тадбиркорлик қобилияти

DOCX 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1667336506.docx тадбиркорлик қобилияти режа: 1. ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. 2. тадбиркорлик қобилияти. 3. тадбиркор ва бизнесмен. 4. тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишдги асосий воситалар. 5. тадбиркорнинг хуқуқий маданияти. тадбиркорлик бозор иктисодиетига хос иқтисодий фаолиятдир. бошкача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш ва айирбошлашни ташкил этиш буйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир. “тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятини кафолатлаш тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунида тадбиркорликка куйидагича таъриф берилган: “тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлик асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишдир”. бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган омиллардан бири тадбиркорлик қобилиятидир. тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бирбирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга айтилади. бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. тадбиркорликнинг моҳияти куйидагилар оркали янада ойдинлашади: биринчидан, тадбиркорликнинг субъекти ким бўлиши …
2
нга мос равишда тадбиркорларнинг 3 гурухини алохида кўрсатиш мумкин: 1) янги товар ёки хизмат лойихасини ташкил этиш. тадбиркорликнинг бу тури билан интеллектуал мулк эгалари инновация тадбиркорлари шугулланади. 2) ишлаб чикаришни ташкил этиш билан шугулланувчи тадбиркорлар. 3) товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шугулланувчи тадбиркорлар. учинчидан, мақсад жихатидан тадбиркорликнинг икки турини: а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад килган; б) ижтимоий самарага (масалан, табиат мухофазаси, ёш авлод тарбияси, согликни саклаш) эришишни мақсад килган турларини ажратиш мумкин. тадбиркорларга хос хусусиятлар куйидагилардан иборат: 1. шугулланаетган соха буйича илм, билимга эгалиги. 2. таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул килиш буйича ташаббускорлик кобилияти. 3. иқтисодий жараенларни чукур фикрлай олиш. 4. қонунларга итоаткорлиги. 5. инновациячиликнинг фаоллиги. 6. мақсад сари интилувчанлик. 7. ташкилотчилик. 8. тежамкор бўлиши. 9. ўз сўзининг устидан чикиш. 10. рухий поклик ва халоллиги. 11. ўз жамоаси учун кўрашувчанлик. тадбиркорликни ривожлантириш учун қуйидаги шартшароитлар талаб этилади: 1. мулк муносабатларининг уйгунлашуви. бозор иктисодиети шароитида …
3
ълумотлар, иш кучи, хом аше харакати учун сунъий гояларнинг йуклиги. 4. бозор инфратузилмасининг мавжудлиги. бунга куйидагилар киради: · тижорат банклари; · товар, фонд, мехнат, валюта биржалари; · тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси; · маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа воситалари; · эксперт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати ташкилотлари, арбитражлар ва х.к. 5. тадбиркорлик учун ҳуқуқуий кафолатнинг мавжудлиги, яъни тадбиркорликни химояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги. 6. янги корхоналарга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш буйича давлат томонидан берилган имтиёзлар ва х.к. ўзбекистон республикаси президентининг “хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рагбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўрсатилишича: хусусий тадбиркорлик, кичик ва урта бизнесни ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти сохасига кредит ресурсларини кенг жалб килиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун макбул шароит яратиш мақсадида: кичик тадбиркорлик субъектлари куидагича белгиланган: -мулк шаклидан катъий назар ишлаб чикариш, илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо қишлоқ хўжалиги …
4
ли луғатида «бизнесмен» гўёки тадбиркор, ишчан деб билинса, «бизнес» эса - фаолият, фойда келтирувчи машғулот деб тушунилади. «тадбиркор» ва «бизнесмен» каби тушунчалар билан ишлаб чиқариш, даллолчилик, савдо, молиявий ва инновация фаолиятлари билан шуғулланувчи ва маълум миқдорда даромад олиш ниятидаги инсон ифодаланади. ватанимиз ва хорижий давлат олимлари бозор иқтисоди жараёнини тадқиқ қилар экан, тадбиркорлик ва бизнесни иқтисодий фаолиятнинг бир тури деб қараб, бу тушунчалар хусусий шахслар, корхона, ташкилотлар томонидан даромад олиш мақсадида ўзининг ва шартномадаги шерикларининг манфаатларини кўзлаб, ишлаб чиқариш, товар сотиб олиш ва сотиш ёки бош-қа товарлар, хизматларга ёки пулга айирбошлаш каби эркин хўжалик юритиш фаолиятини билдиради, деб ҳисоблайдилар. «тадбиркор» ва «бизнесмен» каби тушунчалар уларнинг иқтисодий фаолият соҳалари кўрилаётганда маънодош деб ҳисобланмайди. «бизнес» тушунчаси «тадбиркор»дан анча кам маънога эга деб қаралади. ғарб давлатларининг бозор иқтисодиёти ҳақидаги адабиётларида, бизнес - жамиятнинг талаб ва хоҳишларини қондиришга қаратилган ишлаб чиқариш тизими, деб тушунтирилади. бизнес бозор иқтисодиётининг барча иштирокчилари орасидаги муносабатларни қамраб олади ва …
5
, тадбиркор тўла ёки қисман моддий маблағига ёки молиявий ресурсларга эга бўлган ғайратли инсон бўлиб, у ушбу ресурсларни ўз ишини (бизнесини) ташкил қилиш учун ишга солади. унинг томонидан бунёд этилган фирма (ташкилот, ширкат, корхона) давлатимиздаги тараққий этаётган кичик бизнеснинг бир қисмига айланади. бозор муносабатлари тизимида кичик бизнес қуйидаги алоҳида хусусиятлари: ишлаб чиқариш ҳажми, ишловчиларнинг сони ва қайси саноат тармоғига тегишлилиги билан тавсифланадиган тадбиркорлик шакли сифатида намоён бўлади. кичик бизнесга ўзининг мустақил мулки ва хўжалик мустақиллигига эга бўлган ва ўзининг фаолияти соҳасида юқори (доминант) ҳисобланмаган фирмалар киради. хорижий тадқиқотчиларнинг кўпчилиги, кичик бизнеснинг ўзида 500 киши банд бўлган ва савдо-сотиқ ҳажми 20 млн. доллардан ошмаган фирмаларни киритадилар. аммо, бу кўрсаткичлар, маълум даражада шартлидир. махсус кўрсаткичлар сифатида, яна қўшимча қиймат солиғи ва корхонадаги асосий воситалар қиймати қўлланади. ўзининг «кичик бизнес» деган номига қарамасдан ушбу ишлаб чиқариш ва тижорат фаолияти тури барча тараққий топаётган давлат иқтисодида муҳим аҳамиятга эга. унинг қуйидаги афзалликлари: · маҳаллий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тадбиркорлик қобилияти"

1667336506.docx тадбиркорлик қобилияти режа: 1. ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. 2. тадбиркорлик қобилияти. 3. тадбиркор ва бизнесмен. 4. тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишдги асосий воситалар. 5. тадбиркорнинг хуқуқий маданияти. тадбиркорлик бозор иктисодиетига хос иқтисодий фаолиятдир. бошкача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш ва айирбошлашни ташкил этиш буйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир. “тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятини кафолатлаш тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунида тадбиркорликка куйидагича таъриф берилган: “тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлик асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус била...

DOCX format, 2.0 MB. To download "тадбиркорлик қобилияти", click the Telegram button on the left.

Tags: тадбиркорлик қобилияти DOCX Free download Telegram