ўқув жараёнини ташкил этиш йуллари

DOCX 8 pages 40.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
7-амалий машғулот ўқув жараёнини ташкил этиш йуллари режа: 1. педагогик техника ҳақида тушунча. 2. ўқитувчи фаолиятидаги педагогик техниканинг таркибий қисмлари. 3. педагогик техникани шакллантириш усуллари. 4. ўқитувчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш техникаси. №1-тест индивидуал топшириқ. темперамент ўрганиш методикаси “темперамент формуласи” темпераментни ўрганишнинг жуда кўп хилма-хил методлари мавжуд. а.белов темперамент “паспортини” тўлдиришни, кейин эса анча оддий математик ишлов бериш йўли билан темперамент формуласини чиқаришни таклиф этади. “паспорт” ни тўлдиришида нима деб жавоб беришни, сиз одатда ҳар куни (қандайдир алоҳида, фавқулотда холларда эмас) ўзингизни қандай тутишингизни ҳисобга олиш керак. темперамент “паспорти” да сиз ижобий жавоб берадиган сифатларни (+) белгиси билан қайд қилинг. агар у ёки бу типдаги темперамент “паспорти”даги ижобий жавобларнинг миқдори 16-20 тани ташкил қилса, сизда темпераментнинг мазкур типига хос белгилар яққол ифодаланганлиги маълум бўлади. борди-ю, ижобий жавоблар 11-15 та бўлса, демак сизга мазкур темпераментнинг сифатлари муайян даражада хос ҳисобланади. агар ижобий жавоблар 6-10 тадан ошмаса, сизда мазкур типдаги темперамент …
2 / 8
сизда темпераментнинг мазкур типи устун даражада эканлигини билдиради. агар бу натижа 30-39 фоизни ташкил этса, у ҳолда мазкур типнинг сифатлари анча яққол ифодаланган бўлади. агар натижа 20-29 фоизни ташкил этса, мазкур типнинг сифатлари ўртача ифодаланган бўлади натижа 10-19 фоизни кўрсатса, темпераментнинг бу типига хос хусусиятлар оз даражада ифодаланган, деб айтиш мумкин. ... шундай қилиб агар сиз: 1) сабрсиз, ҳовлиқма; 2) сержаҳл; 3) бетоқат; 4) одамлар билан муносабатда кескин ва ростгўй; 5) қатъиятли ва ташаббускор; 6) қайсар; 7) тортишувда топқир; 8) тиришқоқлик билан ишласангиз; 9) таваккал қилишга мойил бўлсангиз; 10) кексиз ва аразламайдиган; 11) тез, эҳтиросли, пойма-пой нутққа эга бўлсангиз; 12) қизиққонликка мойил бўлсангиз; 13) тажаввузкор, уришқоқ; 14) камчиликларга тоқатсиз; 15) ифодали имо-ишораларга эга бўлсангиз; 16) тез ҳаракат қилишга ва ҳал этишга қобилиятли бўлсангиз; 17) янгиликларга тинимсиз интилсангиз; 18) кескин, шиддатли ҳаракат қилсангиз; 19) қўйилган мақсадга эришишда қатъиятли бўлсангиз; 20) кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туришга мойил бўлсангиз - у ҳолда сиз соф …
3 / 8
вазиятда ўзингизни йўқотмасангиз; 17) ҳамиша қувноқ кайфият билан ажралиб турсангиз; 18) тезда ухлаб ва тезда уйғонсангиз; 19) кўпинча фикрингизни бир жойга тўплаб ололмай, бир тўхтамга келишда шошма-шошарлик қилсангиз; 20) баъзан юзада юришга, турли нарсаларга чалғишга мойил бўлсангиз, албатта, сангвиник бўлиб ҳисобланасиз. агар сиз: 1) босиқ ва совуққон; 2) ишларда собитқадам ва мулоҳазали; 3) эҳтиёткор ва андишали; 4) кутишга қодир бўлсангиз; 5) камгап ва бекорга гапираверишни истамасангиз; 6) осойишта, бир маромдаги, ҳис-хаяжони яққол ифодаланмаган, ҳаракат ва мимикага бой бўлмаган нутққа эга бўлсангиз; 7) вазмин ва сабр-тоқатли бўлсангиз; 8) бошлаган ишни охиригача етказсангиз; 9) кучингизни бекорга сарфламасангиз; 10) вужудга келган ҳаёт тартибига, ишдаги тизимга қатъий риоя қилсангиз; 11) тутоқиб кетишдан осонгина ўзингизни тийсангиз; 12) маъқуллаш ва танбеҳлардан кам таъсирлансангиз; 13) мулойим бўлсангиз, ўз шаънингизга айтилган қалтис ҳазилларга кечирувчан муносабатда бўлсангиз; 14) ўз муносабат ва қизиқишларингизда барқарор; 15) ишга бафуржа киришсангиз ва бир ишга иккинчисига секинлик билан ўтсангиз; 16) ҳаммага бир хилда муносабатда …
4 / 8
14) шубҳа билан қарашга, бадгумонликка мойил бўлсангиз; 15) ҳаддан ташқари таъсирланувчан ва азобланувчан бўлсангиз; 16) ҳаддан ташқари аразгўй (салга ҳафа бўладиган); 17) ичингиздагини ҳеч кимга айтмайдиган ва одамови бўлсангиз, ўз фикрингизни ҳеч ким билан баҳам кўрмасангиз; 18) камҳаракат ва журъатсиз; 19) гап қайтармай бўйсунувчан бўлсангиз; 20) атрофдагиларни хайрихоҳлиги ва ёрдамини кутишга интилсангиз - у ҳолда сиз меланхоликсиз. булар сизнинг ўз-ўзингизга берган субъектив баҳоингиз эканлигини унутманг! №2-тест индивидуал топшириқ. психогеометрик тест “кимсиз : квадрат, айлана, тўртбурчак, учбурчак, зиг-заг?” ушбу тест шахсга алоқадор бир қанча муҳим характерологик сифатларни аниқлашга имкон беради. шунингдек, тест ўз-ўзини таҳлил қилиш малакаларини мустахкамлайди ва ўзини тарбиялашга ёрдам беради. тавсия этилган геометрик фигуралардан қайси бири сизга яқинлигини белгиланг ва унга “1” рақами кўйинг. қолганларни ҳам ёқишига қараб, 5 гача баҳолаб чиқинг. энди сизга хос бўлган психологик хусусиятлар ва фазилатларни билиб олинг. квадрат. ҳаётий қадриятлари: тартиб, иш, анъаналар, репутация. асосий психологик хусусиятлари: ижобийлари - тартиблилик, интизом, ўз вақтида ишларни …
5 / 8
ишни яхши кўрадиган, ўзгача фикрларга токатсиз, ишга ўта берилувчанлик, ҳар нарсадан манфаат қидирадиган, қайсар, импульсив, бешавқат, тоқатсиз, қўпол, раҳмсиз, аччиғи тез, заҳарҳанда. айлана. асосий қадриятлар: инсонларга хизмат қилиш, оила бахти ва манфаати, болалар, мулоқот. асосий психологик хусусиятлари: ижобийлари - мулоқотга эҳтиёж, киришувчанлик, ҳаммабоп, меҳрибон, ғамхўр, садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, эмпатия ҳисси кучли, бағри кенг, қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, босиқ, ювош, кечиримли, жанжалдан йироқ юрувчи. салбийлари: ўзгалар фикрига тобелик, бетартиб, ўта юмшоқ, талабчан эмас, қатъиятсиз, нарсаларни аямайдиган, лақма, сентиментал, кўнгли бўш. тўртбурчак. асосий қадриятлари: ўзгариш, динамика, азарт. асосий психологик хусусиятлари: ижобийлари - интилувчан, янгиликни қидирадиган, қизиқувчан, яхши таълим оладиган, зийрак, сезгир, ишонувчан, самимий, дадил, яхши ўйинчи. салбийлари: қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иш ва сўз бирлиги йўқ, енгилтак, ишонувчан, эмоционал беқарор, содда, ўзига баҳоси паст, ланж, унутувчан, кечиримли. зигзаг. асосий қадриятлари: эркинлик, ижод, ўзгариш. асосий психологик хусусиятлари: ижобийлари - янгилик, ижодга интилиш, билишга чанқоқлик, ғалаёнчи, ҳаёлпараст, оптимист, келажакка интилган, руҳи тетик, экспрессив, …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўқув жараёнини ташкил этиш йуллари"

7-амалий машғулот ўқув жараёнини ташкил этиш йуллари режа: 1. педагогик техника ҳақида тушунча. 2. ўқитувчи фаолиятидаги педагогик техниканинг таркибий қисмлари. 3. педагогик техникани шакллантириш усуллари. 4. ўқитувчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш техникаси. №1-тест индивидуал топшириқ. темперамент ўрганиш методикаси “темперамент формуласи” темпераментни ўрганишнинг жуда кўп хилма-хил методлари мавжуд. а.белов темперамент “паспортини” тўлдиришни, кейин эса анча оддий математик ишлов бериш йўли билан темперамент формуласини чиқаришни таклиф этади. “паспорт” ни тўлдиришида нима деб жавоб беришни, сиз одатда ҳар куни (қандайдир алоҳида, фавқулотда холларда эмас) ўзингизни қандай тутишингизни ҳисобга олиш керак. темперамент “паспорти” да сиз ижобий жавоб берадиган сифатларни (+) белгиси...

This file contains 8 pages in DOCX format (40.6 KB). To download "ўқув жараёнини ташкил этиш йуллари", click the Telegram button on the left.