халқаро савдонинг назарий асослари

DOC 103,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474654649_65055.doc халқаро савдонинг назарий асослари режа: 1. халқаро савдонинг протекционистик назарияси 2. мутлақ устунлик назарияси 3. қиёсий устунлик назарияси 4. ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси 5. маҳсулотнинг ҳаётий цикли 6. халқаро меҳнат тақсимотини тадқиқ этиш йўналишлари 7. рақобат устунлиги назарияси 1. халқаро савдонинг протекционистик назарияси халқаро савдо муаммолари кўп йиллар давомида олим ва сиёсатчиларни қизиқтириб келадиган масалалардан бири ҳисобланади. халқаро савдонинг назарий асосларини биринчи бўлиб тадқиқот предмети сифатида ўрганган ва бу йўналишда тавсиялар ишлаб чиққан оқим меркантилизм ҳисобланади. меркантилизм тарафдорлари бойликнинг келиб чиқиш манбайи савдода, мамлакатнинг бойлиги тўпланган пул билан ўлчанади деган фикрни илгари сурадилар. меркантилизм икки оқимга: дастлабки ва сўнги меркантилизмга ажратилади. дастлабки меркантилизм вакиллари давлатнинг куч қудрати пулда, шунга қараб аҳолининг турмуш тарзи шаклланади деб кўрсатишади. демак, пулни қонуний йўл билан кўпайтириш керак. давлат эса қимматбаҳо металларни четга чиқармасликка, импортни чеклашга ҳаракат қилиши, четдан пул кириб келишини рағбатлантириши керак деган ғояни илгари сурадилар, сўнги меркантилистлар эса актив савдо …
2
орт қилиш йўли билан саноатни рағбатлантириш; импорт қилинадиган саноат товарларига протекционистик тарифларни белгилаш; экспортни, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш; иш ҳақининг паст даражасини ушлаб туриш учун аҳолининг ўсиши. миллий фаровонликнинг зарурий шарти сифатидаги актив савдо баланси доктринаси, шак-шубҳасиз, меркантилизмнинг асоси ҳисобланади. шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ фаровонлигининг асоси-меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, хунармандчилик деб келинар эди (уни биз юқорида кўриб чиқдик). лекин xv асрга келиб вазият кескин ўзгарди. аввало, натурал-хўжалик тизимининг емирилиши, товар-пул муносабатларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг юксалиши, айниқса, янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тузумининг пайдо бўлиши, биринчи навбатда, савдонинг тез ривожланишига туртки бўлди. ноэквивалент савдо туфайли метрополиялар мустамлакалар ҳисобига беқиёс бойиди. мана шу даврга келиб жамиятнинг бойишида савдонинг ўрнини асослаб беришга уринган меркантилизм қарашларида ноэластик талаб ва экспортнинг импортдан кўп бўлишининг мақсадга мувофиқлиги, капитал экспортини рағбатлантириш ва жамият ишларини қўллаб-қувватлаш тушунчалари устунлик қилган, шунингдек, “қўшнингни қуритсанг, гўёки миллат бой бўлади” …
3
ар; – пулнинг пайдо бўлишини одамларнинг сунъий ихтироси натижаси деб ҳисобладилар, пулнинг ўзини эса бойлик билан бир нарса деб қарадилар; – пул қиймати (қиммати)нинг келиб чиқишини олтин ва кумуш пулларнинг «табиий хусусияти» ва мамлакатдаги уларнинг миқдори билан боғлаб талқин қилдилар; – меҳнат таклифининг ошишини юқори иш ҳақи билан эмас, балки паст иш ҳақи зарурлиги билан боғлаб кўрсатдилар; – иқтисодий ўсишни давлатнинг ташқи савдони тартибга солиш ва савдо балансида ижобий сальдога эришиши туфайли мамлакат пул бойлигининг кўпайиши натижаси сифатида қарадилар. шу билан бирга, меркантилистик мактабнинг бу ва бошқа қоидалари иқтисодий адабиётда анъанавий равишда унинг ривожланишидаги икки босқич – дастлабки ва кейинги босқичларини ҳисобга олган ҳолда тавсифланади. бундай босқичларга бўлиниш дастлабки ва кейинги меркантилистларнинг актив савдо балансига, яъни ташқи савдода ижобий сальдога эришиш йўлларини ҳар хил тушунганлиги сабабли келиб чиқади. дастлабки меркантилизм «пул баланси» сиёсатини олиб борган. бу сиёсат пул муомаласини, ташқи савдони маъмурий йўл билан қаттиқ тартибга солиш асосида мамлакатнинг пул …
4
ишга мажбур этди. кейинги меркантилистларнинг «савдо баланси» назарияси (ёки етук меркантилизм) англияда кенг тарқала бошлади. мазкур концепция вакиллари дастлабки меркантилистларни мамлакатдан ташқарига пул чиқаришни ман этгани, импортни ҳаддан ташқари чеклагани учун танқид қилди. уларнинг фикрича, ҳукуматнинг ташқи иқтисодий сиёсатдаги асосий вазифаси – мамлакатда имкони борича кўпроқ пул маблағларини жамғариш эмас, балки актив савдо балансига эришишдир (экспортнинг импортдан устун бўлиши). экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ (ижобий сальдо) – мамлакат бойлигининг ўсишидир. демак, реал бойлик бу– «ўлик пуллар» йиғиндиси эмас, балки янги пулларни, яъни пул капиталини вужудга келтирувчи пуллардир. шулардан келиб чиққан ҳолда, кейинги меркантилизм вакиллари актив савдо балансига эришиш учун қатор тавсияларни илгари сурдилар: – ташқи бозорларни нисбатан арзон товарлар сотиш йўли билан эгаллаш ҳамда бир мамлакат товарини олиб, бошқаларига уни қимматига сотиш; – мамлакатда фақат актив савдо балансини сақлаб турган ҳолда, товарлар импортига рухсат этиш (зеб-зийнат буюмларидан ташқари); – қулай савдо ишларини амалга ошириш учун олтин ва кумушни четга чиқариш, …
5
мамлакатларда товарларни ишлаб чиқаришда мутлақ харажатлардаги фарқ халқаро савдо ривожланишининг асосини ташкил этади деган тезисни асослаб берди. унга кўра, баъзи мамлакатлар бошқа мамлакатларга нисбатан товарларни кам харажат сарфлаб, самарали ишлаб чиқаради. бошқача қилиб айтганда, ушбу мамлакатлар мазкур товарларни ишлаб чиқаришда мутлоқ устунликка эга. мутлақ устунлик юқори меҳнат унумдорлигида ва товарларни ишлаб чиқаришга кетадиган кам харажатларда намоён бўлади. савдони сунъий равишда чеклаб қўйишга а. смит қарши чиқди ва қайси мамлакатнинг маҳсулоти арзон бўлса ўша мамлакат билан савдо қилишнинг авзаллиги тўғрисида айтиб ўтади. масалан, а.смит қайд қилиб ўтганидек: “агар франциянинг виноси португалия виносидан яхши ва арзон бўлса ёки унинг газламаси германия газламасидан яхши бўлса, унда буюк британия учун ўзига керакли чет эл виноси ва газламасини португалия ёки германиядан эмас, балки франциядан сотиб олиш фойдали”. шунингдек, шотландияда узум етиштириш шарт эмас, чунки у ерда вино португалияга нисбатан 30 баробар қиммат. вино қаерда арзон бўлса ўша ердан сотиб олиш мақсадга мувофиқ. а.смитнинг асосий ғояси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро савдонинг назарий асослари"

1474654649_65055.doc халқаро савдонинг назарий асослари режа: 1. халқаро савдонинг протекционистик назарияси 2. мутлақ устунлик назарияси 3. қиёсий устунлик назарияси 4. ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси 5. маҳсулотнинг ҳаётий цикли 6. халқаро меҳнат тақсимотини тадқиқ этиш йўналишлари 7. рақобат устунлиги назарияси 1. халқаро савдонинг протекционистик назарияси халқаро савдо муаммолари кўп йиллар давомида олим ва сиёсатчиларни қизиқтириб келадиган масалалардан бири ҳисобланади. халқаро савдонинг назарий асосларини биринчи бўлиб тадқиқот предмети сифатида ўрганган ва бу йўналишда тавсиялар ишлаб чиққан оқим меркантилизм ҳисобланади. меркантилизм тарафдорлари бойликнинг келиб чиқиш манбайи савдода, мамлакатнинг бойлиги тўпланган пул билан ўлчанади деган фикрни илгари сурадилар. мерка...

Формат DOC, 103,5 КБ. Чтобы скачать "халқаро савдонинг назарий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро савдонинг назарий асосл… DOC Бесплатная загрузка Telegram