олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этиш

DOC 64,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1682406901.doc олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этиш режа: 1. олий ўқув юртларида талабаларни ўқитишнинг ўзига хос-ҳусусиятари. 2. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этишда қўланиладиган меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни. 3. мутахассисликнинг малакавий тавсифи. 4. мутахассис тайёрлашнинг ўқув режаси ва унинг мазмуни. 1. олий ўқув юртларида талабалар ўқитишнинг ўзига хос-хусусиятлари олий ўқув юртларига кириб ўқиш ҳар бир фуқаронинг конституцион ҳуқуқи ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган ўзбекистон республикаси конститутциясининг 41-моддасида шундай дейилган: «ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. мактаб ишлари давлат назоратидадир». лекин, талаба олий ўқув юртига киргандан кейин яхши ўқиш ва олий ўқув юртининг ҳаммма талабларига жавоб бериш унинг бирдан бир бурчи ҳисобланади. олий ўқув юртларида ўқув йили икки семестрга бўлинади ва уларнинг ҳар бири талабалар билимини рейтинг назорати асосида баҳолаш билан тугалланади. олий ўқув юртларида ўқув ахборотлари талабаларга интенсив ва замонавий педагогик технологиялар асосида етказиб берилади. ўқув режасида …
2
иш ва битирув олди амалиётини илғор корхона ва ташкилотларда ўтадилар. олий ўқув юртларида билим олиш ва амалий кўникмаларини шакллантириш талабаларнинг мустақил ишларига ҳам асосланади. олий ўқув юртларининг талабалари коллеж, лицей ўқувчиларидан фарқли ўлароқ кўпроқ даражада илмий-тадқиқот ва жамоатчилик ишларига жалб этилади. олий ўқув юртларида таълим олишнинг ўзига хос- хусусиятларидан яна бири бу ерда талабаларга давлат бюджети ёки контракт шартномаси асосида ўқишидан қатьий назар стипендия тўланади. стипендия миқдори талабанинг «ўрта» ва «аъло» баҳоларга ўқишига қараб белгиланади. олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш ўқишнинг кундузги ва сиртқи ўқув шакллари тарзида олиб борилади. лекин, асосий ўқув шакли кундузги ўқув шакли ҳисобланади. кундузги ўқув шакли бўйича ўқитаётган талабаларга қуйидаги ўқув дарслари белгиланади: маъруза, лаборатория дарслари, амалий дарслар, семинар дарслари, амалиёт (танишув, ишлаб чиқариш, битирув олди), курс ишлари, консультация, талабалар мустақил иши. маъруза ва лабораторияамалий дарслар махсус жиҳозланган аудиторияларда ўтказилади. буларни аудиториядарслари деб аталади. ақш дорилфунунлар, кичик коллежлар, техник коллежлар, махсус ихтисослаштирилган коллежлар олий таълим тизимини …
3
жатлар асосида олиб борилади. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил эти шва ўтказиш бир қанча меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилади. бу меъёрий ҳужжатларда ўқиш муддати, ҳажми, фанларни сони, фанларни ўқитишнинг кетма-кетлиги, бўлғуси мутахассисларнинг билим даражасига талаблар, ўқув жараёнини ташкил эти шва ўтказиш, битириш ишларини бажариш тартиби, давлат имтиҳонларини қабул қилиш тартиби ва ҳоказолар ўз аксини топади. меъёрий ҳужжатлар бакалавриат йўналишлари ва фанлар бўйича бўлади. мутахассисликлар бўйича меъёрий ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: · мутахассиснинг квалификацион тавсифи; · мутахассиснинг намунавий ўқув режаси; · мутахассисликнинг ишчи ўқув режаси; · муҳим фундаментал ва умумкасбий фалардан узлуксиз таълим режаси; · талаба амалий тайёргарлигининг узлуксиз дастури; · аудитория дарслари тақвим жадвали; · аудиториядан ташқари мустақил ишлаш жадвали; · битирув ишларини бажариш бўйичауслубий кўрсатмалар; · магистрлик диссертацияларини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар; · фанлар бўйича меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш жадвали ва ҳоказолар. фанлар бўйича меъёрий ҳужжатлар эса ўз ичига қуйидагиларни олади: · фаннинг намунаваий ўқув …
4
иявий ишларини ташкил эти шва амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилади. «5610100 - хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)» таълим йўналишини тугаллаган бакалаврлар сифат экспертизаси, ишлар ва хизматлар сертификацияси соҳасида фаолият юритадиган корхоналар ва ташкилотларда, шунингдае тижорат ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар ва ташкилотларда фаолият кўрсатади. мутахассиснинг квалификацион тавсифи асосида мутахассисликнинг намунавий ўқув режаси, фанларнинг намунавий ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа ўқув-услубий адабиётлар яратилади ва тасдиқланади. шунингдек, ўқув фанларидан дарс ўтишга талаблар, талабалар билим даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади, ўқитишнинг мазмуни аниқланади ва лаборатория ва кабинетлар керакли ўқув ва илмий жараёнлар учун зарур бўладиган ускуналар, приборлар билан жиҳозланган мутахассиснинг квалификацион тавсифи илмий-техникавий прогресснинг ривожланиш даражасининг ҳозирги замон ва келгусидаги ҳолатини ҳисобга олиши керак. шу сабабли ҳам мутахассиснинг квалификацион тавсифи вақти-вақти билан қайта кўриб турилади. 4. мутахассис тайёрлашнинг ўқув режаси ва унинг мазмуни ўқув режаси – бу давлат ҳужжати ҳисобланиб, олий таълим муассасаси шу асосда олий …
5
иш шароитига яқинлаштиришни, олий таълим муассасасининг ишлаб чиқариш билан алоқасини яхшилашни ўқув жараёнида фан ва техника ютуқларидан фойдаланишни талаб этади. бундай шароитда талабалар вақт бюджетидан унумли фойдаланиш ва режалаштириш, дарсларнинг интерфаол усулларини қўллаш, ўқув жараёнининг бориши устидан самарали назорат усулларини жорий этиш, намунавий ва ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқаришнинг сифатини ошириш, ўқиш натижасига талабалар масъулиятини ошириш, меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш муҳим ҳисобланади. му тахассислар тайёрлашнинг ўқув режаси олий таълим муассасаси ходимлари ва амалиёт мутахассислари ёрдамида тайёрланади. ўқув режа ўз навбатида ўқитиладиган фанларнинг рўйхати, бутун йил давомида талабанинг бажарадиган иш ҳажмидан ташкил топади. умумий иш ҳажмида талабанинг аудитория дарслари ҳажми, мустақил таълим соатлари айримайрим ҳолда кўрсатилади. шунингдек ўқув режада ўқиш муддати, ҳар семестрда ҳафталар сони, фанлар бўйича соатлар тақсимоти келтирилади. намунавий ўқув режасида жами ўқитиладиган фанлар мажбурий ва қўшимча ўқитиладиган фанларга бўлинади. мажбурий ўқитиладиган фанлар збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан белгилаб борилади. қўшимча фанларни эса бакалавриат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этиш"

1682406901.doc олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этиш режа: 1. олий ўқув юртларида талабаларни ўқитишнинг ўзига хос-ҳусусиятари. 2. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этишда қўланиладиган меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни. 3. мутахассисликнинг малакавий тавсифи. 4. мутахассис тайёрлашнинг ўқув режаси ва унинг мазмуни. 1. олий ўқув юртларида талабалар ўқитишнинг ўзига хос-хусусиятлари олий ўқув юртларига кириб ўқиш ҳар бир фуқаронинг конституцион ҳуқуқи ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган ўзбекистон республикаси конститутциясининг 41-моддасида шундай дейилган: «ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. мактаб ишлари давлат назоратидадир». лекин, талаба олий ўқув юртига киргандан кейин ...

Формат DOC, 64,0 КБ. Чтобы скачать "олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил этиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: олий ўқув юртларида ўқув жараён… DOC Бесплатная загрузка Telegram