жадидчилик - ижтимоий ҳаракат

DOCX 32,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491127344_67746.docx жадидчилик - ижтимоий ҳаракат режа: 1. миллий ғоя ва мафкура масаласи. 2. ижтимоий жамиятлар. 3. панисломизм ва пантуркизм масаласи. бугунги кунда миллий мафкура ва миллий ғоя муаммоси ниҳоятда долзарбдир. ваҳоланки, ҳар икки тушунча бугунги истиқлолимизнинг маёғидир. бу тушунчалар ўзининг ибтидосини жадидчиликдан олган. миллат ва миллийлик тушунчаларининг пайдо бўлиш тарихи мавжуд. “миллат” сўзи юнон олими демокрит томонидан бундан икки ярим минг йил аввал қўлланилган. китобларда келтирилишича, миллат тушунчаси яҳудийлар-мусовийлардан мусулмонларга кириб келган. мазкур тушунча қайсидир йўл билан кавказорти матбуоти, аниқроғи, “мулла насриддин” журналида жалил маматқулизоданинг “миллат” мақоласидан ўрин олган. англанишича, миллат тушунчасида “ҳар бир мамлакатнинг ягона соҳиби” маъноси тушунилган. миллат масаласи турли халқларда ҳар хил англашилган, баъзи халқларда ҳали шаклланмаган ҳам. аммо туркий халқлар тарихига назар ташланса, бу тушунча у ёки бу маънода яшаб келган. улуғ навоийда “шамс ул-миллат”, “зайн ул-миллат”, “нур ул-миллат” каби иборалар учрайди. б.қосимовнинг уқтиришича, навоийда миллат диний тушунча билан уйғун қўлланилса-да, у “миллат” сўзи сирасида инсониятнинг …
2
йян ғоя билан яшаш ва унга интилиш даркор эди. ғоя орзу-интилишдан бошланади. тарихдаги туб ўзгаришлар ҳам ғоялар маҳсулидир. ғоя зўравон ва қудратли бўлсагина, у дунёни ўзгартиради. ислом ғояси ер куррасининг ярмини ўз атрофида бирлаштирди. фарангилар миллий озодлик ғоясини илгари суриб, тарихий ютуққа эришганлар. ғоянинг аниқлиги ва қудратидан англия бир неча мамлакатларни ўзига қарам қилиб олди. хix аср боши ва xx аср ўрталарида ҳиндистон ва хитойда жиддий ўзгариш бўлмади. сабаби аниқ ғоя қўйилмаган эди. туркистон ўлкаси ҳам узоқни кўзловчи ғояга эга бўлмаганлиги учун фақат қорин тўйдириб яшашни орзу қилиб, кўлмакка айланиб қолган эди. муаллиф: “таассуфки, русиянинг мусулмон жамиятида асл ва чинакам ғоя йўқ, орзу йўқ”,-дейди. исмоилбек ўз мақоласида эртак, афсонаю асотирларга оид китоб тўлиб-тошиб ётган бўлса-да, аммо келажакни ёрқин кўрсатадиган, йўл-йўриқ берадиган бирорта китобнинг йўқлигидан куюнди. маориф ва маданиятни юксалтиришни, келажакни орзу қилиб яшашни асосий мақсадлардан бири, деб билди. исмоилбек: “дунёда ғоясизликдан кучлироқ таназзул йўқ”,-дейди. туркистон кейинги асрларда ғоясизлик гирдобига тушиб …
3
ва ниҳоят туб миллий мақсадларидан келиб чиқади. ғоя ғоялигича қолиб кетса, бу-аҳамиятсиз ғоядир. у миллатнинг онг ва фикрига сингиши керак. аниқроғи, чуқур ҳис қилиниши лозим. шундагина ғоя амалий тўнини кияди. [1: 1 шу куннинг миллий ғояси юрт осойишталиги, ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги.] дунё давлатлари бир-бирларининг ғояларидан фойдаланишлари мумкин. аммо ғоя миллий шароит, эҳтиёж ва зарурият асосига қурилиши керак. аниқроғи, умумбашарий ғоялар - “миллийлаш”моғи шарт. умуминсоний ғоя миллат шуури, қалби ва руҳидан сизиб ўтгандагина том маънода миллийлашади. ғояни ҳаётга татбиқ этишда зиёли бош омил саналади. “агар бизим орамизда яхши одамлар бўлсалар, бошлаб мактаб муаллимларидур. агар бизда фойдали одамлар бўлсалар, булар ҳам улардир. шараф сизга, муҳтарам муаллимлар.” (“таржимон” газетаси, 1884 йил). жадидлар сўнган тарихимизга оташ беришга саъй-ҳаракат қилдилар. тарих сабоғи билан олам кўзини очмоқчи, кимлигини танитмоқчи бўлдилар. бу ҳам маънавий уйғонишга катта туртки эди. “миллий шуурни тарих шуури майдонга келтиради. тарих шуури эса тарихни танитмоқдир.” (б.қосимов, 68-б.) биргина тил тарихи туфайли халқ …
4
оқе, амир темур қўшини ва унинг ҳарбий тузилмаси ўзига хос бўлган. жадидчилар миллат тушунчасига кенг маъно берди. оқибатда миллат тушунчаси шундай чуқур ва тўғри аниқламага эга бўлди: “миллат фикримча, бу азим қувватга ҳеч бир куч бас кела олмади. юз мингларча ҳайбатли қўшин бу фикр қаршисида енгилди. миллат аталмиш бу буюк қудратга бугун тўп ва милтиқ бас кела олмайди”, дейди юсуф оқчура. кенг маънода англашилган миллат тушунчасига ўзга ҳудуддаги ҳаммиллат, ҳамдинларнинг ҳамкорлиги ва бирлашиши ҳам кирган. бекорга панисломизм, пантуркизм сингари йўналишлар сиёсий-миллий ғоя даражасига кўтарилмаган. аммо бу “изм”лар ярим йўлда қолиб кетди, турлича баҳоланди. мафкура – “фикр” сўзидан келиб чиққан. фикр эса ғоянинг хамиртуриши. фикр воқеа, ҳикмат, мақол ва ибратли иборалардан ўрин олиши табиий. шу фикр айни вақтда ғоя ҳамдир. мирзо бобур ўғлига ёзган мактубида “севарларнинг итини ҳам севарлар” деган ниҳоятда ибратли фикр-ғояни илгари сурган. унинг яна бир ғоясига эътиборни қаратайлик. 1505 йил ҳусайн бойқаронинг шайбонийлар қўшинига қарши кучни тўплаш таклифига: …
5
маданиятида ҳиндистон ва хитой билан рақобат қилади. бу фикрлар - зикримиздаги китобда келтирилган. унда: “қадим тарихда осиёда ва европада турк ва мўғул аралашмаган бирорта буюк байналмилал ҳодиса бўлган эмас. турк бирорта мамлакатга шундай келмаганки, охирида у жамиятнинг тепасига кўтарилмаган бўлсин”, дейилади. китобда туркнинг миллий фазилатлари саналади: 1. туркнинг олижаноб аскарлик хусусияти. ҳамиша қўрқмас, забардаст бўлган. шунга яраша нозу неъмат яратган, истеъмол ҳам қилган. 2. оламни кенг кўра билиш, келажакка баҳо бера олиш фазилати (чингиз, темур). 3. юнон ҳайкалтарошликда, яхуд ва араб динда, француз адабиёт, инглиз иқтисодда, олмон мусиқа ва фалсафада, турк эса хулқи билан шуҳрат топган: а) муқаддас нарса – элу юрт. эл – омонлик дегани. элчи-сулҳчи маъносини ифодалайди. турк ҳоқони бирор юртни қўлга киритса, уни бошқаришни шу юрт бошлиғига топширган. ўзи эса ташқарида элхон бўлиб турган. ички ва чет эл давлати ташкил топган. (темур, бобур, ҳусайн бойқаро ҳаётидан ҳам бунга мисоллар келтириш мумкин); б) оила, ахлоқда, ниҳоят покиза ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жадидчилик - ижтимоий ҳаракат"

1491127344_67746.docx жадидчилик - ижтимоий ҳаракат режа: 1. миллий ғоя ва мафкура масаласи. 2. ижтимоий жамиятлар. 3. панисломизм ва пантуркизм масаласи. бугунги кунда миллий мафкура ва миллий ғоя муаммоси ниҳоятда долзарбдир. ваҳоланки, ҳар икки тушунча бугунги истиқлолимизнинг маёғидир. бу тушунчалар ўзининг ибтидосини жадидчиликдан олган. миллат ва миллийлик тушунчаларининг пайдо бўлиш тарихи мавжуд. “миллат” сўзи юнон олими демокрит томонидан бундан икки ярим минг йил аввал қўлланилган. китобларда келтирилишича, миллат тушунчаси яҳудийлар-мусовийлардан мусулмонларга кириб келган. мазкур тушунча қайсидир йўл билан кавказорти матбуоти, аниқроғи, “мулла насриддин” журналида жалил маматқулизоданинг “миллат” мақоласидан ўрин олган. англанишича, миллат тушунчасида “ҳар бир мамлакатнинг ягон...

Формат DOCX, 32,1 КБ. Чтобы скачать "жадидчилик - ижтимоий ҳаракат", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жадидчилик - ижтимоий ҳаракат DOCX Бесплатная загрузка Telegram