бозор тизимида тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик капитали

DOCX 80,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493309717_68067.docx бозор тизимида тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик капитали режа: 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. 2. тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва тамойиллари. 3. тадбиркорлик капиталининг ҳаракати ва унинг босқичлари. 4. тадбиркорлик капиталининг айланиши. асосий ва айланма капитал. 5. асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги. 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва унинг асосий белгилари республикамизда мустақилликнинг меваларидан бири – бу иқтисодиётда бозор тизимини жорий қилиниши ва хўжалик юритишнинг турли шаклларида олиб боришга имкон яратилишидир. булар жумласига: тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитни яратиб бериш ҳам киради. тадбиркорлик фаолияти иқтисодий фаолиятнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. тадбиркорликнинг тарихи жуда узоқ ўтмишга бориб тақалса-да, унинг ҳозирги замон тушунчаси xviii асрда пайдо бўлган ва кўпинча «мулкдор» ибораси билан бир хил тушунилган. кейинчалик реал хўжалик ҳаётида иштироқ этувчи капиталнинг мулкдор капиталдан ажралиб чиқиши натижасида «тадбиркорлик» тушунчаси «мулкдор» тушунчасига тўғри келмай қолади. тадбиркорлик умуман пул топиш эмас. пул топишни бир неча йўли бор, яъни ёлланиб ишлаш …
2
н ташаббускор шахс.(в.замберг); · тадбиркор, ишлаб чиқариш омилларни уйғунлашувининг янги нисбатини изловчи, иқтисодий ўсиши таъминловчи ва новаторлик хусусиятлари юқори даражада ривожланган киши. (и.шумпетер). ҳозирги замон ғарб адабиётида ҳам тадбиркорликка фойда олиш мақсадини кўзлаб хўжалик юритиш санъати, иқтисодий ва ташкилий ижодкорлик, ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, новаторлик, хавф-хатарга нисбатан тайёр бўлиш ва шу каби кўп қиррали томонлари билан қаралади. ҳозирги кунда бизнинг иқтисодий тафаккуримиз, аниқроғи бошқариш назарияси хам тадбиркорлик фаолиятини шундай тушуниш томон бормоқда. жумладан, «тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунида таърифланишича тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир. қисқа қилиб айтганда, тадбиркорлик фаолияти фойда олишга қаратилган иқтисодий фаолиятдир. тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун албатта мулк эгаси бўлиш шарт эмас, у зарур воситаларни ижарага олиши, ссуда олиши ва ишни юритиши мумкин. тадбиркор бозордаги талабни қондириш имкониятларини олдиндан кўра олади ва уларни …
3
сурсларни бир жойда уйғунлаштирувчи ташаббускор ҳисобланади. i. тадбиркор бизнесни юритиш, фойдани кўпайтириш бўйича асосий қарорлар қабул қилади, бу қарорлар корхона фаолиятининг мақсадини аниқлаб беради. ii. тадбиркор – юқори фойда орқасидан қувиб, янги маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш технологияси ёки ҳатто бизнесни ташкил қилишнинг янги шаклларини тижорат асосида жорий қилишга ҳаракат қилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади. iii. тадбиркорлик фаолияти – бу таҳликага борувчи фаолиятдир. ҳозирги замон тадбиркори бозорни талабгир товарга тўйдира оладиган товар ишлаб чиқарувчидир. у янгиликни жорий эта оладиган, ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлайдиган, ўзи ва ўз жамияти бойлигини ошира оладиган бўлиши зарур. тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий – иқтисодий шарт-шароитлари ётади. биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум …
4
биларни амалга оширишга асосланади. учинчидан, хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш имконияти ва шу кабиларни реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий сиёсий шароит яратиши зарур. тўртинчидан, эркин тадбиркорлик, мулкчилик ва ўзлаштиришнинг турлитуман шакллари ва турларини тақозо қилади. ўз навбатида турли-туманлиликнинг ўзи объектив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади. етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади. юқорида кўриб чиқилган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган давлатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс ҳолда фаолиятнинг бу тури хуфёна иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетади. 2. тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва тамойиллари тадбиркорлик деганда уни ўтмишдаги қўпол ёввойи шакллари эмас, балки унинг замонавий турлари, яъни маданийлашган шакллари ҳақида гап кетади. ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиёс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат …
5
қамраб олади. ривожланаётган мамлакатларда давлат корхоналари миллийлаштирилган чет эл компаниялари базасида асосан саноатнинг кончилик тармоқларида тузилади. ривожланаётган ва ривожланган кўпчилик мамлакатларда давлат компаниялари саноат фирмалари орасида пешқадам ҳисобланади. турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турлитуманлиги билан анча фарқланади. ҳатто бирор-бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас. юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин: · бюджет корхоналари; · давлат ишлаб чиқариш корхоналари; · аралаш компаниялар; ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар бюджет корхоналарига киради. ўзларининг ҳолати бўйича улар давлатнинг маъмурий – бошқариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзўзини бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. улар олган фойдадан солиқ тўламайди. барча даромад ва харажатлар давлат бюджети орқали ўтади. давлат ишлаб чиқариш корхоналари – бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. улар мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бозор тизимида тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик капитали"

1493309717_68067.docx бозор тизимида тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик капитали режа: 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. 2. тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва тамойиллари. 3. тадбиркорлик капиталининг ҳаракати ва унинг босқичлари. 4. тадбиркорлик капиталининг айланиши. асосий ва айланма капитал. 5. асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги. 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва унинг асосий белгилари республикамизда мустақилликнинг меваларидан бири – бу иқтисодиётда бозор тизимини жорий қилиниши ва хўжалик юритишнинг турли шаклларида олиб боришга имкон яратилишидир. булар жумласига: тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитни яратиб бериш ҳам киради. тадбиркорлик фаолияти иқтисодий фаолиятнинг ажралмас таркибий қисми ҳисоблан...

Формат DOCX, 80,8 КБ. Чтобы скачать "бозор тизимида тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик капитали", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бозор тизимида тадбиркорлик фао… DOCX Бесплатная загрузка Telegram