туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлари

DOCX 161,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664741856.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлари режа: 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма капитали тушунчаси, таркиби ва тузилиши. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларининг айланиши ва унинг кўрсаткичлари. 3.айланма маблағларга эҳтиёжни аниқлаш. 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма капитали тушунчаси, таркиби ва тузилиши истеъмолчиларга туристик ва меҳмонхона хизматларини ўз вақтида таъминлаш учун туризм ва меҳмонхона корхоналари асосий капитал билан бир қаторда айланма капиталга ҳам эгалик қилишлари лозим. айланма капитал – бу туристик ва меҳмонхона маҳсулоти (хизмати)ни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини тўхтовсиз таъминлаш учун зарур бўлган туризм ва меҳмонхона корхона ларининг пул маблағлари йиғиндисидир. у қисқа муддат ичида (бир йилдан кам муддатда) тўлиқ истеъмол қилинади. айланма капитални бошқачасига айланма маблағлар ёки айланма активлар деб ҳам номланади. айланма маблағларнинг алоҳида хусусиятлари тавсифи учун уларни асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таққослаш мақсадга мувофиқдир (1.1 жадвал). 1.1 жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, айланма капитал асосий капиталга қараганда сезиларли белгилар бўйича фарқланади: …
2
а амортизация ажратмалари шаклида қисмларга ажралган ҳолда ўтказади ўз қийматини хизматлар таннархига бир туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ ўтказади такрор ишлаб чиқариш тавсифи (алмаштириш) тўлиқ жисмоний ёки маънавий эскириши билан такрор ишлаб чиқариш амалга оширилади навбатдаги туристик ва меҳмонхона хизматини кўрсатиш учун янги айланма маблағлар ишлатилади корхонада фойдаланиш жойи бўйича айланма капитал икки гуруҳга бўлинади: айланма ишлаб чиқариш фондлари ва айланма муомала фондлар. айланма муомала фондлар айланма капитал (айланма маблағлар) айланма ишлаб чиқариш фондлари 1.1 чизма. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма капитал таркиби. айланма ишлаб чиқариш фондлари – бу туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни ишлаб чиқаришда бевосита қатнашадиган ва қисқа муддат давомида ўз қийматини маҳсулот (хизмат)лар таннархига тўлиқ ўтказадиган корхона айланма маблағларнинг бир қисмидир. айланма ишлаб чиқариш фондларининг камроқ қисмини туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни доимий ишлаб чиқаришни таьминлаш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш захиралари ташкил этади. захиралар таркибига корхона айланма фондларининг қуйидаги элементлари …
3
иқариш фондларининг таркиби. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари айланма ишлаб чиқариш фондларининг катта қисмини келгуси давр харажатлари эгаллайди. келгуси давр харажатларига жорий даврда амалга оширилган, лекин келгуси даврда маҳсулот (хизмат) таннархига кирувчи харажатлар (туристик мавсумнинг бошланишига тайёргарлик харажатлари, ижара тўлови ва мавсумлар ўртасидаги консервация вақтида корхоналарни сақлаш харажатлари, йўлланмалар (путёвка) ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун харажатлар ва ҳоказолар). айланма ишлаб чиқариш фондлари билан бир қаторда ҳар бир туристик ва меҳмонхона корхоналари айланма муомала фондларга ҳам эгалик қилади. айланма муомала фондлар – бу туризм ва меҳмонхона маҳсулот (хизмат)ларини айирбошлаш соҳасида фойдаланиладиган корхона айланма маблағларининг бир қисмидир (1.3 чизма). ҳисоб ҳужжатларидаги пул маблағлари банк ҳисоб рақамидаги ва кассадаги пул аккредитивлардаги пул маблағлари тайѐр маҳсулот айланма муомала истеъмолчиларга жўнатилган маҳсулот товар)лар ( 1.3 чизма. туристик корхона айланма муомала фондлари таркиби. айланма муомала фондлар янги қийматнинг яратилишида қатнашмайдилар, фақат уни ифодаловчилари ҳисобланадилар. туризм корхоналари айланма муомала фондлари таркибига қуйидаги иқтисодий элементлар киради: тайёр маҳсулот, …
4
туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларининг турлари, корхона ва шерикларининг жойи, туристик маҳсулотни сотиш шароитлари маълум маънода айланма маблағлар тузилишида ўз аксини топади. жумладан, туроператор корхоналарида айланма ишлаб чиқариш фондлари ҳиссасига жами айланма маблағлар қийматининг тахминан 30 35 фоиз тўғри келади, айланма фондлар ҳиссасига эга 65 70 фоиз, меҳмонхона индустрияси корхоналарида эса тескариси, корхона жами айланма маблағлари қийматида айланма ишлаб чиқариш фондларининг улуши учдан икки қисми айланма фондларга эса тегишли равишда учдан бир қисми тўғри келади. аммо айланма фондлардаги маблағлар ҳажми кўпчилик ҳолатларда туристик хизматлар учун қабул қилинган ҳисоб китоблар тизмига боғлиқ бўлади, шунингдек туристик корхонадаги, бухгалтерия ҳисобининг сифати ва тўловларнинг ўтиш тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларининг айланиши ва кўрсаткичлари туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари айланма маблағлари, иқтисодиётнинг моддий тармоқлардаги корхоналардаги каби доимий равишда ҳаракатда бўлади, яъни пул шаклидан моддий шаклга ва тескариси моддий шаклдан пул шаклига тўхтовсиз айланишини амалга ошириш орқали. аммо туризм ва …
5
ўз хусусиятларига эга. жумладан, туристик корхона маҳсулоти моддий тавсифга эга бўлмаганлиги туфайли, айланишнинг учунчи босқичи иккинчи босқичга мос келади. шу сабабли туристик корхонада айланма маблағлар фақат айланишнинг икки босқичини ўтади (2.2 чизма). 1. харид қилиш ва туристик хизматларни шакллантириш босқичи, унда айланма маблағлар пул шаклидан моддий шаклга ўтади, яьни турмаҳсулот захираларига. 2. туристик хизматни кўрсатиш босқичи, унда тайёр турмаҳсулот сарфланади ва пул маблағларига айланади, улар туристик корхонанинг моддий захираларини тўлдириш учун яна ишлатилади. туристик корхона айланма маблағларининг айланиши турпакет хизматларини ташкил қилишдан бошланади ва сотилган туристик хизматлардан корхона ҳисоб рақамига тушумнинг келиб тушиши билан якунланади. хомашѐ ва материалла 2.1 чизма. саноат корхонаси маблағларининг айланма босқичлари. турни туристик хизматларни 2.2 чизма. туристик корхона маблағларининг айланма босқичлари. туристик корхона айланма маблағлари бир вақтнинг ўзида айланишнинг барча босқичларида бўлади, шу сабабли айланма маблағларнинг бир босқичидан иккинчи босқичга ўтиш тезлиги ошганда уларнинг ҳар бир босқичда бўлиш вақти камаяди ва бу ўз навбатида айланма маблағларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлари" haqida

1664741856.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлари режа: 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма капитали тушунчаси, таркиби ва тузилиши. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларининг айланиши ва унинг кўрсаткичлари. 3.айланма маблағларга эҳтиёжни аниқлаш. 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма капитали тушунчаси, таркиби ва тузилиши истеъмолчиларга туристик ва меҳмонхона хизматларини ўз вақтида таъминлаш учун туризм ва меҳмонхона корхоналари асосий капитал билан бир қаторда айланма капиталга ҳам эгалик қилишлари лозим. айланма капитал – бу туристик ва меҳмонхона маҳсулоти (хизмати)ни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини тўхтовсиз таъминлаш учун зарур бўлган туризм ва меҳмонхона корхона ларининг пул маблағл...

DOCX format, 161,4 KB. "туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.