овқатланиш корхоналарининг ташкилий тузилмаси

DOC 74,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682579749.doc овқатланиш корхоналарининг ташкилий тузилмаси режа: 1. ресторан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти давомида ташкилий тузилманинг ўрни. 2. корхона бошқарувининг усуллари тамоиллари, вазифалари. ресторан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти давомида ташкилий тузилманинг ўрни. умумий овқатланиш ташкилот тармоқларини тўғри жойлаштириш -аҳолини иш жойида, манзилида, дам олишида овқатланишини тўғри таъминлашдан иборат. умумий овқатланиш тармоқларини очишда қуйидаги ҳолатлар хисобга олинади: аҳолининг миқдори, унинг таркиби ва эхтиёж қобилияти, географик шароит, ишлаб чиқариш ташкилоти ва ахоли яшайдиган жойларнинг узоқ-яқинлиги. шундагина умумий овқатланиш ташкилотидан аҳоли яхши фойдаланиши мумкин. ахоли зич жойлашган йирик шахарларда халқнинг қайси томонга қараб қўпроқ харакат қилиши ҳам ҳисобга олиниб овқатланиш маскани очилади. шунинг билан бирга фақат шу атрофда яшайдиган ахоли, яқин-ўртадаги ташкилот, муассаса ходимларигина эмас, балки келадиган мехмонлар ҳам назардан четда қолмаслиги керак. кишилар эҳтиёжини, уларнинг харакат йўналишлари ва гавжум бўладиган жойларини ўрганиш натижасида умумий овқатланиш ташкилотлари жойлаштирилади. йирик ошхоналар, тамаддихоналар, қаҳвахона, барлар, ресторанлар ахолининг мехнат, маданий-маиший муассаса ходимлари, қучадаги …
2
қаҳвахона ва тамаддихоналарда, шунингдек, кичикроқ ресторанларда қўпроқ учрайди. бунда хизмат кўрсатиш радиуси 800 м дан ошмаслиги керак. йирик ресторанлар учун бу масофа 1,5—2 км ни ташкил этади. ошхона, қаҳвахона, ресторанлар шундай ўрнашган бўлиши лозимки, тайёрлов ташкилотларини ярим тайёр ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш ягона тизим ихтиёрида бўлсин. йирик шахарларда тайёр маҳсулотлар совутилиб тез музлатилган ҳолда, шунингдек олий даражада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар тайёрловчи ташкилотлар томонидан тайёрлаб берилади. умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан ресторанларни бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молиявий маблагларни мувофиқ равишда мослаштиришни таъминлашга қаратилган. ресторанда бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хизматнинг олий даражада бўлиши фақат рестораннинг техник ҳолатига, бинонинг шинамлигига ва залларнинг технологик жихозига боғлиқ бўлибгина қолмай, балки рахбарларнинг ишчанлик сифатига ҳам боғлиқдир. қуйидагиларни бажариш ресторанларни бошқаришга киради: -умумий овқатланиш ташкилотси ва унинг филиаллари устидан умумий раҳбарлик; -ишлаб чиқариш ва хизмат ходимларини технологик ва техник жиҳатдан тайёрлаш; -техник-иқтисод бўйича режалаштириш; -хисоб ва молия фаолияти; - техник ва ишлаб чиқариш таъминоти. …
3
дан рахбарликни амалга оширади, мехнат жамоаси номидан иш қилади, уларнинг манфаатини химоя қилади, бурчларини бажариши учун жавоб беради. мехнат жамоаси маъмурият билан бир қаторда ресторан бошқарувида қатнашади. умумий овқатланиш мехнат жамоасининг бутун мақсад ва вазифалари битта биргаликда мехнат қилиб маҳсулот тайёрлайди ва уни истеъмолчиларга, харидорларга, хўрандаларга етказиб беради. мехнат жамоаси хўжалик масалаларини мухокама қилиш, қарорлар қабул қилиш, меҳнат жараёнини, режалаштириш ва тартибга солиш хуқуқига эга. ресторан меҳнат жамоаси таркибига бригадалар, бўғинлар киради. ресторанларда ташкил этиладиган ошпазлар бригадалари, официантлар - мехнат жамоасининг асосий қисми ҳисобланади. бригадалар комплекс ва махсус бўлиши мумкин. комплекс бригадалар ошпазларни, ошхона ёрдамчи ишчиларини, идиштовоқлар ювувчиларни бирлаштиради. бундай ишчилар сонини жуда купайтирмай, оз сонли кишиларни режали ишлатилса, унумли натижаларга эришиш мумкин. махсус бригадалар бир соҳада ишловчиларнигина бирлаштириши мумкин: ошпазлар, қандолатчилар, юк ортувчилар, официантларни алоҳида-алоҳида иш муддатига қараб бригадалар сменали ёки сменасиз, ҳамма ишларни ўзлари бажарадиганга бўлинади. сменасиз ишда моддий қимматга эга бўлган буюмлар қўлдан-қўлга ўтиб юрмайди вақт тежалади. …
4
сил бўлган даромад ҳисобига ҳамма харажатларни қоплайди. бунда ишлаб чиқаришни янада ривожланшитириш, ходимларни моддий рағбатлантиришни ҳам ҳисобга олиш керак. ресторан бошқарув аппарати тузилиши характери унинг бўлимлари таркибий қисми билан, уларнинг ўзаро муносабатлари, ўзлари ишлаб чиқарган ва сотиб олган маҳсулотлар миқдори билан белгиланади. бошқача қилиб айтганда, рестораннинг тури, залларнинг сиғими ва ишнинг ўзига хос хусусиятига ҳам боғлиқ. ресторан ходимларининг хуқуқ ва бурчлари махсус йуриқнома ва ички тартиб-қоида хужжати билан амалга оширилади. ресторан директори ҳамма ташкилий ишлар, савдо-ишлаб чиқариш харакатининг натижалари, рестораннинг тижорат-хужалик-молиявий фаолияти учун жавоб беради. директор хўрандаларга маданий хизмат кўрсатиш, таомларнинг яхши сифатда бўлиши, ҳисоб-китоб ва назорат ҳолати, моддий бойликларнинг сақланиши учун масъул хисобланади. у меҳнат қонунчилигига риоя қилиши керак. ресторан директори ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини мустақил ҳал қилади. ресторан директори қуйидагиларни бажариши шарт: -ташкилотни хомашё, маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, моддийтехника анжомлари билан ўз вақтида изчил, режали таъминлаб туриш; · ташкилотнинг ҳамма тармоқ ишларини назорат қилиш, савдо қоидаларига риоя …
5
вдодан тушган даромадига боғлиқ. меҳнатга хақ тўлаш фондини белгилашда товар айланиш даражасини хисобга олиш керак. рестopан директорининг яна бир вазифаси - меҳнатни ташкил қилишнинг бригада шаклини жорий қилишдир агар ишнинг яхши бориши учун фойдали бўлса, бригада тизимига рахбар, инженертехник ходимларни, мутахасисларни, хизматчиларни ҳам жалб қилиши лозим. бунда моддий манфаатдорлик ҳам ошади. жамоа бошида мутахассис, ишбилармон раҳбар туриши, кишилар билан ишлай биладиган, илмий-техника ютуқлардан унумли фойдалана биладиган, масалани ўзи мустақил бажарадиган, жамоа ишлаб топган маблағлардан мақсадли фойдалана оладиган киши бўлиши лозим. юқоридагига ўхшаш талаблар директор муовинига ҳам кўчади, чунки унинг хуқуқли ҳам белгиланган соҳа бўйича директорникига ўхшайди. у директора топширган соҳа учун маъсулдир. рестораннинг ишлаб чиқариш бўйича мудири вазифаси: · мижозлар эхтиёжини ўрганиш; · хомашёдан унумли фойдаланишни таъминлаш ва олий сифатли таом тайёрлашда пазандалик қоидаларига технологик қўрсатмаларига амал қилиш; · мавжуд маҳсулотлар ассортименти минимумини ҳисобга олган ҳолда таомнома тузиш, таомлар навини белгилаш; · ходимларнинг ишга чиқиш жадвалини тузиш, уларни жой-жойига қўйиш; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"овқатланиш корхоналарининг ташкилий тузилмаси" haqida

1682579749.doc овқатланиш корхоналарининг ташкилий тузилмаси режа: 1. ресторан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти давомида ташкилий тузилманинг ўрни. 2. корхона бошқарувининг усуллари тамоиллари, вазифалари. ресторан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти давомида ташкилий тузилманинг ўрни. умумий овқатланиш ташкилот тармоқларини тўғри жойлаштириш -аҳолини иш жойида, манзилида, дам олишида овқатланишини тўғри таъминлашдан иборат. умумий овқатланиш тармоқларини очишда қуйидаги ҳолатлар хисобга олинади: аҳолининг миқдори, унинг таркиби ва эхтиёж қобилияти, географик шароит, ишлаб чиқариш ташкилоти ва ахоли яшайдиган жойларнинг узоқ-яқинлиги. шундагина умумий овқатланиш ташкилотидан аҳоли яхши фойдаланиши мумкин. ахоли зич жойлашган йирик шахарларда халқнинг қайси томонга қараб қўпр...

DOC format, 74,5 KB. "овқатланиш корхоналарининг ташкилий тузилмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.