халқаро савдо назарияси

DOCX 9 sahifa 34,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
16- мавзу . халқаро савдо назарияси режа 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари 16.2. а.смитнинг мутлақ устунлик назарияси. 16.3.рикардонинг нисбий устунлик назарияси. 16.4. хекшер – олиннинг неоклассик концепцияси 16.5.халқаро савдонинг замонавий назариялари 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари ҳозирги замон иқтисодиётининг очиқлик даражаси яъни мамлакатларнинг ихтисослашуви ва улар ўртасида кооперация чуқурлашиб бормоқда. мамлакатлар ўз иқтисодиётини ривожлантириш,иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш борасида тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бу ҳолатларни этиборга олиши шарт. жаҳон савдоси ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. унинг кенгайиши ва чуқурлашуви натижасида капитални четга чиқариш имкониятлари юзага келди ва унга боғлиқ равишда халқаро молия-валюта, кредит муносабатлари ривожланди. ташқи савдонинг вужудга келиши икки муҳим объектив сабаб билан изоҳланади. биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги. энг катта ҳудудга эга бўлган ёки ривожланган давлатлар ҳам барча ресурслар билан ўзини тўлиқ таъминлай олмайди. улар ўзларида ортиқча бўлган ресурсларни экспорт қилишга ва мамлакатда тақчил …
2 / 9
лди. ташқи савдо халқаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида қуйидаги кўринишларни ўз ичига олади: · маҳсулотларни айирбошлаш: ёқилғи-хом ашё маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари; · хизматларни айирбошлаш: муҳандислик-маслаҳат хизматлари; · транспорт хизматлари, сайёҳлик ва бошқа хизматлар. ҳозирги вақтда хизматларнинг жаҳон экспортидаги ҳиссаси 30 фоиздан ошиб кетди; · янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва «ноу-хоу»лар. улар ҳиссасига халқаро савдо айланмасининг 10 фоизига яқини тўғри келади. халқаро савдо маҳсулотлари, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча кўринишлари ташқи савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. улар ўз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт операцияларига бўлинади. экспорт операцияси - маҳсулотларни чет мамлакатларга чиқариш. импорт операцияси - маҳсулотни хорижий шерикдан сотиб олиш ва уни мамлакатга олиб келиш. реэкспорт операцияси - аввал импорт қилинган ва қайта ишлов берилмаган маҳсулотни чет элга олиб чиқиб сотиш. реимпорт операцияси - аввал экспорт қилинган ва у ерда қайта ишлов берилмаган маҳсулотни чет элда сотиб олиш ва мамлакатга олиб келиш. 16.2. а.смитнинг мутлақ …
3 / 9
н ишлаб чиқарилган бўлади. натижада ҳар икки давлат ҳам кам ресурс сарфлаб кўпроқ маҳсулотга эга бўлади. масалан, ўзбекистон асосан пахта маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашганлиги учун бошқа маҳсулотларга нисбатан кўпроқ шунга эътиборни қаратиш лозим. чунки, ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, об-ҳавоси ва қолаверса, бутун республика шароити пахта етиштиришга мослашган ва унга кам миқдорда меҳнат ва молиявий ресурсларни сарф қилиб, юқори ҳосил олиш технологиясига эга. шунингдек, бошқа мамлакатлар ҳам ўзи ихтисослашган соҳага кўпроқ эътиборни қаратишсагина дунё бўйича кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилади ва халқаро савдода ҳам катта муваффаққиятларга эришиш мумкин. демак, шу йўл билан дунё аҳолисининг талабларини максимум қондириш имкониятига эришилади. аммо қайсидир мамлакат ҳеч қайси маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дунёда мутлақ устунликка эга бўлмаслиги мумкин. бу эса шу мамлакат ҳамма товарларни четдан келтирадими деган саволни туғдиради. агар шундай бўлса импортни бу мамлакат қайси маблағлар ҳисобига молиялаштиради. бу саволга жавоб бериш борасида мутлақ устунлик назарияси боши берк кўчага кириб қолади. 16.3.рикардонинг нисбий устунлик назарияси. д. рикардо …
4 / 9
шуни ҳисобга олган ҳолда д. рикардонинг “нисбий устунлик” назариясини қўллаймиз: 9-жадвал. маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат сарфи. мовут(бир дона) вино( баррель) португалия 90 80 англия 100 120 юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики португалия барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга. яъни бир дона мовут ишлаб чиқариш учун 90 меҳнат бирлиги, бир баррел вино ишлаб чиқариш учун эса 80 меҳнат бирлигини сарфлайди. аммо, д. рикардо португалияда мовут ишлаб чиқаришга нисбатан вино ишлаб чиқариш савдосини йўлга қўйиш кўпроқ фойда олиб келишини таъкидлайди. чунки, бир дона мовутга нисбатан бир баррель вино ишлаб чиқариш арзонга тушмоқда. бунда нисбий устунликдаги фарқ ҳар бир миллат учун халқаро савдода ютуққа олиб келади. яъни, португалия бир баррель винони (80 бирликда) 120 бирликда англияга сотса ва ўз навбатида, англиядан (100 бирликда) ушбу бирликда 1,2 дона мовут сотиб олиш имкониятига эга бўлади. ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотга солиштирганимизда эса 8/9 донага эга бўлар эди. бошқача айтганимизда, португалиянинг вино ишлаб …
5 / 9
сулот ишлаб чиқаришга ихтисослашишгунча ўтган давргига нисбатан камроқ моддий ва меҳнат харажатлари сарфлайдиган бўлади. аммо, бу борада барча назариялар ҳам савдода мамлакатларнинг пул бирликлари ишторокида амалга ошиши ҳисобга олинмаган. чунки, мамлакатлар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун валюталарини алмаштиришади. д. рикардо ушбу вазиятни ҳам тушунтириб бера олган. у изоҳлаганидек юқорида келтирилган имконият валюталарни алмаштириш шароитида ҳам сақланиб қолади. бу вазиятда экспорт-импорт тўловлари ўзаро балансга эга эмас. бундай вазият валюта курсларидаги ўзгаришлар ҳисобига ёки бирор бир мамлакатдаги барча баҳоларни ўзгартириш ҳисобига бартараф этилади. юқоридаги мисол мавҳум хусусиятга эга. у аниқ вазиятларга асосланиши учун: · меҳнат савдо қилаётган мамлакатлар ўртасида эмас, балки мамлакат ичида ҳаракатчан бўлишини; · транспорт, божхона харажатлари, савдо устамалари ва бошқа чеклашлар ҳисобга олинмаслигини; · маҳсулотларнинг янги намуналарни ишлаб чиқаришда янги техника ва технологияларни қўллаш ҳамда уларни кўп миқдорда серияли ишлаб чиқаришда харажатлардаги ўзгаришлар эътиборга олинмаслигини таъминлаш имкониятлари яратилиши лозим. англия ва португалия мисолида келтирилган вазиятларда халқаро савдо нархларининг кенг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро савдо назарияси" haqida

16- мавзу . халқаро савдо назарияси режа 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари 16.2. а.смитнинг мутлақ устунлик назарияси. 16.3.рикардонинг нисбий устунлик назарияси. 16.4. хекшер – олиннинг неоклассик концепцияси 16.5.халқаро савдонинг замонавий назариялари 16.1. халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари ҳозирги замон иқтисодиётининг очиқлик даражаси яъни мамлакатларнинг ихтисослашуви ва улар ўртасида кооперация чуқурлашиб бормоқда. мамлакатлар ўз иқтисодиётини ривожлантириш,иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш борасида тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бу ҳолатларни этиборга олиши шарт. жаҳон савдоси ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. унинг кенгайиши ва чуқурлашуви натижасида капитални четга чиқариш имкониятлари юзага келди ва унг...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (34,4 KB). "халқаро савдо назарияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро савдо назарияси DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram