бюджет жараёнини ташкил этиш асослари

DOC 7,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684052459.doc бюджет жараёнини ташкил этиш асослари режа: 1. харажатлар сметаси ва шататлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва уларни рўйхатдан ўрказиш 2. харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш ва тасдиқлаш 3. харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш 4. бюджет тизими бюджетларини ижро этиш тартиби 5. бюджетлараро муносабатлар 6. давлат бюджети тақчиллиги ва профитсити, давлат томонидан маблағ жалб қилиш харажатлар сметаси ва шататлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва уларни рўйхатдан ўрказиш. харажатлар сметаси – бюджет ташкилотлари молиявий режаси сифатида. смета, унинг элементлари. сметаларнинг турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон республикаси бюджет кодексининг 4-моддасида бюджет ташкилотларига қуйидагича таъриф берилган: «бюджет ташкилоти – давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир. бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини …
2
на тақсимлаш учун имкониятлар яратиш; · иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, иш ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатларни гуруҳлаган ҳолда бир сатрда маблаг билан таъминлаш усулида бюджет ташкилотларини |нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) маблаг билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш; · бюджетдан маблаг билан таъминлашни бюджет ташкилотларининг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш; · бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рагбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш. мазкур қарорнинг тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган фаолиятдаги ташкилотларга қўшимча равишда 2000 йилдан бошлаб бир қатор бюджет ташкилотлари ва муассасаларига юридик шахс мақоми берилган. булар: маориф соҳасида: -касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, профессионал-техника ўқув юртлари ва болалар уйлари; -умумтаълим мактаблари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари – ўқувчилар контингенти 400 кишидан кам бўлмаса; -интернатлар – ўқувчилар контингенти 200 кишидан кам бўлмаса; -мактабгача тарбия болалар …
3
ижроси тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш механизмининг ўзгариши муносабати билан амалдаги 414-сон қарорга 2007 йил 19 июль 148-сон вазирлар маҳкамасининг қарори билан қатор ўзгартиришлар киритилди. унга мувофиқ, ғазна ижросига ўтган бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ягона ғазна ҳисоб рақамидан, шунингдек сметада кўрсатилган харажатлар гуруҳларининг ҳар бир моддаси бўйича ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади. харажатлар сметаси - бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат. ўзбекистон республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини, вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш молия вазирлигининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғига асосан тасдиқланган «бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси …
4
влат томонидан тартибга солинадиган баҳолари ва тарифларига, шунингдек нодавлат корхоналар ва ташкилотларнинг айрим товарлари ва хизматлари баҳоларига; 4. юқори турувчи ташкилотлар рахбарларининг ўзлари тасарруфидаги муассасаларнинг келгуси йил учун харажатлар сметаларини тузиш масалалари бўйича кўрсатмалари ва таклифларига, агарда улар қонун хужжатларига зид бўлмаса, 5. болалар ва бошқа ижтимоий-маданий ташкилотларда овқатланишга кетадиган харажатлар суммаси қонун ҳужжатлари билан тасдиқданган ташкилотларнинг айрим турлари учун белгиланган овқатланиш меъёрлари овқатланиш кунининг сонидан келиб чиқиб ҳисобланади; 6. дори-дармонларга кетадиган харажатлар суммаси қонун хужжатлари билан белгиланган пул харажатлари меъёрига қараб ҳисоблаб чиқилади; 7. ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим-кечак, пояфзал, чойшаб, ётоқ анжомлари ва бошқа юмшоқ буюмлар сотиб олишга кетадиган харажатлар, моддий таъминотнинг амалдаги меъёрлари асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади. 1-расм. бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларининг гуруҳланиши вақтинчалик харажатлар сметаси - бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда …
5
н харажатлар сметаси доирасида сарфланади. смета харажатлари қуйидаги харажат гуруҳлари бўйича режалаштирилади: харажатларни молиялаштириш (тўлаш) бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади. (ўзр вм 19.07.2007 й. 148-сон қарори тахриридаги банд) харажатлар сметаларига фақат олий мажлис қарорлари, президент фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, шу билан бирга белгиланган харажатлар, шунингдек, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ва тегишли ҳокимиятлар томонидан, уларга берилган ҳуқуклар доирасида назарда тутилган харажатлар киритилади. доимий фаолият кўрсатувчи бюджет ташкилоти бўйича харажатлар сметалари 1 январдан 31 декабргача бўлган муддатга тузилади ва амал қилади. жорий йилда ишга тушириладиган ташкилотлар бўйича эса уларнинг бюджет йилида ишлаган муддатига тузилади ва амал қилади. харажатлар сметалари ташкилотлар томонидан ўзбекистон республикаси давлат бюджети харажатларининг амалдаги иқтисодий таснифига мувофиқ харажатлар гуруҳи бўйича, бошқа харажатлар ва уларнинг ҳисоб-китобини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бюджет жараёнини ташкил этиш асослари" haqida

1684052459.doc бюджет жараёнини ташкил этиш асослари режа: 1. харажатлар сметаси ва шататлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва уларни рўйхатдан ўрказиш 2. харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш ва тасдиқлаш 3. харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш 4. бюджет тизими бюджетларини ижро этиш тартиби 5. бюджетлараро муносабатлар 6. давлат бюджети тақчиллиги ва профитсити, давлат томонидан маблағ жалб қилиш харажатлар сметаси ва шататлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва уларни рўйхатдан ўрказиш. харажатлар сметаси – бюджет ташкилотлари молиявий режаси сифатида. смета, унинг элементлари. сметаларнинг турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон республикаси бюджет кодексининг 4-моддасида бюджет ташкилотларига қуйидагича таъриф берилган: «бюджет ташкилоти – давлат функци...

DOC format, 7,0 MB. "бюджет жараёнини ташкил этиш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.