"yangi o'zbekistonda erkin va farovon yashaylik"

DOC 37 стр. 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети 4-мавзу: “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси президент шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида 31.08.2021 тошкент – 2021 ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси (ўзбекистон республикаси президентининг ўзбекистон республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимида сўзлаган маърузаси асосида) ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади. бундай воқеани биз қудратли давлат – собиқ совет иттифоқининг тарқаб кетганида кўрдик. 80-йилларнинг иккинчи ярмида мамлакат раҳбарлигига ношуд, қатъиятсиз фақат ўз фикрига таянган шахсларнинг келиши, бошқарувни издан чиқарди, марказ қарорлари жойларда ижро этилмади, бу иқтисодиётга салбий таъсир қилди, ҳалқнинг турмуш даражаси пасайди, норозиликлар кучайди. натижада дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири …
2 / 37
удга келган: қонунларга эътиборсизлик ва оғзаки кўрсатмаларнинг қонунлардан устунлиги; давлат органлари, мансабдор шахслар фоалияти устидан самарали жамоат назорати йўқлиги; давлат органлари фаолиятини ёпиқлиги; оав иши талаб даражасида ташкил қилинмаганлиги; кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишнинг мукаммал тизими яратилмаганлиги; давлат хизматчиларининг ижтимоий-моддий таъминоти ва ҳуқуқий ҳимояси эътибордан четда қолганлиги; коррупция ҳолатларининг кучайиб кетиши мамлакатимиз бошқарув тизимига ва тараққиётига тўсқинлик қилиб қолди. 2016 йил охирида мамлакатимизга янги президент сифатида шавкат мирзиёев сайлангач, давлат қурилиши ва бошқарувини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. қабул қилинган, 2017-2021 йилга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси ва у асосда вужудга келган “маъмурий ислоҳотлар конципциясида”, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари белгиланди. қилинган ишлар натижасида ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент (вакиллик) назорати кучайтирилди; қонун ижодкорлиги сифати яхшиланди; сиёсий партиялар фаолиятида рақобат муҳити бўлиши чора-тадбирлари кўрилди; давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоатчилик назорати кучайтирилди; бошқарувда асосий куч – давлат хизматчиларининг касбий тайёрганлиги, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини кенгайтириш чоралари кўрилди; …
3 / 37
ихтиёрий бажариши, ҳокимиятнинг қарор ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқарув тизимига берилган энг ҳаққоний баҳодир. мамлакатимизда “республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”ни, олий мажлиснинг қонунчилик палатасида “нодавлат нотижорат ташкилотларининг доимий вакили” институтини ташкил этиш, “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизимини жорий этиш, маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифлар, давлат бошқарувида жамоатчилик назоратини кучайтириш механизмларини мустаҳкамлаш ва кучайтиришга қаратилган кучли воситадир. шунингдек, уларнинг фаолияти орқали фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштироки янада кенгаяди. мамлакатимиз ҳаётида 2017 йилда қабул қилинган ҳаракатлар стратегияси муҳим роль ўйнамоқда. лекин унинг айрим кўрсатмаларини янада чуқурроқ амалга ошириш зарурати келиб чиқмоқда. жумладан, мазкур ҳужжатда давлат ижрочиларини номарказлаштириш йўли белгиланган эди. ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 21 октябрда “суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4850-сонли фармони қабул қилинди. унда давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг …
4 / 37
ишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди. судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди. судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш тизими жорий этилди. судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асослари қайта кўриб чиқилди. ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркиблари жиноят тоифасидан чиқарилди. ўзбекистон республикаси президентининг пф-4966-сонли 2017 йил 21 февралда “ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва ўзбекистон республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган институтлар ташкил этилди. суд кенгаши концепцияси xix аср охирида францияда қўлланила бошлаган ва суд ҳокимияти мустақиллигини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. биринчи замонавий суд кенгаши 1946 йилда францияда …
5 / 37
арига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. қонунда жиноят кодексига далилларни, тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддалар киритилгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада оширди. ушбу ислоҳотлар натижасида турли тазйиқлар остида олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишга чек қўйилди. суд ишларини кўриб чиқишда фақат суд тергови жараёнида атрофлича текширилган ва ўз тасдиғини топган далилларга асосланилмоқда. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 6 январдаги “судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши ҳузурида судьялар олий мактаби шакллантирилди. 2019 йил 14 январда пф-4096-сонли ўзбекистон республикасининг “жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилишнинг қонуний кафолатларини белгилаб берди. 2020 йилдан бошлаб суриштирув ва дастлабки тергов жараёни устидан суд назорати …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""yangi o'zbekistonda erkin va farovon yashaylik""

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети 4-мавзу: “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси президент шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида 31.08.2021 тошкент – 2021 ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси (ўзбекистон республикаси президентининг ўзбекистон республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимида сўзлаган маърузаси асосида) ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. бошқарув тизимини изда...

Этот файл содержит 37 стр. в формате DOC (1,3 МБ). Чтобы скачать ""yangi o'zbekistonda erkin va farovon yashaylik"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "yangi o'zbekistonda erkin va f… DOC 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram