o'zbekistonning eng yangi tarixi fanlari dasturi

DOCX 16 pages 58.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика университети “тасдиқлайман” _______________а.умаров 202___ йил “___”___________ “келишилди” олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ______________________ 202___ йил “_____”__________ рўйхатга олинди: №бд-5110100-1.01 202__ йил “___”____ ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани дастури билим соҳаси: 100000 – гуманитар таълим соҳаси: 110000 – педагогика таълим йўналиши: барча бакалавриат таълим йўналишлари учун фан/модул коди ўқув йили 2020-2021 семестр 1 еcтs - кредитлар 4 фан/модул тури мажбурий таълим тили ўзбек/рус ҳафтадаги дарс соатлари 4 1. фаннинг номи аудитория машғулотлари (соат) мустақил таълим (соат) жами юклама (соат) ўзбекистоннинг энг янги тарихи 60 60 120 2. ii. фаннинг мазмуни мустақиллик йилларида ўзбекистон республикасида давлат бошқарув тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотлар ривожлантирилиб борилмоқда. мустақиллик йилларида ўзбекистон тарихшунослиги эски тизим мафқурасини рад этиш янги ёндашувлар жорий этиш билан боғлиқ ўзгаришларни бошдан кечирди. …
2 / 16
илликнинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш долзарблигининг яна бир йўналиши шундаки жамиятимизда демократия элементлари қадимги даврлардан бери мавжуд: ўзини-ўзи бошқаришнинг жамоавий шакли, маҳалла йиғинлари, оқсоқоллар кенгашлари, аммо уларнинг фаолиятини ҳозирги замон талабларига мувофиқ янги таркиб билан такомиллаштиришни талаб қилади. шунинг учун ҳам, ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёев томонидан фуқароларнинг давлат ва жамиятнинг бошқаришда кенг иштироқини таъминлайдиган турли сиёсий институтларга асосланган янги демократик тизимни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ушбу дастурда ўзбекистоннинг энг янги тарихи, яъни ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши арафасида юзага келган мураккаб вазият, республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳалардаги ислоҳотлар ва уларнинг босқичларини, 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси мамлакат ривожланишининг янги босқичидаги чуқур ислоҳотлар дастури бўлгани, ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама интеграциясини, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, тинчликсевар ташқи сиёсат каби масалаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилади. режалаштирилган …
3 / 16
илишни билади; мустақиллик йилларида ўзбек халқи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий маданий ривождаги асосий жараёнлар мазмунини билади. фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва замонавий жаҳон тарихининг ажралмас қисми сифатида, ҳозирги жамиятни шакллантириш жараёнининг бир қисми сифатида ва модернизация қилиш тарихи тўғрисида билим ва тушунчаларни чуқурлаштириш; мустақиллик йилларида ўзбекистон республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат. фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат. фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар куйилади. талаба: · мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаб ва оқибатларини; · сўнги пайтларда ўзбекистон энг янги тарихининг асосий босқичлари ва воқеалари; ўрганилаётган даврнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тизимининг хусусиятлари, уни …
4 / 16
лиши керак. · ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур билиш, маънавий-миллий ва умуминсоний масалалар бўйича ўз қарашларини илмий асослашни ва ифодалашни билиш, миллий мустақиллик ғояларига амал қиладиган фаол ҳаётий дунёқараш каби малакаларга эга бўлиши керак. ii. асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) ii.i. фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари ўзбекистон олий ўқув муассасаларида тарих таълими соҳасидаги давлат сиёсати ва ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш муаммолари. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш тизимини қайта ташкил этиш. ўзбекистон республикаси президенти ш.м. мирзиёевнинг 2017 йил 30 июндаги “ўзбекистон республикаси фанлар академияси ҳузурида ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори. ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари. юксак интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги тарихининг тутган ўрни. ўзбекистон …
5 / 16
до бўлиши, жамиятни сиёсий демократизациялаш жараёнининг кучайтириши, и.каримов – ўзбекистоннинг биринчи президенти. мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти. 1991 йил август воқеалари. гкчп. совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 3-мавзу. ўзбекистон республикаси мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти ўзбекистон республикаси мустақиллигининг эълон қилиниши. ўзбекистон республикасининг ташкил этилиши. сиёсий тизимдаги ўзгаришлар. мустақилликнинг илк даврида давлат суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. ўзбекистон республикасининг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши. мустақил ўзбекистон давлатининг юзага келиши ва мустаҳкамланишида и.каримовнинг роли. 4-мавзу. ўзбекистон танлаган мустақил ривожланиш йўли ва унинг аҳамияти мустақил тараққиётнинг дастлабки давридаги муаммолар. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли. ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши. янги конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. давлат рамзлари. 5-мавзу. ўзбекистонда сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, демократик жамиятни шакллантириш йўлидаги ислоҳотлар миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekistonning eng yangi tarixi fanlari dasturi"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика университети “тасдиқлайман” _______________а.умаров 202___ йил “___”___________ “келишилди” олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ______________________ 202___ йил “_____”__________ рўйхатга олинди: №бд-5110100-1.01 202__ йил “___”____ ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани дастури билим соҳаси: 100000 – гуманитар таълим соҳаси: 110000 – педагогика таълим йўналиши: барча бакалавриат таълим йўналишлари учун фан/модул коди ўқув йили 2020-2021 семестр 1 еcтs - кредитлар 4 фан/модул тури мажбурий таълим тили ўзбек/рус ҳафтадаги дарс соатлари 4 1. фаннинг номи аудитория машғулотлари (соат) мустақил таълим (соат) жами юклама (соат) ўзбекистоннинг энг янги тарихи 60 60 120 2. ii. фаннинг мазмуни мустақиллик йиллари...

This file contains 16 pages in DOCX format (58.9 KB). To download "o'zbekistonning eng yangi tarixi fanlari dasturi", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekistonning eng yangi tarix… DOCX 16 pages Free download Telegram