириш. фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари режа: 1. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўрганишнинг назарий-услубий асослари. тарихни даврлаштириш. 3. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш тизимининг ташкил этилиши. таянч иборалар о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети, о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг о‟рганиш обекти. о‟збекистоннинг энг янги тарихи фанининг мақсади ва вазифалари. методология, диалектика, марксизм, материализм. хронология, архив манбалар, тарихни даврлаштириш, комил инсон. адабиётлар 1. каримов и.а. тарихий хотирисиз келажак й ўқ. -т.: ―шарқ, 1998. 2. каримов и.а. юкс...

Этот файл содержит 309 стр. в формате DOC (3,3 МБ). Чтобы скачать "o'zbekiston mustaqillikkа еrishiш оstonasida", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston mustaqillikkа еrish… DOC 309 стр. Бесплатная загрузка Telegram