халқаро савдо назариялари

DOCX 9 стр. 54,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
14- мавзу. халқаро савдо назариялари. ташқи савдо сиёсати режа 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари 16.2. а.смитнинг мутлақ ва д.рикардонинг нисбий устунлик назарияси 16.3. хекшер – олиннинг неоклассик концепцияси. леоньтев таажжуби 16.4.халқаро савдонинг замонавий назариялари (портер назарияси). ташқи савдо сиёсатининг моҳияти ва воситалари. 17.2. импортга таърифлар. импортга тарифлар киритилишининг иқтисодий оқибатлари. 17.3. ишлаб чиқарувчиларга субсидиялари ва импортни квоталар орқали тартибга солиш. 17.4. экспорт субсидиялари. экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш. 17.5. ўзбекистон республикаси ташқи савдо сиёсатининг хусусиятлари ва уни такомиллаштириш йўналишлари. 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари жаҳон савдоси ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. ташқи савдонинг вужудга келиши икки муҳим объектив сабаб билан изоҳланади. биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги. халқаро савдо ривожланишининг зарурлигини белгиловчи иккинчи муҳим сабаб шундаки ҳамма мамлакатлар ҳам барча турдаги маҳсулотни бир хил самарадорлик билан ишлаб чиқара олмайди. бу икки объектив сабаб ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг такрор …
2 / 9
р. улар ҳиссасига халқаро савдо айланмасининг 10 фоизига яқини тўғри келади. халқаро савдо маҳсулотлари, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча кўринишлари ташқи савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. улар ўз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт операцияларига бўлинади. 16.2. а.смитнинг мутлақ ва д. рикардонинг нисбий устунлик назарияси эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва фойдалилиги тўғрисида дастлабки назариялардан бири а.смитнинг мутлақ устунлик назариясидир. бу назарияга кўра ҳар бир мамлакат ундаги мавжуд шароитлар ва ресурслар ўзига хослигига таянган ҳолда маълум бир товарни энг кам харажатлар ҳисобига (ёки вақт бирлигида бу товарни энг кўп) ишлаб чиқириш имкониятига эга. шундай экан мамлакат мутлақ устунликка эга бўлган товар ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва ушбу товарнинг ўз истеъмолидан ортиқча қисмини сотади ҳамда бошқа товарларни сотиб олади. д. рикардонинг фикрига кўра мамлакатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги …
3 / 9
импортга ҳисоб-китоб қилиш учун ундан кам миқдорда экспорт талаб этилади. амалиётда савдо шароити, биринчидан, товарлар баҳоси ўзгариши ҳисобига, унга бўлган талабнинг ошиши ёки камайишига боғлиқ. айрим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (масалан, нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар) нархларда бўлаётган ўзгаришларга қарамай, катта ютуқларга эришадилар. 16.3. хекшер – олиннинг неоклассик концепцияси э. хекшер ва б. олинлар «ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ ҳолда нархларни тенглашиши» қоидасини олдинга сурган. бунинг маъноси шундан иборатки, миллий ишлаб чиқаришдаги фарқлар ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, капитал ва шунингдек, у ёки бу маҳсулотга ички истеъмолдаги ўзгаришлар каби омилларга боғлиқ. уларнинг қоидаларидаги асосий вазиятлар қуйидагича келтирилган: 1. мамлакатлар ўзларида ортиқча бўлган ишлаб чиқариш омилини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни экспорт қилишади ва аксинча, ўзларида тақчил бўлган ишлаб чиқариш омилларини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни импорт қиладилар. 2. халқаро савдо йўлидаги чеклашлар бекор қилинса товарларнинг турли мамлакатлардаги «омил нархи» (таннархи) нинг тенглашиши каби ўзгаришлар кузатилади. 3. маҳсулотлар экспорти ўрнини аста секин ишлаб чиқариш омиллари …
4 / 9
ди. 16.4.халқаро савдонинг замонавий назариялари 1948 йил америкалик иқтисодчилар п. самуэльсон ва в.столперлар хекшер-олин концепциясини такомиллаштиришди. уларнинг назарияси бўйича халқаро савдо – ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик даражасидан нотекислик, технологияларининг бир-бирига мослиги, рақобатнинг ривожланиши ва маҳсулотларнинг ҳаракатчанлиги каби шароитларда мамлакатлар ўртасидаги ишлаб чиқариш омиллари нархлари тенглашади. д. рикардо моделида ишлаб чиқилган ва э. хекшер, б. олин, п.самуэльсон ҳамда в.столперлар томонидан тўлдирилган савдо концепциясига нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро фойдали савдони йўлга қўйиш, балки мамлакатлар ривожланиши ўртасидаги фарқларни камайтириш воситаси сифатида ҳам қаралади шунингдек м.познер, гхуфбауэр ва р.вернон тадқиқотлари ҳам нисбий устунлик назариясини яна бир бор тасдиқлади. м. портерга ўз тадқиқотлари натижасида мамлакат тармоқлари ва фирмаларининг рақобат устунлигини белгиловчи омилларни икки гуруҳга бўлади: 1.асосий омиллар: -зарур сифатга эга ва етарлича миқдордаги ишлаб чиқариш омиллариниг мавжуд бўлиши; -мамлакат ичида мазкур тармоқ маҳсулотига бўлган талабнинг хусусиятлари, унинг сифат ва миқдор характеристикалари; -мамлакатда ушбу тармоққа йўлдош ва уни таъминлаб турувчи, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган тармоқларнинг …
5 / 9
ашқи савдо сиёсати – бюджет-солиқ сиёсатининг ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган нисбатан мустақил йўналишидир. ташқи савдони чеклаш борасида олиб борилаётган ҳар қандай чора-тадбирлар қисқа муддатли самара беради. узоқ даврда эса, фақат эркин савдогина иқтисодий ресурсларни самарали жойлаштириш имконини беради ташқи савдони чеклаш усулларининг 50 дан ошиқроқ тури мавжуд. уларнинг айримлари давлат ғазнасини тўлдиришга йўналтирилган бўлса, баъзилари умуман импортни чеклашга ва яна бошқаси эса экспортни чеклашга ёки рағбатлантиришга йўналтирилган. амалиётда ташқи савдони тартибга солишнинг таъриф ва нотаъриф усулларидан фойдаланилади. таъриф усулларига импорт ва экспорт божларини жорий қилиш кирса, нотаъриф усулларига экспортерлар ва ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш, квоталаш, лицензиялаш кабилар киради. божхона божлари аввало импорт божлари ва экспорт божларига ажралади. импорт божлари давлат бюджетини тўлдириш мақсадида ва ички бозорларга тушадиган чет эл товарлари оқимини тартибга солиш учун белгиланади. экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маҳсулотлар тақчиллигининг олдини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро савдо назариялари"

14- мавзу. халқаро савдо назариялари. ташқи савдо сиёсати режа 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари 16.2. а.смитнинг мутлақ ва д.рикардонинг нисбий устунлик назарияси 16.3. хекшер – олиннинг неоклассик концепцияси. леоньтев таажжуби 16.4.халқаро савдонинг замонавий назариялари (портер назарияси). ташқи савдо сиёсатининг моҳияти ва воситалари. 17.2. импортга таърифлар. импортга тарифлар киритилишининг иқтисодий оқибатлари. 17.3. ишлаб чиқарувчиларга субсидиялари ва импортни квоталар орқали тартибга солиш. 17.4. экспорт субсидиялари. экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш. 17.5. ўзбекистон республикаси ташқи савдо сиёсатининг хусусиятлари ва уни такомиллаштириш йўналишлари. 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари жаҳон савдоси ташқи иқтисо...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (54,8 КБ). Чтобы скачать "халқаро савдо назариялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро савдо назариялари DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram