халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари

PPTX 501.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1475400026_63145.pptx /docprops/thumbnail.jpeg 2-mavzu халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари режа: 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. халқаро савдо концепцияси 2. халқаро савдонинг классик назариялари 3. халқаро савдода умумий мувозанат 4. халқаро савдонинг янги назариялари халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи савдонинг улушига тўғри келади. дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. иқтисодчи олим ж.сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдода кўринади. ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан ажралган ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил қила олгани йўқ”. 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. халқаро савдо концепцияси. ташқи савдо” деганда бир мамлакатнинг бошқа бир мамлакат билан ҳақ тўланадиган олиб кириши, яъни, импорт ва ҳақ тўланадиган олиб чиқиш, яъни, экспортдан иборат савдоси назарда тутилади. дунёдаги барча мамлакатларнинг ҳак тўланадиган товар айланмаси йиғиндиси халқаро савдо деб …
2
ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган. меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунё чекланган микдордаги бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши факатгина бошқа мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. бойликнинг кўпайиши қайта тақсимланиш оркали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир мамлакатга кучли иқтисодиётдан ташкари армия, харбий ва савдо флотини ўз ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошка мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин. меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараккиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этдилар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикдилар. улар замонавий иқтисодиётда ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган. меркантилистлар дунёкарашларининг чегараланиб колганлиги шундаки, улар бир мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг камбагаллашуви хисобига юз бериши мумкин деб хисобладилар, халқаро иқтисодиёт ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида эмас, балки бу бойликни купайтириш хисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна олмадилар. бирок бир мунча кейинрок вужудга келган физиократлар таълимотларидан …
3
ва бошқа мамлакатларда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқариладиган (ишлаб чиқаришда савдо ҳамкорлари мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни импорт қилади. мутлақ устунлик назариясининг кучли томони шундаки, у меҳнатнинг қиймат назариясига асосланган ва меҳнат тақсимотининг яққол устунликларини нафақат миллий миқёсда, балки халқаро миқёсда ҳам кўрсатиб беради. халқаро савдони тушунтириб беришда унинг чекланганлиги ҳам яққол кўриниб туради. бу назария у ёки бу товарларни ишлаб чиқаришда мутлак устунлик бўлмаганда мамлакатлар нима сабабдан ўзаро савдо олиб боришини тушунтириб бера олмайди. нисбий устунлик назарияси давид рикардо мутлақ устунликлар назариясини ривожлантирди ва икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо уларнинг хеч бири маълум бир товарни ишлаб чиқаришда мутлак устунликка эга булмаганда ҳам фойдали булишини курсатиб берди. @ муқобил нарх (opportunity cost) — бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтининг бошқа бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақти билан ифодаланишидир. @ нисбий устунлик назарияси — агар бир мамлакат бошқа мамлакат билан солиштирганда нисбатан …
4
унлик назариясининг аҳамиятини баҳолаш жуда мушкул, албатта. у бир неча ўн йиллар давомида халқаро савдони тушунтириб берувчи ва барча иқтисодий билимларга кучли таъсир ўтказа олган асосий назарияларнинг бири бўлиб қолди. иқтисодиётдаги классик мактаб вакиллари томонидан қилинган кўп сонли ўзгартиришлар ва кенгайтиришлар билан нисбий устунлик назарияси амалда биринчи бўлиб жами талаб ва жами таклиф мувозанатини изоҳлаб берди. товар қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат миқдори билан аниқланиши кўзда тутилган бўлса-да, нисбий устунлик назарияси товарнинг қиймати ушбу товарга ҳам мамлакат ичидаги, ҳам хориждаги жами талаб ва таклифнинг нисбати билан аниқланишини кўрсатиб берди. ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясидаги асосий гипотезалардан бири алоҳида олинган товарнинг меҳнат ёки капитал сиғимлилиги ҳамда мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланмаганлиги ҳисобланади. омиллар интенсивлиги (factor intensity) — маълум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш омиллари нисбий сарфини белгиловчи кўрсаткич. омиллар сероблиги (factor abundance) — мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгиловчи …
5
увозанатлашувига олиб келади. ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ўзининг барча камчиликлари ва мавҳум табиатига қарамай ҳозирги кунгача халқаро савдонинг ривожланишини тушунтирувчи энг машҳур назарияларнинг бири бўлиб қолмоқда. шунинг учун ҳам бу назариянинг турли мамлакатлар, товарлар ва ичлаб чиқариш омилларига нисбатан улкан cтатистик массивлар ёрдамида эмпирик йўллар билан текширилишига ажабланмаса ҳам бўлади. леонтьев бир неча эмпирик тестлар ёрдамида хекшер-олин назарияси шартлари амалда бажарилмаслигини кўрсатиб берди. леонтьев парадокси (leontief paradox) — бу хекшер-олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясининг амалда бажарилмаслиги – меҳнат сероб мамлакатларнинг капитал сиғимли, капитал сероб мамлакатларнинг меҳнат сиғимли товарларни экспорт қилишидир. халқаро савдонинг стандарт модели тарихан халқаро савдо назарияларини ишлаб чиқишда иқтисодий таълимот товарлар ва ишлаб чиқариш омиллари таклифини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратган, талабга эса етарли даражада эътибор берилмаган. бироқ барчага маълумки, жаҳон бозорида товарлар таклифи талабга боғлиқ бўлади, шунинг учун ҳам замонавий халқаро савдо назарияси товарлар талаб ва таклифига бирдек эътибор беради. у олдинги мавзуларда кўриб чиқилган классик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари"

1475400026_63145.pptx /docprops/thumbnail.jpeg 2-mavzu халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари режа: 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. халқаро савдо концепцияси 2. халқаро савдонинг классик назариялари 3. халқаро савдода умумий мувозанат 4. халқаро савдонинг янги назариялари халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи савдонинг улушига тўғри келади. дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. иқтисодчи олим ж.сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдода кўринади. ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизими...

PPTX format, 501.2 KB. To download "халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари", click the Telegram button on the left.