олий ўқув юртларида бошқарув ва уларнинг структураси

DOC 752.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682406891.doc олий ўқув юртларида бошқарув ва уларнинг структураси режа: 1. олий ўқувюртлари бошқарувининг марказий, ҳудудий органлари ва уларнинг вазифалари. 2. самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ташкилий тузилмаси. 3. олий ўқув юртларининг факультетлари, кафедралари ва уларнинг вазифалари. 1. олий ўқув юртлари бошқарувининг марказий, ҳудудий органлари ва уларнинг вазифалари олий ўқув юртларининг вазифаси халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. олий ўқув юртлари катта икки гуруҳга бўлинади: университетлар ва институтлар. бугунги кунда ўзбекистон олий мактаби тизимида 84 та олий ўқув юрти мавжуд. шулардан 21 таси университетлар ва 63 таси эса институтлар ҳисобланади. ана шу 21та университетларнинг 12 таси ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки икки йилда ташкил топди. бу келтирилган маълумотлардан шу нарсани англаш мумкинки, олий таълим тизимида асосий массани институтлар ташкил этади. олий таълим ўрта махсус касб-ҳунар таълими негизига асосланади, ҳамда икки босқичга эга: бакалавриат ва магистратура. бакалавриатлар-мутахассисликлар йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил …
2
тларини ишлаб чиқишни ташикил этади ва уларни тасдиқлайди. республикада олий таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб, уларни тасдиқлашни вазирлар маҳкамасига киритади олий ва ўрта маъсус таълим вазирлигининг энг муҳим вазифаларидан бири меъёрий-техник ҳужжатларни, дарслик ва ўқув қўлланмаларини ёзишни, нашр этишни ташкил этиш ҳисобланади. олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртларига раҳбарликни тўғридан-тўғри ва вилоят хокимликларидаги оли йўқув юртлари бошқармалари орқали амалга оширади. бизда бугунги кунда тармоқ олий ўқув юртлари ҳам фаолият юритмоқда. бу олий юртлари фақат ана шу тармоқ ёки вазирликлар тизими ва фаолияти учун кадрлар тайёрлаб беради. масалан, қишлоқ хўжалиги институтлари ва тиббиёт институтларини шу гуруҳга киритиш мумкин. бу олий ўқув юртлари фаолиятини координация қилиш олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ташқари тармоқ вазирликлари зиммасига ҳам юклатилди. олий ўқув юртининг тури, категорияси ва мутахассислар тайёрлаш шаклига қараб ўзининг структурасида филиаллар, факультетлари, бўлимлари, кафедралари, ўқув-консультация пунктлари, лабораториялари, ахборотресурс марказлари, ўқув-ишлаб чиқариш ва экспертиментал базаларига, устахоналари, компьютер маркази, босмахона, …
3
мки, олий ўқув юртларида ўқув жараёнларининг самарали ташкил этилиши ташкилийбошқарув жараёнининг нечоғлик тўғри ташкил этилганлигига боғлиқдир. самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида иқтисодиёт ва менежмент, банк ва молия хизматлари, сервис ва туризм факультетларида 13 та бакалавриат йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда. бу таълим йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. 5111008 – «касб таълими: бухгалтерия ҳисоби ва аудит». 2. 5111017 – «касб таълими: иқтисодиёт». 3. 5230100 – «иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)». 4. 5230600 – «молия» 5. 5230700 – «банк иши» 6. 5230900 – «бухгалтерия ҳисоби ва аудит». 7. 5230400 –«маркетинг (туризм)». 8. 5230200 – «менежмент (туризм)». 9. 5231700 – «кадрлар менежменти». 10. 5610100 –«хизматлар соҳаси (ресторан иши)». 11. 5610100 – «хизматлар соҳаси (товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш)». 12. 5610200 – «меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш». 13. 5610300 – «туризм (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)». олий ўқув юртининг факультети тўғрисидаги низом ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 5-декабр 343 сонли …
4
билан келишилган ҳолда, олий ўқув юрти ректори томонидан профессор ёки тажрибали доцентлар сафидан тайинланади. декан лавозими мустақил штат лавозими ҳисобланади ва уни ўриндошлик тартибида эгаллашга йўл қўйилмайди. факультет деканининг асосий вазифалари: · факультетда ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва илмий-услубий ишларига бевосита раҳбарлик қилади; · олий ўқув юрти илмий кенгаши қарорларининг бажарилишини кузатади ва ўз қарорларининг (факультет кенгаши) бажарилишини назорат этади; · ўқув тарбиявий жараён, талабаларнинг малакавий иши ва амалиёти устидан назоратни амалга оширади; · ўқув машғулотлари жадвалини тузишда раҳбарлик қилади ва унинг бажарилиши устидан назорат ўтказади, талабалар давомати учун масъул ҳисобланади; · талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, уларнинг билимини рейтинг асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этади; талабаларни кунсдан курсга ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳасини тайёрлайди, уларни давлат аттестациясига ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга киритади; факультетда хорижий талабалар мавжуд бўлган ҳолларда, улар билан ишлаш ўқув юртининг халқаро бўлими билан келишилган ҳолда амалга оширилади; · иқтидорли талабаларни излаш ва улар билан ишлаш, уларни «улуғбек», …
5
ўрик-танловда факультет иштирокини ташкил этади; · факультет кенгашига раҳбарлик қилади, кафедралараро йиғилишлар, илмий ва илмийғуслубий конференцияларни (шу жумладан хорижий мутахассислар иштирокида) ташкил этади; · олий ўқув юртининг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда корхона ва муссасаларнинг факультет чиқараёган малакали мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ўрганади, шунингдек, педагог кадрлар, талабалар ва илмий ахборотлар билан ўзаро алмашиш учун бошқа таълим муассасалари билан алоқаларни ўрнатади; · таълим хизматларини ташкил эти шва амалга оширишга жавоб беради, бюджетдан ташқари мабағларни топи шва улардан ўқув мақсадларида фойдаланиш йўлларини қидиради; · факультет «маънавият» марказининг ишига раҳбарлик қилади, маънавий-маърифий ишларни ўтказади, жу младан, талабалар уйларида (ётоқхона); · факультетни тамомлаганлар билан алоқа ўрнатилади, уларнинг амалий ишлари сифатини таҳлил қилади; · факультет ихисослиги бўйича халқ хўжалигида банд бўлган олий маълумотли мутахассисларнинг малака оширишини ташкил этади; · ўз ваколати доирасида факультетнинг барча ходимлари, талабалари ва бошқа ўқувчилари учун мажбурий бўлган фармойиш ва кўргазмаларни чиқаради. низом бўйича факультет декани олий ўқув юрти илмий кенгашининг аъзоси, давлат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "олий ўқув юртларида бошқарув ва уларнинг структураси"

1682406891.doc олий ўқув юртларида бошқарув ва уларнинг структураси режа: 1. олий ўқувюртлари бошқарувининг марказий, ҳудудий органлари ва уларнинг вазифалари. 2. самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ташкилий тузилмаси. 3. олий ўқув юртларининг факультетлари, кафедралари ва уларнинг вазифалари. 1. олий ўқув юртлари бошқарувининг марказий, ҳудудий органлари ва уларнинг вазифалари олий ўқув юртларининг вазифаси халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. олий ўқув юртлари катта икки гуруҳга бўлинади: университетлар ва институтлар. бугунги кунда ўзбекистон олий мактаби тизимида 84 та олий ўқув юрти мавжуд. шулардан 21 таси университетлар ва 63 таси эса институтлар ҳисобланади. ана шу 21та университетларнинг 12 таси ўзбекистон мустақилл...

DOC format, 752.0 KB. To download "олий ўқув юртларида бошқарув ва уларнинг структураси", click the Telegram button on the left.