иқтисодий ривожланиш назариялари фан сифатида

DOC 54,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710596456.doc иқтисодий ривожланиш назариялари фан сифатида режа: 1. иқтисодий ўсиш ва иқтисодий тараққиёт тушунчалари. 2. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг предмети. 3. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг услублари. 4. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг аҳамияти. асосий таянч тушунчалар: иқтисодий ўсиш, иқтисодий тараққиёт, экстенсив иқтисодий ўсиш, интенсив иқтисодий ўсиш, иқтисодий ўсиш омиллари, иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари, иқтисодий ресурслар, услубият, илмий билиш тамойиллари иқтисодий ўсиш ва иқтисодий тараққиёт тушунчалари жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли - бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий тараққиётга эришишдир. аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. шу сабабли, мазкур бобнинг таҳлили иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. жамиятнинг иқтисодий ривожланиши жуда серқирра жараён бўлиб, у ўз ичига иқтисодий ўсиш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, аҳоли ҳаётининг сифати ва шарт-шароитларининг такомиллашувини олади. у ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича …
2
бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. шу билан бирга иқтисодий ўсиш нафақат миқдор, балки муайян сифат ўзгаришлари шаклида ҳам намоён бўлади. ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради. экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада илғор ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли …
3
ири иқтисодий ривожланиш назариялари фанининг ўрнини боса олмайди, бу фаннинг ўз вазифаси ва предмети бор. иқтисодий ривожланиш назарияларифанининг предмети - иқтисодий тараққиётга эришиш мақсадида моддий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат иқтисодий ривожланиш назариялари фани иқтисодий муносабатларнинг турли шарт-шароитларда, замон ва маконда шаклан ва мазмунан ўзгарувчанлигини, уларни ифода этувчи илмий тушунчалар, қонун-қоидаларнинг ҳам ўзгариб туришини, уларнинг доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлишини ўрганади. бундан ташқари, иқтисодий ривожланиш назарияларифани турли иқтисодий воқеа ҳодисалар ва жараёнларнинг мазмуни ҳамда моҳиятини ўрганибгина қолмай, уларнинг ўзаро алоқадорлигини, бир-бирига таъсирини ҳам таҳлил қилади. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг услублари услубият умумилмий тавсифга эга, лекин ҳар бир фан ўзининг предметидан келиб чиқиб, ўзининг илмий билиш усулларига эга бўлади. иқтисодий ривожланиш назариялари фанининг ўзига хос тадқиқот усуллари ҳам мавжуддир, улардан энг муҳими илмий абстракциядир. иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ўзгаришини ўрганишда микроскоплардан, кимёвий лабораториялардан фойдаланиб бўлмайди, бунда …
4
тизим бутунича тасвирлаб берилади. мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги усули. иқтисодиёт назариясида тарихийлик далили тарихий ривожланиш нуқтаи-назаридан тадқиқот олиб бориш зарурлигини тақозо қилади. чунки иқтисодий жараёнлар тарихий жараён сифатида ривожланади. мантиқийлик усулида жараёнлар фақатгина тарихий нуқтаи-назардан эмас, шу билан бирга асосий ички зарур қонуний боғланишлар бўйича ҳам таҳлил қилинади. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг аҳамияти иқтисодий ривожланиш назариялари фанининг аҳамиятини унинг мақсад ва вазифаларидан англаб олишимиз мумкин. иқтисодий ривожланиш назариялари фанининг мақсади ва вазифасини икки томонлама, яъни ҳам амалий ва ҳам назарий томонларини тушунтириш мумкин. иқтисодий ривожланиш назариялари фани макроиқтисодиёт даражасида таҳлил қилиб, унинг соҳалари, кўрсаткичлари, омиллари ўртасидаги боғланишларни, иқтисодий ўсиш йўлларини аниқлаб кўрсатади ва давлатнинг ички ва ташқи иқтисодий сиёсатида илмий асос бўлиб хизмат қилади. иқтисодий ривожланиш назариялари фанининг мақсади эса, энг аввало, илмий билишдан иборатдир. шундан келиб чиқадики, иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни кузатиш, улардаги шакл ва мазмун ўзгаришларини, ички боғланиш ва алоқаларни, зиддиятларни, қонун-қоидаларни, тушунчаларни билиб, биринчи навбатда, талабаларга, иқтисодчи …
5
нел к.р., брю с.л. экономикс: принципы, проблемы и политика: учебник. / 17-изд. - м.: инфра-м, 2009. - 916 с. 7. нуреев р.м. экономическая развития: модели становления рыночной экономика: учебник. / 2-е изд., перераб и доп. - м.: «норма», 2008. - 640 с. 8. самуэлсон пол э., нордхаус вильям д. экономика.: учебник. / 18-е изд.: пер с англ. -м.: ооо «ид.вильямс», 2009. - 1360 с. у

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ривожланиш назариялари фан сифатида"

1710596456.doc иқтисодий ривожланиш назариялари фан сифатида режа: 1. иқтисодий ўсиш ва иқтисодий тараққиёт тушунчалари. 2. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг предмети. 3. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг услублари. 4. “иқтисодий ривожланиш назариялари” фанининг аҳамияти. асосий таянч тушунчалар: иқтисодий ўсиш, иқтисодий тараққиёт, экстенсив иқтисодий ўсиш, интенсив иқтисодий ўсиш, иқтисодий ўсиш омиллари, иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари, иқтисодий ресурслар, услубият, илмий билиш тамойиллари иқтисодий ўсиш ва иқтисодий тараққиёт тушунчалари жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли - бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий тараққиётга эришишдир. аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқт...

Формат DOC, 54,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий ривожланиш назариялари фан сифатида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ривожланиш назариялар… DOC Бесплатная загрузка Telegram