индикатив режалаштиришда ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг сценарий шартларини аниқлаш

DOC 59,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710898543.doc индикатив режалаштиришда ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг сценарий шартларини аниқлаш режа: 1. сиёсий қарорлар вариантларининг ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожланишига таъсири. 2. мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини таркиби. 3. сиёсий қарорлар вариантларининг ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожланишига таъсири сценарий шартларини ишлаб чиқиш, одатда, иккита вариантда амалга оширилади: 1-вариант - базовий - прогноз қилинаётган даврда иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари ҳамда ташқи ва ички шартларини сақлаб қолган ҳолда инерцион ривожланиш варианти. 2-вариант - асосий - прогноз қилинаётган даврда минтақавий даражада бошқарувчи таъсирлар тизимини қўллаш варианти. сценарийларнинг ушбу вариантлари бўйича прогноз қилинаётган давр учун ҳисоб-китобларни таққослаш амалга оширилиши кўзда тутилаётган давлат ҳокимияти органлари сиёсатининг самарадорлигини кўрсатади. сценарий шартларини ишлаб чиқишда қуйидаги вазифаларни ҳал этишга эътиборни қаратиш зарур: · аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган давлат таъсири чора-тадбирларининг мажмуини ишлаб чиқиш ва асослаш; · давлат бюджети ва минтақавий бюджетларнинг барқарор тўлдирилишини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш; · ишлаб чиқариш ва инфратузилмани янгилаш мақсадида инвестиция фаолиятини рағбатлантириш; · …
2
жтимоий дастурларни амалга ошириш; · маҳсулот сотиш жаҳон ва миллий бозорларининг аҳволини ва ривожланиш истиқболларини баҳолаш. инвестицияларни шакллантиришнинг барча манбаларини: корхоналар маблағлари; кўчмас мулк муомаласи; аҳоли жамғармалари; хорижий инвестициялар; давлат ва минтақавий бюджетлар маблағлари ва бошқа манбаларини сафарбар этиш муҳим вазифа ҳисобланади. мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини таркиби иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиш вазифаси ва унинг асосида ётувчи иқтисодий сиёсат концепцияси - бу мавжуд тузум доирасида энг юқори фаровонликка эришиш мақсадида кўп сонли ва турли манфаатлар ўртасида келишиладиган муроса. давлат иқтисодий сиёсатининг тизимли тарзда амалга оширилиши мамлакатда айни дамда мавжуд бўлган реал имкониятлар ва мақсадларга мос келувчи иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишни талаб қилади. ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишда мамлакат аҳолисининг фаровонлигини ошириш, ҳаёт кечириш ва меҳнат фаолиятини юритиш учун қулай муҳитни шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади. бу аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлиги кўрсаткичларида ўз аксини топади. шунингдек, умумий иқтисодий мувазанат тамойилларига амал қилган ҳолда янада иқтисодий ривожланишни таъминлаш ҳам ижтимоий-иқтисодий …
3
волини таҳлил қилиш. давлатнинг оқилона иқтисодий сиёсати шундан бошланади. таҳлил муайян хўжалик даражасида амалга оширилади, мамлакат, тармоқ, минтақа, соҳа иқтисодиётидаги «оғриқли нуқталар ажратилади, муаммоларни ҳал этишнинг муддатлилиги, салбий ҳолатларга барҳам бериш ёки бермасликнинг муқобил оқибатлари баҳоланади. 2. мақсадларни ишлаб чиқиш ва асослаш. у умуман барча мумкин бўлган мақсадларни аниқлашдан бошланади. сўнгра ҳар бир мақсаднинг хусусияти аниқланади; у дастлабки, оралиқ ёки якуний, миқдорий ёки сифат, қисқа муддатли ёки ўрта муддатли мақсадларга тааллуқли. айрим мақсадлар бир вақтнинг ўзида турли хусусиятларга эга бўлиши мумкин, ушбу ҳолатда улар ичидан ҳозирги вазият нуқтаи назаридан энг асосийларини ажратиш лозим. мақсадлар уларни бажаришнинг халқ хўжалигига таъсири кўламлари ва харажатларнинг миқдорий параметрлари, институционал, молиявий ва кадрлар билан таъминлаш имкониятлари бўйича ҳам фарқ қилади. сўнгра мақсадлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар аниқланади: улар уйғунлашган, бетараф ёки низоли бўлиши мумкин. 3. мақсадларни тартибга келтириш, мақсадлар дарахтини шакллантириш - бу ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларининг динамик тизимини шакллантириш, уларни вақт оралиқлари бўйича тақсимлаш вазифасидир. мақсадлар …
4
ртибга солиш мақсадларини ишлаб чиқиш тамойиллари: - мавжуд тизимга мослик давлат фаолиятининг асосий мақсади - мавжуд тузумни сақлаш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, халқнинг турмуш даражасини ошириш вазифаларини ҳал этиш мақсадларига мос келиш. · илмий жиҳатдан асосланганлик. умуман иқтисодиётда, унинг алоҳида секторида ёки хўжалик объектидаги ҳолатни яхшиловчи ҳар қандай мақсадни белгилаш ва амалга ошириш оқланган. агар ушбу мақсадга эришиш бошқа объектларга зарар етишига олиб келса, у ҳолда мазкур зарар тўлиқ қопланиши лозим. · мақсадлар тўпламининг ўзаро боғлиқлиги. давлат йўли билан тартибга солишнинг ҳар қандай мақсади фақат барча қолган мақсадлар билан ўзаро боғлиқликда, унинг мақсадларнинг устувор йўналишлари тизимидаги ўрнига мувофиқ белгиланиши ва амалга оширилиши мумкин. - мақсадларнинг реаллиги. олдинга қўйилган мақсадлар нафақат мавжуд ҳуқуқий нормалар доирасида, балки реал чегаралар доирасида бўлиши керак. - мақсадларнинг ҳамжамият аъзолари учун қулайлиги. олдинга қўйилган мақсадлар сайловчиларнинг кенг оммаси, иқтисодий манфаатлар бўйича уюшмалар учун аниқ, тушунарли ва кўнгилли бўлиши зарур. давлат йўли билан тартибга солиш воситаларининг қўлланилиш даражасини …
5
лини қатъият билан давом эттириш. // халқ сўзи. 19.01.2013 й. 3. каримов и.а. ―2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. // халқ сўзи. №12 (5342), 18.01.2014 й. 4. а.ўлмасов, а.вахобов. иқтисодиёт назарияси. т.: 2006, 420 б. 5. владимирова л.п. прогнозирование и планирование в условиях рынка: учебное пособие. - м.: 2005. 6. пивоваров к.в. планирование на предприятии. учебное пособие. -м.: 2005, 230 стр. 7. садиков а.м. основы региональной экономики. монография. -т.: иқтисод-молия, 2005. 280 б.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"индикатив режалаштиришда ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг сценарий шартларини аниқлаш" haqida

1710898543.doc индикатив режалаштиришда ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг сценарий шартларини аниқлаш режа: 1. сиёсий қарорлар вариантларининг ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожланишига таъсири. 2. мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини таркиби. 3. сиёсий қарорлар вариантларининг ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожланишига таъсири сценарий шартларини ишлаб чиқиш, одатда, иккита вариантда амалга оширилади: 1-вариант - базовий - прогноз қилинаётган даврда иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари ҳамда ташқи ва ички шартларини сақлаб қолган ҳолда инерцион ривожланиш варианти. 2-вариант - асосий - прогноз қилинаётган даврда минтақавий даражада бошқарувчи таъсирлар тизимини қўллаш варианти. сценарийларнинг ушбу вариантлари бўйича прогноз қилинаётган давр учун ҳисоб-китобларни т...

DOC format, 59,0 KB. "индикатив режалаштиришда ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг сценарий шартларини аниқлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.